Куни кеча Ўзбекистон Экологик партиясидан Ўзбекистон Республикаси президентлигига номзод Нарзулло Обломуродов Самарқандда сайловчилар билан учрашди. Бу ерда номзод сайловчиларни ўз дастури билан таништирди.
Нарзулло Обломуродов ўз сўзида бир қатор экологик муаммоларга тўхталиб ўтди. Хусусан, Ўзбекистонда, айниқса, Самарқандда тоза ичимлик суви бўйича муаммолар кўп эканлигини айтиб ўтди. Шунингдек, чиқиндилар тўғрисидаги қонун бугунги кун ва талабларга жавоб бермаслигини, чиқиндилар билан боғлиқ масалаларни тубдан янги босқичга олиб чиқиш зарурлигини таъкидлади. Ўзбекистон бугунги кунда БМТ ва Жаҳон Банки таҳлили бўйича дунёдаги ичимлик суви мураккаб жойлашган 10 та давлат орасига кириши қўшимча қилди.
"Сувга бўлган муносабатни тубдан ўзгартиришимиз, янги дастурни амалга тадбиқ этишимиз керак. Ариқларда чиқинди тўпланиши, жумракларнинг очиқ қолиши, ичимлик сувини беҳуда исроф қилишимиз охири яхшиликка олиб келмайди. Биз сув таъминоти бўйича катта муҳим дастурни қабул қиламиз", — деди Нарзулла Обломуродов.
Йиғилишда номзод яшил ҳудудларни кенггайтириш бўйича муҳим ташаббусларни амалга оширилишини айтиб ўтди. Мавжуд яшил ҳудудларни сақлаш борасида ҳам амалий ишлар жадаллатирилиши маълум қилинди.
"Глобал иқлим ўзгариши бўйича мамлакатда иссиқхона газлари заҳирасини қисқартириш бўйича ҳаракатлар режасини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш бугунги куннинг энг долзарб вазифаларидан", — деди Экологик партия лидери.
Назрулло Обломуродовнинг қуйидаги фикрларини сайловчилар ижобий қарши олди: "Аҳолига қулайлик яратиш мақсадида электон ҳукумат тизими янада кенг жорий этилади. Давлат хизматларини кўрсатиш самарадорлиги оширилади. Бу ишлар пандемия даврида пайдо бўлган узун навбатларни олдини олади. Мамлакатимизда ҳозирги кунда 3 миллион автомобиль бор. Улардан эса чексиз заҳарли моддалар атмосферага чиқади. Буларни олдини олиш мақсадида кундалик ҳаётимизда табиатга бўлган муносабатимизни ўзгартиришмиз керак. Энг катта хатомиз шундан иборатки, биз кимдир қилиб бериши керак, деб яшаймиз. Аслида, ўзимиз ҳаракат қилишимиз керак. Биз экология, аҳоли саломатлиги йўлида одамларнинг фикрларини ўзгартиришга уринамиз".
Нарзулло Обломуродов Самарқандлик сайловчилар билан учрашувда Мўйноқ тақдири ҳақида ҳам гапирди. У Мўйноқда қилинаётган ижобий ишларни янада жадаллаштириб ҳудуд фаровонлиги таъминланишини айтиб ўтди. Мўйноққа, Оролга борган барча инсонларнинг фикри бутунлай ўзгаришини қўшимча қилди.
Ўзбек тадбиркори Жаҳонгир Ортиқхўжаев Туркияда 550 млн долларлик йирик инвестиция лойиҳасини амалга оширмоқда. Бу лойиҳа икки давлат ўртасидаги иқтисодий ва маданий алоқаларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда. Ортиқхўжаевнинг фикрича, Ўзбекистон ва Туркия тадбиркорлари ўртасида ишонч ва дўстлик алоқалари юқори.
Бу ҳақда 2 июль куни "Россия Фанлар академиясининг ягона геофизика хизмати" Федерал тадқиқот марказининг Камчатка бўлими "Телеграм"даги каналида маълум қилди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Сречко Катанец Жаҳон чемпионати-2026'да мухлислар терма жамоадан ҳеч нарса кутмаслиги кераклигини айтди.
Англиядаги «Манчестер Сити» сафида тўлиқ мослаша олмаган Абдуқодир Ҳусанов «Барселона»га йўл олиши мумкин. Бу ҳақда Carpetas Blaugranas портали инсайдери Хуан Арриен хабар берди. У Гундўған ва Витор Рокенинг ҳам «Барселона»га ўтишини энг биринчи айтиб чиққан.
Исроил армиясининг қамал остидаги Ғазо секторига қилган навбатдаги тонгги ҳаво ҳужумлари натижасида камида 10 фаластинлик ҳалок бўлди. Марҳумлар орасида бир чақалоқ ҳам бор. Яна кўплаб инсонлар жароҳат олди.
Давлат нефть корпорацияси Бадаловнинг “тўсатдан ўлими”га бағишланган пресс-релизда унинг раҳбарлигида “қисқа вақт ичида кенг кўламли илм-фанни талаб қилувчи лойиҳалар амалга оширилганини” таъкидлади
Исроил Ғазо сектори аҳолиси, хусусан, болаларни атайин оч қолдирмоқда, яъни очликдан қурол сифатида фойдаланмоқда. Defence for Children International ва Doctors Against Genocide ташкилотлари томонидан эълон қилинган “Бутун авлодларнинг оч қолдирилиши” ҳисоботида шундай хулоса илгари сурилган.
Арманистон суди уни “ҳокимиятни эгаллаб олишга чақиришда” айблаб ДХХ қамоқхонасига жойлаштирди. Шу вақтнинг ўзида унга тегишли бўлган "Арманистон электр тармоқлари" (АЭТ) компаниясини миллийлаштириш бошланди.
Исроил оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, АҚШ расмийлари Ғазо секторида отишмаларни тўхтатиш ва асирларни алмашиш бўйича келишувга эришиш мақсадида Исроилга босим ўтказишга тайёрланмоқда.
Шу билан бирга, NDMA келгуси 12 дан 24 соатгача мамлакатнинг катта қисмларига таъсир қилиши кутилаётган кучли ёмғир ва момақалдироқ ҳақида огоҳлантирди.
Россия томонидан Киевга уюштирилаётган ҳужумлар кучайгани сари, Украина пойтахтидан қочаётган фуқаролар сони ҳам ормоқда, деб ёзади Германиянинг NTV нашри.