Норин дарёсини тўсиб турадиган дамба қулагани ростми?

Норин дарёсини тўсиб турадиган дамба қулагани ростми?

Бугун, 26 январ куни ижтимоий тармоқда "Норин Туманидаги "Норин Дарё"сини Тусиб турадиган Дамба Кулагани Айтилмокда" дея тарқалган хабарга расмий муносабат билдирилди.

Норин туманидан оқиб ўтувчи Норин дарёсининг чап қирғоғини емирилиши оқибатини бартараф этиш жараёнлари бошланди. Бу ҳақда Наманган ФВБ Ахборот хизмати хабар берди.

Жараён тўлиқ назоратга олинган, Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ҳамда фавқулодда вазиятларда давлат қуйи тизимлари жалб қилинган, ҳозирда махсус техникалар ва соха мутахасислари билан биргаликда дамбани мустаҳкамлаш ишлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!