NASA Марс тупроқ намуналарини Ерга етказиш режасини қайта кўриб чиқишини маълум қилди. Агентлик бу вазифа устида 20 йилдан буён ишлаб келмоқда ва ҳозирда Perseverance марсоҳоди тупроқ намуналарини йиғмоқда. Бироқ, миссия қиймати $11 млрдгача кўтарилиб, муддати 2040 йилгача чўзилди (дастлаб $3 млрд ва 2026 йил эди).
NASA вакиллари миссиянинг техник мураккаблиги ва нархини пасайтириш, шунингдек, намуналарни етказиб бериш муддатларини қисқартиришга қарор қилганликларини билдирдилар. Бунинг учун тижорат компаниялари (SpaceX ва Blue Origin) имкониятларидан фойдаланиш мумкин. Якуний қарор 2026 йилда қабул қилинади.
Эслатиб ўтамиз, бу NASA'нинг Марс тарихини чуқур ўрганишга қаратилган энг улкан сайёравий илмий миссияси бўлиб, эҳтимол, Ердан ташқаридаги ҳаётнинг илк далилларини топиб, буюк илмий кашфиётни амалга ошириши мумкин. Миллиардлаб йиллар олдин бу сайёра илиқ ва нам бўлиб, чамаси, биз тушунадиган ҳаёт учун барча зарур шароитларга эга бўлган.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ўзбек футболчиси Абдуқодир Ҳусановни яқинда 40 млн еврога сотиб олган «Манчестер Сити» футбол клуби хўжайини, БАА вице-президенти Шайх Мансур Ол Наҳаён билан учрашди.
Дания социалистик халқ партияси аъзоси Карстен Хенге АҚШ Гренландияни аннексия қилиш учун агрессияга учраган тақдирда унинг давлати Россиядан ёрдам сўраши кераклигини айтди . У Facebook ижтимоий тармоғидаги саҳифасида ўз фикрини билдирди .
Лаҳор Олий суди ҳибсда бўлган Покистоннинг собиқ бош вазири Имрон Хонни коррупция иши бўйича 14 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилди. Унинг рафиқаси Бушра Биби етти йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди, дея хабар бермоқда Accosiated Press.
Россия Адлия вазирлиги "хорижий агентлар" рўйхатига олти кишини, жумладан, BBC рус хизматининг икки журналисти - муҳаррир Анастасия Лотарева ва мухбир Андрей Козенкони киритди.
Ҳалокат бўйича тергов қўмитаси патларни топди ва биологик институтга уларни таҳлил қилишни сўради, улар 17 та намунани, жумладан, патлар ва қон доғларини ўрганди.
Локомотивларнинг тўқнашиши оқибатида ёнғин келиб чиққан. Воқеа жойида тиббиёт ходимлари, ўт ўчирувчилар, полиция ва темир йўл хизмати вакиллари ишламоқда.
Танзанияда даволаб бўлмайдиган касаллик ҳисобланган Марбург вируси туфайли саккизта ўлим қайд этилган. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) бош директори Тедрос Адҳаном Гебреесус ўзининг Х саҳифасида маълум қилди .
Ғазо секторидаги можаро томонлари – Исроил ва ХАМАС ҳаракати биринчи босқичда 42 кунлик оташкесимга келишиб олди. Тегишли келишув 19-январ, якшанба куни кучга киради, деди Қатар бош вазири ва ташқи ишлар вазири Муҳаммад бин Абдураҳмон Ол Тани матбуот анжуманида.