Назарбоев Тошкентда яна бир фахрий мақомга эга бўлди

Назарбоев Тошкентда яна бир фахрий мақомга эга бўлди

Қозоғистон биринчи президенти, Элбоши Нурсултон Назарбоевга Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг Маслаҳат учрашуви фахрий раиси деган мақом берилди, деб хабар қилди Sputnik Ўзбекистон мухбири.

Таъкидланишича, бу қарор Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг Маслаҳат учрашувида қабул қилинди. Шу билан бирга, кейинги Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг Маслаҳат учрашуви Қирғизистонда ўтказилади.

Бугун Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистоннинг биринчи президенти – Элбоши Нурсултон Назарбоев билан учрашди.Учрашувда икки томонлама муносабатларга оид, шунингдек, глобал ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан фикр алмашилди.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!