Наманганлик қассоб йигит: "Одамларга қуртлаган гўшт сотиб алдагани учун қассоблар узоқ яшамайди"

A A A
Наманганлик қассоб йигит: "Одамларга қуртлаган гўшт сотиб алдагани учун қассоблар узоқ яшамайди"

«Дарё» ижтимоий ҳаётда ўз ўрнига эга, бироқ жамоатчилик эътиборидан кўпинча четда қоладиган касб эгалари билан суҳбат қилмоқда. «Соядаги одамлар» лойиҳасининг бу галги қаҳрамони саккиз йилдан буён қассоблик қилаётган йигит.

Мирзоозод Мирзанеъматов 1994 йилда Фарғона вилояти Риштон туманида туғилган. Айни пайтда Наманган давлат университетида таҳсил олмоқда.

Қассоблик ота мерос касб. Дадам ҳам, амакиларим ҳам, умуман бутун қариндош уруғимиз шу иш билан шуғулланади. Азалдан оилада ўғил фарзанд туғилса, у қайси касбни танлашидан қатъий назар қассобликни ўрганиши васият қилинган. Бобом отамга, отам эса менга ўргатган. Хуллас, мен ана шу анъанани давом эттираётган еттинчи авлодман.

Кичкиналигимда дадам амакиваччам иккимизни молбозорга олиб борар, «кўзи пишсин» деб жониворларни қандай сўйилишидан тортиб то гўшт ҳолига келишигача кўрсатардилар. Эсимда, биринчи марта кушхонада (жониворларни сўйиш учун мўлжалланган жой) сигирнинг бўғзига пичоқ тортилганини кўриб йиғлаб юборганман. Мен тенги йигитларда эса бу ҳолат кузатилмаган.

Ҳар ким ҳам қассоб бўлолмайди

Қассоб чамалашда кўзи пишиқ, бақувват, ҳисоб-китобда зеҳни ўткир, савдода эса тили ширин бўлиши лозим. Унинг биринчи принципи ҳалоллик, адолат бўлиши керак. Одам ажратмай бойга ҳам, камбағалга ҳам бир хил муносабатда бўлиши шарт. Бу мансабдор экан деб унга гўштнинг лаҳм жойидан бериб, оддий инсонларга эса бунга кўпроқ суяк қўшсам ҳам бўлаверади деб ўйламаслиги лозим.

Фақат аёллар ва ёш болалар бундан мустасно, чунки иккаласининг ҳам хўжайини бор. Аёл яхши гўшт олиб бормаса, қайнана-қайнатаси ёки эридан гап эшитиши мумкин. Бир килограмм гўштга одатда 150-200 грамм суяк солинса, айрим қассоблар болаларга билмайди деб 300 грамм суяк қўшиб беради. Бола фарқига бормайди. Берганингизни индамай кўтариб кетаверади. Лекин буни инсофсизлик деб биламан.

Қассоб раҳмдил бўлмаслиги керак

Алҳамдулиллаҳ мусулмонмиз. Ҳар доим бирор ишни «Билмиллаҳир роҳмани роҳийм» деб бошлаймиз. Қассоблар эса барча ҳайвонларни  «Ба фармони Худо, суннати Расулуллоҳ Аллоҳи акбар» (Худонинг фармойиши, Расулнинг суннати билан) деб сўяди. Чунки жонивор бўйнига пичоқ тортаётиб қассоб раҳмдил бўлиши керак эмас.

Катталар пичоғинг ўткир бўлсин деб кўп айтишади. Сабаби, пичоғингиз қанчалик ўткир бўлса, сиз сўяётган жонивор шунчалик кам азоб чекади.

Жониворлар кушхонада сўйилиши керак

Олдинлари жониворларни қассобларнинг ўзи сўйган. Ҳозир эса кушхонадагилар сўйиб беради.

