Навоий ва Наманган вилоятларида ер майдонларини сотмоқчи бўлган фирибгарлар ушланди

Навоий ва Наманган вилоятларида ер майдонларини сотмоқчи бўлган фирибгарлар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент, ДХХ ва ИИВнинг Навоий вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Ғ.Э. Кармана тумани, “Талқоқ” МФЙ ҳудудидан фуқаро Б.М.га маиший хизмат кўрсатиш биносини қуриш учун ажратилган (тасарруф этиш ҳуқуқисиз) 4 сотих ер майдонини бошқа бир фуқаро Х.га сотишга келишиб, келгусида танишлари орқали уй-жой қуриш учун ҳужжатларини расмийлаштириб беришни ваъда қилиб, олдиндан келишилган 180 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Департаментнинг Навоий шаҳар бўлими томонидан ДХХ ҳамда ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаролар Қ.Р. ва А.Н.лар Хатирчи туманидаги “Б.К.” фермер хўжалигига қарашли 35 сотих ва ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган 55 сотих ер майдонини интернет сайтлари орқали сотишга эълон бериб, жами 90 сотих ер майдонини фуқаро А.га 180 млн сўмга сотишга келишиб, олдиндан 130 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.

Шу каби, Уйчи туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро А.Д. фуқаро М.А.га “Тепасарой” МФЙ ҳудудида жойлашган 10 сотих ҳамда А.Д.нинг ўзига ажратилган 11 сотих ер майдонини бошқа бир фуқаро Қ.га 23,1 минг АҚШ долларига сотишга келишиб, олдиндан 15 минг АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!