Наҳотки! Эркак кишига ҳомиладорлик тахшиси қўйилди

Наҳотки! Эркак кишига ҳомиладорлик тахшиси қўйилди

Россиянинг Уфа шаҳрида яшовчи Салават Асхатовга ҳомиладорлик ташхиси қўйилди ва гинекологга мурожаат қилиш тавсия қилинди. Бундан “шокка” тушган Салават ҳодисани бепарволик ҳамда масъулиятсизлик, расмийлар эса "техник хато" деб аташмоқда.

Уфа фуқароси ўзи билан содир бўлган воқеа ҳақида ижтимоий тармоқда маълум қилди.

"Касалим тарихига кўра, мен ҳомиладорман. Уфадаги 21-касалхонада бешинчи кундан буён ётибман", деб ёзган эркак.

Таъкидланишича, Салават икки томонлама пансинуситга айланган ўткир бронхит асорати сабаб келиб чиққан ЎРВИга чалинган.

"Мен ўзимнинг тиббий тарихимни кўриб чиқдим. Хуллас, биринчиси - мен тишимни вақтида даволатмаганман. Иккинчидан, амбулатория шароитида даволанганман. Ва, учинчидан, мен ҳомиладорман, шунингдек, гинеколог билан маслаҳатлашишим керак экан. Бу бепарволикми ёки масъулиятсизлик", дея қўшимча қилган Салават.

Маълумотларга кўра, ушбу факт бўйича тиббиёт муассасаси аллақачон ички текширув ўтказган. Маҳаллий мутасаддиларнинг айтишича, беморнинг ҳужжатларида техник хато бўлган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!