Насафий коронавирус ҳақида қўшиқ ёзди (видео)

Насафий коронавирус ҳақида қўшиқ ёзди (видео)

Ўзбекистонлик шов-шувли қўшиқчи Насафий коронавирус ҳақида қўшиқ ёзди. Қўшиқчи янги вирусдан қўрқмасликка чақириб, флеш-мобни уюштирди.

Ўзига хос ташқи кўринишга эга бўлган, кўплаб ўзбек хит қўшиқларни ўз услубида куйлаган хонанда Насафий Coronavirus деб номланган қўшиқ ёзди. 
Насафийнинг қўшиғида қуйидаги жумлалар бор: "Коронавирус - ҳеч нима эмас. Ваҳима кўтариш керакмас. Яратгандан умид қилиш етарли..."
 


Хонанда инстаграмдаги саҳифасида флеш моб эълон қилди ва мазкур қўшиқ орқали мамлакатдан вирусни ҳайдаб чиқаришга ўз ҳиссасини қўшишини маълум қилди. Кўпчилик фойдаланувчилар бу сафар хонанданинг қўшиғи "яланғоч" эмаслигини айтиб, ижобий фикр билдиришмоқда.
repost.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!