Навбаҳор тумани халқ таълими бўлими раҳбари ўз турмуш ўртоғи томонидан ваҳшийларча ўлдирилди. Бу ҳақда «Дарё»га Бош прокуратура матбуот хизмати маълумот берди.
Тергов ҳужжатларига кўра, 6 сентябрь куни соат 21:00 ларда Навбаҳор тумани, Янгийўл маҳалласида яшовчи 1979 йилда туғилган фуқаро Ш.Р. турмуш ўртоғи 1980 йилда туғилган М.А. билан ўзаро жанжаллашиб, ошхона пичоғи билан уриб, қасддан ўлдирган.
Навоий вилояти Ички ишлар бош бошқармаси вилоят прокуратурасига таяниб, «Kun.uz» мухбирига берган маълумотига кўра, Ш.Р. турмуш ўртоғи М.А. билан ўрталарида олдиндан бўлган ўзаро келишмовчилик замирида уни ўлдириш мақсадида яшаш хонадонига келиб, ушбу хонадон ҳовлисига яширин равишда девордан ошиб кирган. У М.А.нинг ётоқхонасига дераза орқали кириб, хонадаги кийим жавони ортига яширинган ва турмуш ўртоғи хонага киришини пойлаб турган.
Шу куни соат тахминан 20:20 ларда М.А. ишдан келиб, эгнидаги кийимларини алмаштириш мақсадида ётоқхонасига кирган вақтида Ш.Р. хонадаги кийим жавони ортидан чиқиб, аёлга ҳужум қилган. Бўйин, кўкрак қафаси ва қорин соҳаларига қўлидаги ошхона пичоғини бир неча марта санчиб олиб, унга ўткир кесувчи-санчувчи оғир жароҳатлар етказиб, ҳодиса жойидан яширинган. М.А. олган тан жароҳатларидан ички ва ташқи қон кетиши натижасида воқеа жойида вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан Ш.Р.га нисбатан Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ш.Р. процессуал тартибда қўлга олинган.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Мадриднинг "Реал" клуби бош мураббийи Хаби Алонсо 14 декабрь куни бўлиб ўтадиган "Алавес"га қарши сафар ўйинида ғалаба қозонмаса, истеъфога чиқарилади.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
АҚШ президенти Доналд Трамп Қўшма Штатлар армияси наркотик савдосига қарши ҳарбий кампанияни кенгайтиришини ва Лотин Америкасида қуруқликдаги нишонларга зарбалар бера бошлашини маълум қилди.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.
Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.
Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.
«Қозоғистон темир йўллари» компаниясининг маълум қилишича, заҳарланиш содир бўлган поезд хусусий ташувчига тегишли ва у суратга олиш жараёни учун киностудияга берилган.