Тўғри, ҳозир ҳам уйида ёки молбоқарникида сўядиганлар бор. Лекин қонун бўйича ҳайвонлар фақат кушхонада сўйилиши керак. Чунки бу ерда ветеринар гўштни кўриб, лабораториядан ўтказади, истеъмолга яроқлими ё йўқми, текширади. Агар у яроқли бўлса, гўштга муҳр уриб, маълумотнома ёзиб берилади.

Бизнинг туманда ҳам иккита кушхона бор. Битта одам доим мол сўйиш, кимдир гўшт ташиш билан шуғулланади. Хизмати – бир килограмм гўштни пули. Ўзи сўйиб, кўнгилдагидек қилиб, молни ўн бўлакка бўлиб беради.

Олдин гўштни пластик картага қимматга сотардик

Бир неча йил олдин пластик картадаги пулни нақд қилиб олиш муаммо бўлган. Пластик картага сигир сотиб олишнинг иложи йўқ. Молбоқарга пластикни бериб ечиб олинг деёлмайсиз. Охири банкдан картани 30 фоизга бўлса ҳам нақдлаштириб, зарар қилганмиз. Харажатларни чиқаролмай, охири гўштларни пластик картага сал қимматроқ сотганмиз.

Икки нархни кўриб,  «пластик пулмасми? Давлат ойлигимизни шунга тушириб берса, биз нима қилайлик» деб жанжаллашган харидорлар кўп бўлган. Халқдан қанча дашномларни эшитганмиз. Бунинг орқасидан қўлга тушиб қолиб, миллионлаб жарима тўлаган қассоблар ҳам бор. Худога шукр, ҳозир бу муаммо эмас. Шунинг учун пластикка ҳам, нақд пулга ҳам нарх бир хил.

Ёнимизда савдо қиладиган қассоблар ўртасида ҳам кўп келишмовчиликлар чиқиб туради. Мисол учун, «менда янада сифатли гўшт бор» деб мижозни чақириб олади. Ёки арзонга сотсам ёнимдагиларни жаҳли чиқиб, меъёрни бузма дейишади. Шунинг учун эл қатори сотишга мажбурмиз.

Одамларни алдаб вазиятдан чиққанмиз

Давлат шакар, гўшт, нон, ун нархини назорат қилади. Шу боис маҳсулотларнинг нархи кўтарилиб кетмайди. Бизда захирадаги гўшт маҳсулотлари бор. Бундан ташқари, фермерлар билан келишган ҳолда гўштларини олиб, бозорда арзонга сотишади. Лекин барибир ҳаммага етказиб бўлмайди, тез тугайди.

Баъзан шундай ҳолатлар бўлади, маъсуллар келиб, «мана шунчадан сотасан, бўлмаса қассобходаги гўштнинг ҳаммасини мусодара қиламиз», дейди. Очиғини айтаман, вақти келганда қассобхонага ўшалар айтган нархни ёпиштириб қўйиб, ўзимиз билган пулга сотганмиз. Хуллас, зиёнга ишламаслик учун одамларни алдаб, вазиятдан чиқишга тўғри келган.

Қассобларнинг даромади қанча?

Азалдан қассобларнинг эл орасида ҳурмати баланд бўлган, яхши яшашган. Ҳозир ҳам даромади ёмон эмас. Бемалол чет элда саёҳат қилиб келадиган даражада эмас-у, лекин бемалол қиз чиқариб, ўғил уйлай олади. Жуда ортиб кетса, битта Chevrolet олиб миниши мумкин.

Амаким мисолида айтадиган бўлсам, бир ойда ўнтача мол сўяди. Бозордаги солиқлар, шартнома пулларини ҳисобга олмаганда ўртача 3—4 миллион атрофида даромад қилади. Ўғли ҳозир чет элда ўқийди.

