Нега асабийсиз? Нега ғазабланасиз?

A A A
Нега асабийсиз? Нега ғазабланасиз?

Алҳамдулиллаҳ вассолату вассаламу ала Росулиллаҳ ва ала олиҳи ва саҳбиҳи ва ман ваалааҳ. Аммо баъд.

Ғазаб – ҳар бир инсонда бўладиган руҳий ҳолат бўлиб, агар уни ҳаётни, обрўни, динни, молни асраш учун ишлатилса табиий ҳолат бўлади ва мақталади. Аммо ғазаб чегарадан ошса ва бошқаларга нисбатан душманлик қилишга айланиб кетса, бу ўриндаги ғазаб табиийликдан хатарли ҳолат тарафига ўтиб кетган бўлади.

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам ғазабланар эдилар. Аммо у зот алайҳиссаломнинг ғазаблари Аллоҳ учун бўларди, ўз нафслари учун эмас. У зот агар ғазаблансалар, юзларини тескарига ўгириб, бурилиб олардилар. Агар хурсанд бўлсалар, кўзларини пастга қаратиб олар эдилар. У зот алайҳиссалом “Курашда енгган кучли эмас. Кучли деб ғазаби келганда ўз нафсига эгалик қила олган кишига айтилади” деганлар. Муттафақун алайҳ.

Ғазаб чиққан пайтда юз ўгириб, тескари қараш яхши услубдир. Агар инсоннинг ғазаби келса, сўзи қўполлашади, неъматни инкор этади ёки яхшиликни ман қилади ёхуд зулмга ўтади. Кўплаб гуноҳларнинг уруғи ғазабга бориб тақалади. Шунинг учун ҳам ҳалимлик хулқларнинг саййидидир.

Шу ўринда бир қиссани келтирсак:

“Жуда асабий, ғазаби тез чиқадиган бир йигит бор эди. Тез-тез асабийлашиб, эс-ҳушини йўқотадиган бир аҳволга келарди. Бир куни отаси унга бир идиш тўла мих берди ва “Ўғилчам, ҳар гал ғазабинг қайнаган пайтда мана шу михдан бир дона олиб, боғимизнинг ёғоч панжарасига қоқиб чиқасан” деди. Ўғил отаси айтгандек қилиб, ҳар гал асабийлашган чоғда бир михни олар ва ўша ёғоч тўсиққа қоқар эди. Биринчи куннинг ўзидаёқ 37 дона мих қоқди. Лекин михни ёғочга киритиш осон эмасди. Мих қоқишга қийналгани сайин ғазабини ичига ютишга урина бошлади.

Бир неча кун ўтгандан кейин бир кунда бир неча дона мих қоқадиган бўлди. Бир неча хафтадан сўнг асабийлашган пайтда ғазабини ичига ютиб, бир дона ҳам мих қоқмайдиган бўлди. Отасининг олдига бориб, “Отажон, Аллоҳга ҳамд бўлсинки, ғазабим чиққан пайтда асабимни жиловлашни ўргандим. Биттаям мих қоқмайдиган бўлдим” деб вазиятни тушунтирди. Буни эшитиб ота хурсанд бўлди ва ўғлига “Энди сен қоққан михларингни бирма-бир суғуриб чиқасан” деди.

Ўғил отаси айтгандек қилди. Михларни бирма-бир суғуриб чиқди. Қараса, ўтган қисқа муддат ичида 200 дона мих қоққан экан. Ўғил ишни тугатиб, отасининг олдига борди ва бўлган воқеани баён қилди. Ота ўғлини ўша ёғоч тўсиқ олдига олиб борди ва ундаги тешикларга ишора қилиб, “Ўғлим, ғазабингни босишни ўрганиб яхши иш қилдинг. Лекин мана бу тешикларга қара. Энди бу ёғоч мих қоқилишидан аввалгидек ҳолатига қайтадими?” деди. Йигит эса ғазабнинг оқибати қандай бўлишини тушуниб етди”.

Сиз ғазабланиб турганингизда гапирсангиз, бошқаларнинг юрагида ана шундай тешикларни қолдирасиз. Кейинчалик ғазабдан тушиб, ўша одамлардан узр сўрарсиз. Аммо тешикларни ўз ўрнига келтириш қийин. 

Ғазабнинг турлари 

Ғазаб бир неча турли бўлади. Ғазабнинг ижобийси ҳам, салбийси ҳам бор. Масалан, болаларга ғазаб қилиш салбийдир. Худди шунингдек, нафси учун ғазаб қилиш, бирор моддий фойдани қўлдан чиқаргани учун, бир касбга эришолмагани учун, шаҳватини қондириш имконини қўлдан бергани учун ғазаб қилиш қоралангандир. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай ғазабдан қайтарганлар.

