70 053 286 АҚШ фуқароси муддатидан олдин овоз бериш ҳуқуқидан фойдаланган. Бу ҳақда Флорида штати университети эълон қилган маълумотлар далолат бермоқда, деб ёзади ТАСС.
Уларнинг 37,4 миллиондан ортиғи сайлов участкаларига бориб, овоз берган, 32,6 миллионга яқини почта орқали овоз берган.
АҚШда рўйхатга олинган 168 миллионга яқин сайловчи Техас (7,9 миллион), Флорида (7,3 миллион) ва Калифорнияда (6 миллион) муддатидан олдин овоз берди.
АҚШда навбатдаги умумий сайловлар 5 ноябрь куни бўлиб ўтади. Республикачи Дональд Трамп ва демократ Камала Харрис давлат раҳбари лавозими учун курашмоқда. Трамп Қўшма Штатларнинг 45-президенти бўлган ва 2017 йилдан 2021 йилгача бу лавозимда ишлаган. Харрис Қўшма Штатлар вице-президенти лавозимида ишлайди.
Мамлакат мудофаа вазири Андрей Белоусов таъкидлашича, амалиёт “стратегик ҳужум воситалари душманнинг ядровий зарбасига кучли жавоб бериш”ни машқ қилиш мақсадини кўзлаган.
Шу мақсадда миграция хизмати ходимлари Туркманистон ватандошларини рейслардан оммавий равишда четлаштириб, чет эл паспортларининг амал қилиш муддатини қисқартирмоқда...
Жорий нам ҳаво оқимлари 14 октябрь кундуз куни республиканинг катта қисмида, тунда ва 15 октябрь кундуз куни водийда ҳам 'яхшигина' тинимсиз ёмғир ёғдириши мумкин экан.
“Тоттенҳэм” Микки ван де Вен жароҳатидан сўнг янги марказий ҳимоячи билан шартнома имзолаш режаларини тезлаштирмоқчи, дея хабар беради Football Insider сайти.
Россия ва Ғарб ўртасидаги санкция қарама-қаршилигининг бошиданоқ Қозоғистон ва Ўзбекистон бетараф позицияни эгаллаб, ўз ҳудудларидан санкцияларни четлаб ўтиш учун фойдаланишга йўл қўймасликларини маълум қилди.
Bloomberg хабарига кўра, Россия армияси Украинанинг шарқий қисмида илгарилашда жадал суръат касб этиб, ўтган ҳафтада бу йилнинг ҳар қандай вақтига қараганда кўпроқ ҳудудларни эгаллаб олди.
Исроил мудофаа кучлари аскарлари Ғазо секторида Фаластиннинг Хамас ҳаракати сиёсий бюроси аъзоларидан бири бўлган Иззаддин Кассабни ўлдирди . Бу ҳақда армия матбуот хизмати хабар берди.
Нигерияда қатор тошқинлар оқибатида 321 киши ҳалок бўлди, мамлакатнинг 36 штатидан 34 тасида 1,374 миллион киши зарар кўрди. Умумий ҳисобда табиий офатдан 217 та аҳоли пункти жабрланган.
Демократик партия вакили Камала Харрис ва Республикачилар партиясидан номзод Доналд Трамп ўртасидаги Америка Қўшма Штатлари президентлиги учун курашда қарийб 14,7 миллиард доллар сарфланган.
Ғазо секторида Исроил кучларининг блокададаги Фаластин анклавининг турли ҳудудларига уюштирган ҳужумлари ва бомбардимонлари натижасида бир кунда 50 дан ортиқ фаластинлик ҳалок бўлди.