Нидерландияда ҳайвондан одамга коронавирус юқди

Нидерландияда ҳайвондан одамга коронавирус юқди

Нидерландиядаги мўйна ишлаб чиқариш фабрикасида норкадан одамга янги турдаги коронавирус юқиш ҳолати қайд этилди. Бу ҳақда мамлакат қишлоқ хўжалиги вазири парламентга йўллаган хатида маълум қилди.

Апрел ойида Шимолий Брабант вилоятидаги 2 та мўйначилик фермасидаги норкаларда Covid-19 қайд этилган. У ерда бундай ҳайвонлардан 20 мингги боқилади. Фермер хўжаликларининг ўзи мамлакатдаги Covid-19 тарқалиш ўчоғида жойлашган.

Ҳайвонларда коронавирус аломатлари, жумладан нафас олиш билан боғлиқ муаммолар ва юқори ўлим даражаси кузатилган.

Шундан кейин ҳокимият эҳтиёт чоралари сифатида инфекциянинг тарқалишига йўл қўймаслик учун қоракузанлар ва чиқиндиларни фермадан ташқарига олиб чиқиш тақиқланган, фермалар жойлашган ҳудудларга кириш ёпилган. Бундан ташқари, шифокорлар қоракузанлар кўпайтирилувчи жойлар яқинида сайр қилмасликни тавсия қилишган. 

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!