Аммо Аллоҳ розилиги учун, динининг ҳимояси учун, ҳаром иш содир бўлганда, бировнинг ҳаққига тажовуз қилинганда, бировга зулм қилинганда ғазаб қилиш ижобийдир, мақталгандир, шартдир.

Ғазабнинг уруғи руҳий кечинмаларга бориб тақалади. Масалан, яхши кўрмаслик, тақдирлашнинг йўқлиги, ўсишнинг тўхтаганлиги ва ҳоказо. Бирор шахсга нисбатан моддий ва маънавий таҳдид бўлишидан қўрқиш, хавотирланиш, шунингдек, очлик, касаллик, руҳий сиқилиш, ғазабнок отага тақлид қилиш, болани ҳаддан ташқари кўп тергаб юбориш, болани қисиш кабилар ҳам ғазабга сабаб бўлади.

Психологлар “Ғазаб вазиятнинг ўзидан келиб чиқмайди, балки вазиятни нотўғри тушунишдан келиб чиқади. Шунинг учун сизнинг ғазабланишингизда кимдир эмас, сизнинг нотўғри тушунчангиз, ҳолатни хато баҳолашингиз сабаб бўлади. Баъзида “Фалончи мени ғазабимни келтирди”, “Фалончи мени асабийлаштирди” дейсиз. Сизни ғазабланишингизга фалончи эмас, ўзингиз, фикрларингиз, ишларни баҳолашингиз сабаб бўлади. Шунинг учун муолажани ташқаридан изламанг. Ўз нафсингизда ечим яшириниб ётибди” дейишади. 

Ғазабнинг босқичлари 

Инсонда ғазаб бир неча босқичда бўлади.

Олдин пайдо бўлади, кейин кучайиб боради, зиёдалашади, бу кучайиш тил ёки қўл орқали намоён бўлади. Кейин зеҳнни чалкаштиради. Охирида киши ўзини маломат қилади ва ғазабидан тушади. 

Ғазабнинг муолажаси 

Ғазабни ичга ютувчиларнинг ажрини кўз олдига келтириш.

وَسَارِعُواْ إِلَى مَغْفِرَةٍ مِّن رَّبِّكُمْ وَجَنَّةٍ عَرْضُهَا السَّمَاوَاتُ وَالأَرْضُ أُعِدَّتْ لِلْمُتَّقِينَالَّذِينَ يُنفِقُونَ فِي السَّرَّاء وَالضَّرَّاء وَالْكَاظِمِينَ الْغَيْظَ وَالْعَافِينَ عَنِ النَّاسِ وَاللّهُ يُحِبُّ الْمُحْسِنِينَ

“Роббингиздан бўлган мағфиратга ва кенглиги осмонлару ерча бўлган, тақводорлар учун тайёрлаб қўйилган жаннатга шошилинг. Улар енгилликда ҳам, оғирликда ҳам нафақа қиладиганлар, ғазабини ютадиганлар ва одамларни авф қиладиганлардир. Аллоҳ яхшилик қилувчиларни ёқтиради (Оли Имрон сураси, 133-134-оятлар).

Ғазабни ичга ютиш жаннат аҳли бўлган тақводорларнинг битта сифатидир.

Саҳл ибн Муоз ибн Анас отасидан, отаси Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилади: “Ким ғазабини сочишга қодир бўла туриб, уни ичига ютса, Аллоҳ таоло қиёмат куни уни барча халқларнинг олдида чақиради ва унга истаган ҳурни танлаш имконини беради”.Абу Довуд ва Термизий ривоят қилишган.

         Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу айтадилар: “Бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга “Менга бир ишни буюринг ва уни қисқа қилинг, токи мен тушунай” деди. Шунда у зот алайҳиссалом “Ғазаб қилма!” дедилар. Бояги одам саволини бир неча такрорлаган эди, у зот алайҳиссалом “Ғазаб қилма!” дедилар”. Бухорий ва Термизий ривоят қилишган.

Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам  “Орангизда кучли, полвон ким?” деб сўрадилар. Биз “Одамлар енга олмаган киши” дедик. Шунда у зот алайҳиссалом “Ундоқ эмас. Чинакам кучли, полвон одам ғазаби келганда ўзини ушлай олган одамдир” дедилар. Абу Довуд ривояти. 

Ғазабни қандай қилиб бошқариш мумкин? 