Қассобларнинг ҳам ўз «клиент»лари бўлади

Дадам туманимиздаги энг танилган қассоблардан. 25—30 йиллик мижозлари бор. Улар шунчалар содиқки, гўшт олиш учун бозорга келганида бизнинг қассобхона қулф бўлса, эртага гўшт ерканмиз деб кетаверади. Йўлида ўнлаб қассобхоналар бор, лекин улардан олмайди. Чунки йиллар давомида биздан бирор марта суякли, сифатсиз гўшт олмаган.

Энг ширин гўшт қаерда?

Сигирнинг биқин қисмида суякка ёпишган гўшт бор. Тахминан икки килограмм чиқади. Халқ тилида у «пушти мағиз» дейилади. Жуда ширин ва юмшоқ бўлади. Эшитишимча, аксарият супермаркетлар уни алоҳида қилиб, анча қимматга сотаркан. Лекин бизнинг туманда оддий гўштга қўшиб берилади.

Қўй сонининг ичида қўянчиқ деган без бор. Ана шуни одам еса шол бўлиб қолади. Ҳамма қассоблар олиб ташлайди.

Жониворни сўйиб, оёқ-қўлларини иккига ажратилаётганда курак суяги чиқади. Унинг гўштини шилиб олиб, болтанинг орқаси билан иккита жойидан бўлиб, кейин ахлатга ташлаб юборилади.

Кичкиналигимда қизиқиб, дадамдан бу ҳақда сўраганимда, дадам «синдирсанг ҳалол, синдирмасанг ҳаром бўлади. Ташлаб юборсак-да, иккига бўлиб қўйишимиз керак. Чунки у ҳеч қачон чиримайди. Шундай очарчилик замони келарканки, одамлар нима ейишни билмасдан ерни қовлайди. Уни топиб, агар синдирилган бўлса ҳалол деб қайнатиб ичишаркан. Бўлмаса йўқ», деб жавоб бергандилар. Шу-шу мен ҳам суякни иккига ажратиб қўядиган бўлганман.

Қассобларнинг пири ким?

Масалан, темир пири Довуд пайғамбар бўлса, бизники Саид Ваққос деган инсон. Самарқандда зиёратгоҳи ҳам бор. У дунёдаги биринчи қассоб ҳисобланади. Ривоятларга қараганда, бир авлиё инсон Худодан «жаннатда ким менга қўшнилик қилади? Қайси пайғамбар ёки авлиё билан жаннатда ҳамхона бўламан» деганида Худойим «сен ҳеч қандай авлиё билан эмас, оддий бир инсон – Саид Ваққос билан қўшни бўласан», деган экан. Қандай фазилати борки, менга қўшни бўлади деб, уни қидириб келади. Авлиё тиланчи қиёфасига кириб, «биродар, қорним жуда оч» деб, Саид Ваққосдан меҳмон қилишини сўрайди. Саид Ваққос рози бўлиб, уйига таклиф этади. Бироқ меҳмоннинг олдига қўйгани ҳеч вақоси йўқ экан. Шунда у Али ва Вали исмли фарзандларига қараб, «болаларим, уйимизга меҳмон келди. Лекин егулигимиз йўқ. Сизларни сўйиб, пишириб, шу одамнинг олдига қўйсам», деб сўрайди. Фарзандлари отаси уялиб қолмаслиги учун рози бўлади. Хуллас, болаларини пишириб, дастурхонга тортиқ қилади. Авлиё тановул қилиб ўтириб, «Саид Ваққос, фарзандлардан борми, нега улар кўринмаяпти?» деб сўрайди. У «ҳа бор, ҳозир улар кўчага чиқиб кетган» дейди. Шунда авлиё одам «эҳ Саид Ваққос, мен ҳаммасини билиб турибман. Сиз бугундан бошлаб қассобларнинг пирисиз» деб дуо қилганида, товоқдаги гўшт қўй гўштига айланиб, Али билан Вали кўчадан югуриб кириб келган экан. Ўша воқеадан буён у қассобларнинг пири ҳисобланади. Шунинг учун қассоблар молни йиқитаётиб, «Саид Ваққос пирим қўлласин» деб иш бошлайди.

