Журнал 2025 йил ҳолатига кўра дунёдаги энг нуфузли 100 киши рўйхатини эълон қилди. “Лидерлар” тоифасига АҚШ президенти Доналд Трамп, вице-президент Жей Ди Вэнс, SpaceX асосчиси Илон Маск ва АҚШ Савдо вазири Говард Лютник киритилган.
Шунингдек, бу тоифага Британия Бош вазири Кир Стармер, Германиянинг бўлажак канцлери Фридрих Мерц, Аргентина президенти Хавьер Милей, Мексика президенти Клаудия Шейнбаум ҳамда Башар Асад режими ағдарилгач Сурия ўтиш даври ҳукумати президенти этиб тайинланган Аҳмад аш-Шараа ҳам ушбу рўйхатдан жой олган. Владимир Зеленский ва Владимир Путин бу сафар лидерлар қаторида қайд этилмаган.
"АҚШнинг замонавий тарихидаги ҳеч бир президент Доналд Трамп сингари мамлакат ҳукуматини бунчалик қатъият билан ўз назоратига олмаган. У инклюзив дастурларни ёпишга ундаб компания ва университетларга босим ўтказган ҳолда, Америка маданиятини ўнг томонга буришга уринмоқда. Шунингдек, Трамп АҚШнинг иттифоқчиларини қўрқитиб, Гренландияга бостириб кириш ва Украинага ёрдамни тўхтатиш билан таҳдид қилмоқда. Трамп қолган президентлик муддатида у мамлакатни ва дунёни қай даражада “букиши” мумкинлигини кўрсатмоқда", — дея изоҳ берди Тime мухбири Браян Беннет.
Эстония ҳарбий-денгиз кучлари ва НАТО авиацияси Болтиқ денгизида Россия портига йўл олган Габон байроғи остидаги нефть танкерини қўлга олишга уриниш қилди. Воқеа Фин қўлтиғи сувларида юз берди.
"Левада-центра" ўтказган сўров шуни кўрсатдики, россияликлар келгиндиларга нисбатан жуда салбий муносабатда: улардан келадиган зарар фойдасидан анча кўп деб ҳисоблашади, 70 фоизи эса ҳукумат муҳожирлар оқимини чеклашини истайди.
Нашр мухбири маълумот беришича, Истанбулдаги музокараларда Россия делегацияси, жумладан Владимир Мединский, Украина томонига Харкив ва Суми областларини босиб олиш билан таҳдид қилган.
АҚШ 2025 йил охирига қадар Европа қитъасидаги ҳарбий контингентини қисқартириш бўйича музокараларни бошлайди. Бу ҳақда НАТОдаги АҚШ доимий вакили Мэттю Уитакер маълум қилди.
АҚШ президенти Доналд Трамп Саудия Арабистони, Қатар ва Бирлашган Араб Амирликларига (БАА) қилган ташрифлари натижасида Америка иқтисодиётига 12-13 триллион доллар миқдорида сармоя киритиш бўйича келишувларга эришилганини маълум қилди.
Нодавлат ташкилот ҳисоботига биноан, 2022 йил 24 февралдан буён Россия қуролли кучлари Украинанинг 25 та меҳмонхонасига 31 марта ҳужум қилган. Ушбу меҳмонхоналар асосан фронт чизиғига яқин ҳудудларда - Харков, Донетск, Днепропетровск, Одесса ва Киевда жойлашган.
Сотувчи М.О. фуқаро Р.М.га кучли таъсир қилувчи дори воситасини шифокор рецептисиз сотган вақтида ушланиб, ундан 13 турдаги дори воситалари ва тиббий буюмлар ашёвий далил сифатида олинган.
Президент Маҳмуд Аббос таъкидлашича, мамлакат ичкариси ва ташқарисидаги фаластинлик қочқинлар сони 7 миллион кишига етди. Бу ҳақда WAFA агентлиги хабар берди.