Инсон фикрлар, ҳис-туйғулар ва сулукдан иборатдир. Агар фикрларига эгалик қилолса, ҳис-туйғулари ва сулукига ҳам эгалик қила олади. Ана ўшанда у асабийлашишдан узоқ ҳолда бахтиёр ҳаёт кечиради. 

Қуйидаги бешта насиҳат сизга ғазабни ичга ютишингизда ёрдам беради:

  1. Аллоҳ таолодан шайтоннинг ёмонлигидан паноҳ сўранг!

Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай деган:

وَإِمَّا يَنزَغَنَّكَ مِنَ الشَّيْطَانِ نَزْغٌ فَاسْتَعِذْ بِاللَّهِ إِنَّهُ هُوَ السَّمِيعُ الْعَلِيمُ

“Агар сени шайтон васвасасидан бир васваса тутса, Аллоҳдан паноҳ сўра. Албатта, У зот ўта эшитгувчи ва ўта билгувчи зотдир”. (Агар шайтон васвасага солиб, сени ёмонликларни яхшилик билан қайтаришдан айнитмоқчи бўлса, Аллоҳ таолонинг Ўзидан паноҳ сўра. Унга сиғин. У сени сақлайди. “Албатта, У зот ўта эшитувчи ва ўта билувчи зотдир”. У ҳар бир муҳтожнинг илтимосини эшитади. Даъватчи буни яхши англаши лозим.) (Фуссилат сураси, 36-оят).

Сулаймон ибн Сурд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади “Икки киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида сўкишдилар. Биз ўша ерда эдик. Бир пайт улардан бири шеригини ғазабнок, юзи қизарган ҳолда ҳақорат қила бошлади. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам “Мен бир калимани биламан. Агар шуни айтса, ундан ўзида топаётган нарсаси (ғазаби) кетади. Агар “Аъузу биллаҳи минаш шайтонир рожийм” деса, (ғазаби кетади)” дедилар”. Муттафақун алайҳ.

  1. Ҳолатингизни ўзгартиринг!

Ўзингиз турган ҳолатдан бошқа ҳолатга ўтинг. Агар турган бўлсангиз, ўтиринг. Агар ўтирган бўлсангиз, ёнбошлаб олинг. Агар ҳаракат қилаётган бўлсангиз, тўхтанг. Агар машинангизни миниб кетаётган бўлсангиз, йўл четига тўхтанг...

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Агар сизлардан бирингиз ғазабланса, тик турган бўлса, ўтирсин! Шунда ғазаби кетса, кетди. Кетмаса, ёнбошлаб олсин!” дедилар. Абу Довуд ва Аҳмад ривоят қилишган.

  1. Ғазабингизни сув билан совутинг!

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: “Албатта, ғазаб шайтондан. Шайтон эса оловдан яратилган. Олов эса сув билан ўчади. Бас, агар сизлардан бирингиз ғазабланса, таҳорат қилсин!” Абу Довуд ва Аҳмад ривоят қилишган.

  1. Гапирмасликка урининг!

Ғазабланиб турганингизда гапирманг! Бу бироз машқ, ўрганиш, ўзлаштиришни талаб этади. Ғазабланиб турганингизда гапирмасликка ўзингизни ўргатинг! Чунки, кўпинча ғазаб пайтида хато гапириб қўясиз.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Агар сизлардан бирингиз ғазабланса, сукут сақласин!” деганлар. Имом Аҳмад ривояти.

  1. Уйдан чиқиб кетинг!

Агар ғазаби чиққан одам ҳолатини ўзгартирса, турган одам ўтирса ҳам, таҳорат қилса ҳам ғазаби кетмаса, сукут қилиш қўлидан келмаса, афзали уйдан чиқиб кетиши керак. Ғазаби чиққан одам уйида туравермаслик керак. Гап кўпайиб, ғазаб тошиб, охири иш ёқимсиз ҳолатгача бориб етиши мумкин. Шунинг учун то ғазаби босилгунча ташқарига чиқиб туриш керак. Ғазаби босилиб, ўзига келса, кейин яна уйига қайтиб келаверади. 

Хулоса 

Биз юқорида айтган ғазаб салбий ғазаб эди. Ижобий ғазаб нима эканлигини ҳам айтиб ўтдик. Ғазабланиш керак бўлган ўринда ғазабланиш шарт. Масалан, биров диннинг, ислом шиорларининг, уламоларнинг устидан кулаётган, бировга зулм қилинаётган, бировнинг ҳаққи поймол этилаётган вақтларда ғазабланиш шарт бўлади. Аммо қайтарилган ўринларда ғазабланишдан тийилиш керак.