Яна бир қизиқ факт. Молбоқарлар сотилмайдиган молни ҳеч қачон қассобга кўрсатмайди. У жонивор қанчалик сергўштлигини билиш учун тўшини, думғазасини ва қовурғасини ушлаб кўради. Шундан кейин жонивор сўйиб юборилмаса, тез озиб кетади. Худонинг қудрати қарангки, улар қассоб келганини билади, сезади. Минг қутурган буқалар ҳам қассобни кўрса, жим бўлиб қолади. Ёки ювош мол қассобни кўриб, қутуриб кетади.

Қассоблар узоқ яшамайди

Гуруч курмаксиз бўлмайди деганларидек, қассоблар орасида ҳам ноинсофлари жуда кўп. Тарозидан урувчилар, қўй гўштига эчки ёки калла гўштини аралаштириб, суяги қолмаган пайтда молнинг туёғини майдалаб гўштга қўшиб сотувчилар ҳозир ҳам топилади. Ҳатто қуртлаган жигарни ҳам тоза деб бериб юборганларни кўрганман. Жигар лотереядек гап. Аксариятидан эхинококк (жигар қурти) чиқади. Мен уларни ҳатто итга ҳам бермасдим. Лекин айрим ноинсоф қассоблар ана шу қуртлаган жигарни ташламай, сотиб юборади. Афсуски, уни сув текин нархда олиб, шашлик қиладиган ошхоналар ҳам бор.

Ахир уни кимдир камқон туғилган боласига ёки оғзида тиши қолмаган қари онаси учун бир амаллаб пул топиб сотиб олади. Кўриб-билиб туриб қандай виждони чидайди, билмайман.

Очиғи, мен таммадихоналарда умуман жигар шашлик емайман. Чунки 20 та мол жигаридан камида биттасигина яхши чиқади. Бир кунда ўртача ҳисобда 20 тача мол сўйилса, ошхоналар қандай қилиб кунига юзталаб шашликка тоза жигар топади, ҳайронман.

Биласизми, ана шунинг учун ҳам қассоблар узоқ яшамайди. Шу пайтгача 80–90 ёшга кириб риҳлат қилган бирор қассобни билмайман. Ҳаммаси 60–70 ёшга етмай инсулт бўлиб ёки бир томони фалаж бўлиб вафот этади. Балки бу жазодир, билмайман, бу менинг шахсий фикрим

Қассобнинг ҳам таъби нозик бўлиши мумкин

Қассоблик ва бозор менга кўп нарсани ўргатди, мени тарбиялади. Ижодкорлигим ҳам асосан қассобхонада шаклланди. Ўша ерда харидорлар келмаган пайти бадиий китоблар ўқидим, бир қанча шеърлар ёздим.

Тирикчилик одам зотини

Солиб қўяр ҳар қандай кўйга.

Шу бугун ҳам камаяр дунё

Бахтиқаро яна бир қўйга.

Онам айтар, тургин уйқудан,

Тонгга яқин шошилгин ўғлим.

Демак, бугун яна битта жон

Қўлларимдан топади ўлим.

Оёғини маҳкамроқ боғла,

Қаттиқ боғла, такрорлар отам.

Бўлақол, дер гўё асбоблар,

Пичоқ, илгак, қайроғ-у болтам.

Эҳ, она қўй, она экан у,

Унинг учун ажал бердим мен.

Кўзига ҳар қараганимда

Оналарни ўйлар эдим мен.

Қасар-қусур куйдириш учун,

Қўй калласин кутарди ўчоқ.

Дуо, кейин кечир дедим-у,

Нақ бўғзидан шарт тортдим пичоқ.

Оёқларим остида ана

Чинқирарди, ҳатто йиғларди.

