Наманганда “Москвич-412” ва велосипед тўқнашуви аянчли якун топди

Наманганда “Москвич-412” ва велосипед тўқнашуви аянчли якун топди

2021-йил 10-октябр куни соат 14:20 ларда, Наманган шаҳар “Нурафшон” МФЙ, Уйчи кўчасида, Чортоқ туманида яшовчи, 1989-й.т. фуқаро “Москвич-412” русумли автомашинасини бошқариб бораётиб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, йўлни кесиб ўтаётган велосипедчи, Чортоқ туманида яшовчи, 1978-й.т. фуқарони уриб юборган.

Натижада, велосипедчи олган тан жароҳати оқибатида шифохонада вафот этган.

Ушбу ҳолат бўйича Чортоқ туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан 2021-йил 10-октябр куни Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!