Ҳаёт қисқа, саломатлик энг муҳим нарсалардан бири. Шундай экан, ғазабланманг!   

Manba: muslim.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Миллионер! Ҳусанов “Сити”да жами қанча маош олади?

Франциянинг L’Équipe спорт нашри Англия Премьер-лигасидаги энг юқори маош олувчи 5 нафар футболчидан иборат рейтингни эълон қилди.

Европа Украинадан воз кечиб, Россия билан ҳамкорлик қилишга ҳаракат қилмоқда

Бу ҳақда Германиянинг Berliner Zeitung газетаси хабар берди

Эрон: "Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси тажовузкор АҚШнинг USS Abraham Lincoln авиаташувчи кемасига зарба берди"

Бу ҳақда Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси матбуот хизмати маълум қилди.

Трампнинг босими остида қолган Саудия Арабистони шаҳзодаси Путин билан суҳбатлашди

Бу ҳақда Россия ОАВлари Кремль матбуот хизматига таяниб хабар бермоқда.

АҚШ ва Исроил Эронга гуманитар ёрдам олиб кетаётган самолётни уриб туширди

Бу ҳақда Эрон фуқаролик авиацияси ташкилоти баёнот берди.

Ҳормуз бўғозида Америка қирувчи самолёти уриб туширилди

Бу ҳақда ISNA агентлиги Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпусига таяниб хабар берди.

Пеп Гвардиола Европанинг гранд терма жамоасини қабул қилиб олиши мумкин

Италия терма жамоаси навбатдаги бор Жаҳон чемпионатидан қуруқ қолганидан сўнг янги мураббий тайинлашга тайёргарлик кўрмоқда.

Миршаймернинг кескин баёноти: «Трамп ва Нетаньяху Нюрнбергда осилган бўлар эди»

Агар Нюрнберг суд жараёнлари бугун ўтказилганида, АҚШ президенти Дональд Трамп ва Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху қатл этилган бўлар эди.

Миср кемаси Россиянинг "Арктик Метагаз" газ ташувчисини тортиб олаётгани хабар қилинди

Ливия Фавқулодда вазиятлар қўмитаси маълумотига кўра, кема ҳозирда қирғоқдан 62 мил узоқликда жойлашган.

“Душманинг хато қилаётганида, унга асло халақит берма”

The Economist Хитой Вашингтоннинг Яқин Шарқдаги ҳаракатларини шунчаки четдан кузатаётганини ёзган

Эронда бир баққол дўкони ойнасида шундай ёзув илган:

«Бу хаёлий маҳсулот эмас. Агар эҳтиёжинг бўлса, ол — урушдан кейин тўлайсан.»

Қадр кечаси қайси кунга тўғри келади?

Рамазон ойининг охирги 10 кунлиги бошланди.

Эронда 19 ёшли спортчи дорга осиб қатл этилди

19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.

Эрлинг Холанд ўзига янги жамоа танлади

Бу ҳақда Football365 портали журналистлари хабар бермоқда.

Эрон мусулмон давлатларига чақириқ билан чиқди

Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижоний АҚШ ва Исроил ҳужуми бошланганидан бери ҳеч бир мусулмон давлати Эронга ёрдам бермаганини айтди.

Эрондан Исроилга ракеталар тўлқини отилди

Бу ҳақда Исроил армияси матбуот котиби маълум қилди.

Буюк Британияда 14 миллион долларлик лотерея ютиб олган шахс ютуқларини қўлга кирита олмади

Бу ҳақда ўйинни ўтказган миллий лотерея оператори Allwyn хабар берди.

Трамп Эрон томонидан уриб туширилган самолёт ҳақида фикр билдирди

Бу ҳақда NBC News нашри хабар бермоқда.

Эрон томонидан уриб туширилган АҚШ F-15 самолётининг экипаж аъзоларидан бири қутқариб олинди

Бу ҳақда CBS News америкалик расмийларга таяниб хабар берди.

Эрон Тель-Авивга ҳужумларни кучайтириш билан таҳдид қилмоқда

Бу ҳақда Эрон Қуролли Кучлари Бош штаби баёнотида айтилган.

Бушеҳр АЭСга яна зарба берилди

Бу можаро бошланганидан буён тўртинчиси

Қосим Сулаймоний қариндошлари АҚШда қўлга олинди

АҚШда 2020 йилда ҳалок бўлган генерал Қосим Сулаймонийнинг қариндошлари — жияни ва унинг қизи ҳибсга олингани хабар қилинди.