Менга эмас, болаларимга,

Ачингин деб типирчиларди...

У жон берди, афсус, минг афсус,

Ҳаёт шундай бешафқат экан.

Яшаш учун курашиш зарур,

Тўйиш учун сўйиш шарт экан.

Атроф жимжит, яримлаган тун,

Ва пойимда ярим лаган қон.

Ҳа, одамзот яшаши учун

Қурбон бўлди яна битта жон.

Оқ кўйлагим қани? Мен ҳали

Кўп тадбирга ўтишим керак.

«Чивинга ҳам озор берманг» деб,

Минбарда шеър ўқишим керак.

Фақат мени қамраб олади

Куни бўйи даҳшатли ўйлар.

Тушларимда баърайди ҳар кун,

Онасини соғинган қўйлар!

Одамлар ростданам кўп гўшт еяптими?

Яқинда ижтимоий тармоқларда кўп гўшт еяётганимиз ҳақида гап-сўзлар болалади. Лекин мана саккиз йилдан бери бозорда гўшт сотаётган бўлсам, ҳечам халқимизнинг кўп гўшт евораётганини сезмадим. Туман аҳолиси одатда фақат пайшанба ва якшанба кунлари 200 грамм оларди. Униям қурби етгани, етмагани ўша кунлариям тухум билан ош дамларди. Шунинг учун уларга суяк қўшиб бергани ийманардим. Йўғэ деманг, мен шунчаки кўрганим ва эслаганимни айтяпман холос.

Бошқа жойни билмадим, лекин бизнинг туман одамлари ҳатто гўштнинг фарқига бормайди. Ўзи 200–300 грамм олса, сон гўшти беряпсизми ёки бошқасими, фарқи йўқ. Индамай олиб кетаверади.

Камқонлиги сабаб мол тили ейишга тавсия этилган беморларнинг жуда кўпчилиги ночорлиги учун асосан тилдан ўн баравар арзон турувчи мол талоғини сўраб келарди. Тилдан кўра талоқнинг савдоси чаққон бўларди. Балки умрингизда ҳеч қачон қораталоқ емагандирсиз? Аммо биз тарафларда қон бўлувчи қиммат препаратларга пули етмаганлар уни арзимаган 5–6 минг сўмга олиб, ҳомиладор хотинига, мадорсиз онасига ёки  чалажон боласига пишириб беради. Одамлар нолимай истеъмол қилаверади. Чунки уларнинг бошқа имкони йўқ...

Дадамнинг айтишича, аввалари уйимизда кунига ўнтача қўй, битта мол сўйилардикан. Ҳозир эса битта сўйилган мол ўн кунлаб сотиляпти.

Анча йиллар олдин онамни отамга беришга кўнаверишмагач, охири совчи томон «Хўп дея қолинг, қоқиндиқ. Ўғлимиз қассоб, қизингизнинг уйида нони бўлмаса ҳам, егани гўшти бўлади» деганларида, индамай розилик беришган экан. Мана бизнинг гўшт масаласидаги ҳақиқий аҳволимиз.

Ота касбимни давом эттираман

Туманда иккита қассобхонамиз бор эди. Биттасини укамни даволатиш учун сотдик. Иккинчиси Риштон бозори қайта таъмирланаётгани боис бузилди. Рўзғорни тебратиш учун ҳозир дадам мол боқиб сотяпти. Мен университетда ўқияпман. Худо хоҳласа, битириб, давлат ташкилотларида ишлаш ниятим бор. Лекин келажакда қандай ишда ишласам ҳам қассобликни ташлаб қўймайман. Эртага уйланиб, ўғил фарзандли бўлсам, унга ҳам қассобликни ўргатаман. Анаънамизни давом эттираман.

Хонзодабегим Аъзамова суҳбатлашди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Миллион россиялик мамлакатни тарк этди

Тадқиқот муаллифларининг таъкидлашича, уруш бошланганидан кейин ҳарбий хизматдан қочишга уринган ва мамлакатни тарк этаётган эркаклар сони сезиларли даражада ошган.

