Россия Марказий банки раҳбари мамлакатда инфляциянинг кучайиши туфайли асосий ставканинг кескин ошишини истисно этмади. Октябрь ойининг сўнгги кунида Давлат Думасида сўзга чиққан Элвира Набиуллина қаттиқ пул-кредит сиёсати ва сентябрь ойида ставканинг 21 фоизга ошиши сабабларини тушунтирди.
Асосий ставканинг 21% гача ўсиши 2022 йил февраль ойида Россия-Украина уруши бошланганидан бери энг юқори кўрсаткичдир. Бундан ташқари, бу кетма-кет учинчи кескин ўсишдир.
«Бу даромадлари нархлар каби тез ўсмайдиган одамлар учун муҳим», деди у.
У устуворликлар тақсимоти туфайли Марказий банк ставкани янада ошириши мумкинлигини тан олди – амалдаги 21 фоиз юқори чегара эмас, шунингдек, мақсадли инфляция даражаси 4 фоизга етиши учун янада кескинроқ чоралар кўриш зарурлигини тушунтирди.
Шу мақсадда миграция хизмати ходимлари Туркманистон ватандошларини рейслардан оммавий равишда четлаштириб, чет эл паспортларининг амал қилиш муддатини қисқартирмоқда...
Мамлакат мудофаа вазири Андрей Белоусов таъкидлашича, амалиёт “стратегик ҳужум воситалари душманнинг ядровий зарбасига кучли жавоб бериш”ни машқ қилиш мақсадини кўзлаган.
Жорий нам ҳаво оқимлари 14 октябрь кундуз куни республиканинг катта қисмида, тунда ва 15 октябрь кундуз куни водийда ҳам 'яхшигина' тинимсиз ёмғир ёғдириши мумкин экан.
“Тоттенҳэм” Микки ван де Вен жароҳатидан сўнг янги марказий ҳимоячи билан шартнома имзолаш режаларини тезлаштирмоқчи, дея хабар беради Football Insider сайти.
Россия Хавфсизлик Кенгаши раисининг ўринбосари Дмитрий Медведевнинг таъкидлашича, Украинани НАТОга аъзо қилиш ҳақидаги ваъдалар ва учинчи жаҳон уруши бошланиши ўртасида танлов аниқ . Бу ҳақда у РТ телеканалига берган интервьюсида маълум қилди .
Исроил мудофаа кучлари аскарлари Ғазо секторида Фаластиннинг Хамас ҳаракати сиёсий бюроси аъзоларидан бири бўлган Иззаддин Кассабни ўлдирди . Бу ҳақда армия матбуот хизмати хабар берди.
Нигерияда қатор тошқинлар оқибатида 321 киши ҳалок бўлди, мамлакатнинг 36 штатидан 34 тасида 1,374 миллион киши зарар кўрди. Умумий ҳисобда табиий офатдан 217 та аҳоли пункти жабрланган.
Демократик партия вакили Камала Харрис ва Республикачилар партиясидан номзод Доналд Трамп ўртасидаги Америка Қўшма Штатлари президентлиги учун курашда қарийб 14,7 миллиард доллар сарфланган.
Ғазо секторида Исроил кучларининг блокададаги Фаластин анклавининг турли ҳудудларига уюштирган ҳужумлари ва бомбардимонлари натижасида бир кунда 50 дан ортиқ фаластинлик ҳалок бўлди.