АҚШ Эрон билан урушда 13 ҳарбий хизматчидан айрилган, 365 нафари эса яраланган

Пентагон маълумотига кўра, Эронга қарши ҳарбий ҳаракатларда энг кўп талафотни қуруқлик қўшинлари берган.

Германиядаги қонун ўзгариши Украинача сафарбарликка олиб келиши мумкин

Германияда ҳарбий хизматга оид қонунга киритилган ўзгаришлар жамиятда баҳс-мунозараларга сабаб бўлмоқда.

Дональд Трамп Эронга 48 соат берди: “шундан сўнг дўзахни очамиз”

АҚШ президенти Дональд Трамп Эронга Яқин Шарқ келишуви бўйича АҚШ шартларини қабул қилиш учун 48 соат муддат берганини маълум қилди.

Венада Россияга қарши санкцияларга қарши митинг ўтди

Намойишда бир неча юз киши иштирок этган.

Дональд Трамп Эрон операцияси туфайли қийин вазиятга тушди

Истеъфодаги америкалик дипломат Жим Жатраснинг фикрича, АҚШ президенти Дональд Трамп Эронга қарши операция сабаб мураккаб сиёсий вазиятда қолган.

Германияда ниқобли шахс поезд йўловчиларига ҳужум қилди

Йўловчилардан бири ҳужумчини ҳожатхонага қамаб қўйишга муваффақ бўлган. Полиция жиноятчини Бонн/Зигбург вокзалида қўлга олди.

Россияда йўловчи поездининг еттита вагони релсдан чиқиб кетди

Челябинск вилояти губернатори Алексей Текслернинг аниқлик киритишича, икки йўловчи оғир тан жароҳати олган, яна 20 киши ҳам енгил жароҳатланган.

"Абадият белгилар: Рамзларда туркий олам” ҳужжатли фильми эълон қилинди (ВИДЕО)

Фильм Туркий маданият ва мерос жамғармаси томонидан ишлаб чиқарилган бўлиб, энди TurkDiscovery YouTube платформасида томоша қилиш учун тақдим этилди.

Тошкентда зилзила содир бўлди

Тожикистонда 10 км чуқурликда 5.5 магнитудали зилзила қайд этилди.

Марокаш гиёҳванд моддалар картелига тегишли ер ости туннели Испанияда топилди

Операцияда 250 га яқин полиция ходими иштирок этди. Натижада 27 киши ҳибсга олинди, 17 тоннадан ортиқ гашиш ва 88 килограмм кокаин мусодара қилинди.

Дональд Трамп Эронга янги таҳдид юборди: “Келишувга эришмасангиз, ҳеч нарса қолмайди”

Бу таҳдид Трампнинг Truth Social аккаунтида эълон қилинди.

Дональд Трамп ижтимоий дастурларни қисқартириш орқали ҳарбий харажатларни йирик миқдорда оширишга тайёргарлик кўрмоқда — Bloomberg

Агентликнинг хабар беришича, АҚШнинг 2027 йилги бюджетида асосий эътибор мудофаа соҳасини кенг кўламда кучайтиришга қаратилади.

АҚШ ва Исроил ҳаво ҳужуми Теҳрон яқинидаги Караж шаҳрида қурилаётган B1 кўпригини қисман вайрон қилди

Кўприк минтақани Эрон пойтахти билан боғлайдиган йирик автомагистралнинг бир қисми бўлиши режалаштирилган эди.

Хитойда янги хавфли вирус тарқалмоқда

Хитойда илк бор ўта хавфли SAT1 туридаги вирус штамми аниқланди — касаллик Россиянинг чегара ҳудудларида тарқалмоқда.

Эрон қатъий огоҳлантирди: АҚШ ва Исроил таслим бўлмас экан, уруш тўхтамайди

Эрон расмийлари АҚШ ва Исроил ҳали таслим бўлмагани ҳолда, Теҳронда олиб борилаётган ҳарбий кампания тўхтамаслигини эълон қилди.

Украина террорни экспорт қила бошлади...

Яқинда Ҳиндистонда олти украиналик ва битта америкалик ҳибсга олинган эди.

Теҳронда вайронагарчилик: 46 мингдан ортиқ бинога зарар етди

АҚШ ва Исроилнинг 28 февралдан 2 апрелгача бўлган ҳаво ҳужумлари натижасида Теҳронда 46 437 та турар-жой ва тижорат бинолари зарар кўрди.

Дональд Трамп ва НАТО ўртасида зиддият: республикачилар қарши чиқмоқда

АҚШдаги республикачи сиёсатчилар Дональд Трампнинг мамлакатни НАТОдан чиқариш эҳтимолига қарши чиқмоқда.