47°C иссиқликда тонг ҳам, тун ҳам йўқ: Ҳиндистоннинг энг иссиқ ҳудудида бир кун

Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатидаги Банда туманида ҳаёт сўнгги ҳафталарда мисли кўрилмаган жазирама иссиқлик шароитида кечмоқда.

Тимми исмли кит биоёқилғига айланади

Бу ҳақда Die Zeit нашри хабар берди.

Жалолиддин Машарипов терма жамоа қайдномасидан чиқарилмоқда

Жалолиддин Машарипов Ўзбекистон миллий терма жамоаси қайдномасидан чиқарилгани хабар қилинмоқда. Унинг ўрнига Русланбек Жиянов 26 нафар футболчидан иборат якуний рўйхатга киритилиши кутилмоқда.

АҚШда ҳам тўй қилаётганлар ақлдан озмоқда

Бу ҳақда New York Post нашри хабар беради.

Андижонда ИИБ ходими вояга етмаган шахснинг номусига текканлиги айтилмоқда. Гумонланувчи 2004 йилги Олимпиада бронза медали соҳиби(?)

Ижтимоий тармоқда ИИБ ходими вояга етмаган шахснинг номусига текканлиги ҳолати юзасидан ҳабар жойлаштирилган.

Жасжан Россияда қўлга олинди: блогер кечирим сўради

У метро йўловчиларини турли провокацион ҳаракатлар орқали жанжалга ундаб, уларнинг реакцияларини видеога олган ва кейинчалик ушбу лавҳаларни ижтимоий тармоқларда тарқатиб келган.

19 нафар амалдор ишдан олинди, 36 нафари жазоланди

Натижада 36 нафар ходим интизомий жавобгарликка тортилди, 19 нафар масъул эса лавозимидан озод этилди.

Ўзбекистон терма жамоаси сардори Шомуродов янги клубда 3 млн евро маош олмоқчи

"Metaratings.ru" нашри хабарига кўра, Саудия Арабистони клублари Ўзбекистон терма жамоаси ва "Истанбул Бошакшеҳир" ҳужумчиси Элдор Шомуродовга қизиқиш билдирмоқда.

Қурбонлар бор! Қарши туманида содир бўлган портлаш тўғрисида қўшимча маълумот берилди

Дастлабки маълумотга кўра, 4 та автомобиль (2 та кобалт, 2 та газ ташишга мўлжалланган автомобиль) ҳамда 2 та ер остидаги ёқилғи сақлаш резервуари ёниб зарарланган.

10 минг қадам юрганларга пул тўлайдиган платформа ишга тушди

Илова 1 майдан фаолият бошлаган бўлиб, уни App Store ва Play Market орқали юклаб олиш мумкин.

Мактабларда «Сўнгги қўнғироқ» тадбирлари қачон ўтказилиши маълум бўлди

Шунингдек, ўқувчиларнинг ота-оналари «Энг фаол ота», «Жонкуяр она», «Масъулиятли ота-она» каби номинациялар ҳамда «Миннатдорчилик хат»лари билан тақдирланиши белгиланган.

Ўзбекистонда янги кўл пайдо бўлди

Бухоро вилоятидаги Қизилқум чўли ўртасида тахминан 80 квадрат километр майдонни эгаллаган йирик сув ҳавзаси аниқланди.

Ўзбек футболчиларининг ўйиндан кейин қилган иши канадаликларни ҳайратга солди!

2026 йилги жаҳон чемпионатидаги дебютига пухта тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси жаҳон миқёсида ҳам эътибор ва эътироф қозона бошлади.

Эрон 57 та мусулмон давлатидан иборат “Ислом NATOси” ни тузишга чақирди

Бу ҳақда Iran International хабар берди.

