Навоийда «Nexia-3» ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиши оқибатида ЙТҲ содир бўлди

Навоийда «Nexia-3» ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиши оқибатида ЙТҲ содир бўлди

Маълум бўлишича, ҳолат Навоий вилояти Нурота тумани Қадоқ маҳалласида ҳудудидан ўтган автомобиль йўлининг 76-километрида содир бўлган. 1978 йилда туғилган Б.П. бошқарувни йўқотиши сабаб «Nexia-3» автомобили йўлдан чиқиб кетиб, ағдарилган.

Оқибатда 1982 йилда туғилган Х.К. исмли йўловчи оғир тан жароҳати олиб, воқеа жойида ҳалок бўлган.

Ҳолат юзасидан Нурота тумани Ички ишлар бўлими ҳузуридаги тергов бўлими томонидан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Оҳангаронда «Captiva» ағдарилиб кетгани хабар қилинганди. Шунингдек, Қорақалпоғистонда ҳайдовчи бошқарувни йўқотиши оқибатида «Prado» ағдарилиб кетгани ва Наманганда ҳайдовчи бошқарувни йўқотиши сабаб «Damas» ағдарилгани маълум қилинган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!