Тошкентда қоидабузар ҳайдовчи қурол ёрдамида тўхтатилди (видео)

Мазкур ҳолат юзасидан қуйидагилар маълум қилинди.

ЖЧда Машариповнинг ўрнини ким эгаллаши маълум бўлди

Фотосессиялар йирик мусобақалар олдидан жамоаларнинг барча футболчилари ва бош мураббий иштирокида ташкил этилади ва ташкилий қўмитанинг расмий фото суратчиси томонидан амалга оширилади.

Андижонда "кибр кўча-2" очилди (видео)

Андижон шаҳрининг Қўшариқ даҳаси ҳудудида миллий қадриятлар ва замонавий қулайликлар мужассам бўлган янги гастрономик кўча фаолият бошлади.

ЖЧ-2026 старт олди: Мексика илк ўйинда ғалаба қозонди, ЖАР эса майдонда 9 киши бўлиб қолди (видео)

ЖЧ-2026нинг дастлабки голи муаллифи 9-дақиқада Хулиан Киньонес бўлди

Россияда МАКС авиасалони яна бекор қилинди

Россия Мудофаа вазирлиги буни "ҳозирги тезкор вазият" билан изоҳлади.

Кит Келлог Исроилнинг ядровий қуроли борлигини “очиқлаб қўйди”

Fox News хабар беришича, АҚШ президентининг Украина бўйича собиқ махсус вакили Кит Келлог Исроилда ядровий қурол мавжудлиги ҳақида жамоатчиликда янги муҳокамаларга сабаб бўладиган баёнот берган.

Туркиянинг вақт секинлашадиган қишлоқлари ҳақида биласизми?

Сўнгги йилларда секин саёҳат (clow travel) замонавий туризмнинг муҳим йўналишларидан бирига айланди. Сайёҳлар тобора сокин, мазмунли ва мақсадли саёҳатни афзал кўрмоқда.

Сурхондарёда уч нафар ўсмир дарёга чўкиб, ҳалок бўлди

Сурхондарё вилоятининг Жарқўрғон туманида дарёга чўмилиш учун тушган беш нафар йигитдан уч нафари кучли оқим қурбони бўлди.

Таиланд суди икки эркакни ўлим жазосига ҳукм қилди

Ҳужум оқибатида 20 киши ҳалок бўлган, 120 дан ортиқ инсон жароҳатланган эди.

Профессор Ҳасан Ҳасановнинг “Венгерлар ва озарбайжонларнинг умумий этник илдизлари” номли китоби тақдимоти бўлиб ўтди

2026 йил 10 июнь куни Туркий Маданият ва Мерос Жамғармаси бош қароргоҳида ташкилотнинг “Туркий дунё дипломатияси дурдоналари” китоблар туркуми доирасида нашр этилган янги асар — таниқли жамоат, давлат ва сиёсат арбоби, Туркий Давлатлар Ташкилоти Оқсоқоллар Кенгаши аъзоси, тарих фанлари доктори, профессор Ҳасан Ҳасановнинг “Венгерлар ва озарбайжонларнинг умумий этник илдизлари” номли китоби тақдимоти бўлиб ўтди.

Трамп Эронга қарши янги кучли зарбалар билан таҳдид қилди

Дональд Трамп АҚШ яқин соатларда Эронга қарши яна бир қатор “жуда кучли зарбалар” бериши мумкинлигини маълум қилди.

Сурхондарёда поездда йўловчи аёлга шилқимлик қилган чипта сотувчиси 5 суткага қамалди

Жабрланувчининг кўрсатмасига кўра, у манзилга яқинлашганда чипта сотувчиси унинг орқасидан келиб қучоқлаган.

Андижондаги поликлиникада 4 киши заҳарланиб вафот этди

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати Марҳаматдаги ҳолатда қутқарувчилар 4 жасадни чиқариб олгани тасдиқлади.

Фақат овоз ва рояль: Жон Леженд Самарқандга унутилмас оқшом туҳфа этди

8 июнь куни Самарқанддаги Регистон майдонида дунёга машҳур қўшиқчи, қўшиқнавис ҳамда «Грэмми», «Оскар», «Тони» ва «Эмми» мукофотлари соҳиби Жон Ледженднинг узоқ кутилган концерти бўлиб ўтди.

Жиззахдаги паркда аттракцион синиши оқибатида 4 киши жароҳатланди

Билдирилишича, ҳозирги вақтда жабрланганлар маҳаллий шифохона масъуллари назоратида.

Ғазо вайроналар остидаги жасадлар сабаб кемирувчилар босқинига учради — Financial Times

Аҳоли кемирувчилардан ташқари чивин, бурга ва битларга қарши курашишга ҳам мажбур бўлмоқда.

Покистон Афғонистон ҳудудига ҳаво зарбалари берди

Покистон Афғонистон билан чегара бўйлаб ҳаво зарбалари уюштирди. Бу ҳужумлар минтақада бир неча ой давом этган нисбий тинчликдан кейин содир бўлди.

Шимолий Ирландиядаги пичоқли ҳужум ортидан муҳожирларга қарши тартибсизликлар бошланди

Шимолий Ирландиянинг бир қатор шаҳарларида муҳожирларга қарши оммавий тартибсизликлар юз берди. Намойишлар Белфаст шаҳрида суданлик эркакнинг бир кишига пичоқ билан ҳужум қилгани ҳақидаги хабарлар ортидан бошланган.

Ўзбекистон делегацияси Россияда бир қатор самарали учрашувлар ўтказди

Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот котиби Шерзод Асадов бошчилигидаги делегация Россияда ташриф билан бўлди.

Гонконг ОАВ Ўзбекистон туризмига юқори баҳо берди: визасиз режим ва тўғридан-тўғри рейслар кутилмоқда

“HK TVB News Today” телеканали орқали Гонконг ва Ўзбекистон ўртасида визасиз режим муддати узайтирилаётгани ҳамда икки мамлакат ўртасида тўғридан-тўғри рейслар йўлга қўйилиши кутилмоқда экани, шунингдек, Гонконг сайёҳлик агентликлари икки томонлама туризмни ривожлантиришга умид билан қараётгани ҳақида материал эълон қилинди.

Суд тизимида янги назорат механизми: шаффофлик ва ҳалолликни таъминлашнинг қўшимча кафолати

Президент Фармони билан суд тизимида коррупциявий хавф-хатарларни барвақт аниқлаш ва олдини олишга қаратилган янги механизмлар жорий этилмоқда. Шу мақсадда Олий суд таркибида Комплаенс назорати хизмати ташкил этилиши белгиланган.

Сирдарёда чиябўри одамларга ҳужум қилди

Битта чиябўри 4 кишига ҳужум қилган. Шу маҳаллада яшовчи эркак тезкор чоралар кўриб, ҳайвонни зарарсизлантирган.

Халқаро жиноят суди прокурори Карим Хонга қарши терговда жиддий қонунбузарликлар аниқланди

Associated Press (AP) хабар беришича, Халқаро жиноят суди (ХЖС) прокурори Карим Хонга қарши олиб борилган ички тергов унинг хизмат вазифаларини жиддий бузган бўлиши мумкинлигини кўрсатган.

Истанбулда ўзбекистонлик 6 ёшли бола трамвай остида қолиб вафот этди

Аниқланишича, вафот этган фуқаро ота-она ва яқинлари билан бирга Туркияга сайёҳ сифатида келган.

Сурия давлатидаги терроризмни молиялаштиришда айбланган 8 киши қамалди

«Саад Мухтор» тахаллусли мазкур шахс Telegram мессенжери орқали Фаластинда жабр кўрган мусулмонларга эҳсон қилиш ниқоби остида пул йиғиш билан шуғулланган.