Вашингтоннинг даъво қилишича, 10 000 га яқин Шимолий Корея қўшинлари Россияда жойлашган бўлиб, Москва ўз қўшнисига кенг кўламли босқинни давом эттираётган бир пайтда Украина кучларига қарши ҳаракатга тайёр.
Украина уруши давом этар экан, Москва ва Пхенян ўз иттифоқини чуқурлаштирди, бироқ Шимолий Корея қўшинларини Киев қўшинларига қарши жангга жўнатиш Ғарбда хавотир уйғотган жиддий кескинлашувни англатади.
АҚШ Мудофаа вазири Ллойд Остин журналистлар олдида ўзи билан бирга турган Жанубий Кореялик ҳамкасби Ким Ён Хённинг чақириғини такрорлаб, «Мен уларни қўшинларини Россиядан олиб чиқиб кетишга чақираман», деди.
Остиннинг таъкидлашича, Қўшма Штатлар «Россияни бу қўшинларни жанговар ҳаракатларга жалб қилишдан қайтариш учун иттифоқчи ва ҳамкорлар билан ишлашда давом этади».
Жанубий Корея вакили Кимнинг айтишича, Вашингтон ва Киевнинг қайта кўриб чиқишга чақирганига қарамай, Сеулнинг Украинага қурол-яроғ бермаслик ҳақидаги узоқ йиллик сиёсати сақланиб қолмоқда.
Кремлнинг БМТдаги вакили Василий Небензянинг айтишича, Пхенян қўшинлари фронтда эканлиги ҳақидаги ҳар қандай даъволар «шунчаки даъво»дир.
Шу мақсадда миграция хизмати ходимлари Туркманистон ватандошларини рейслардан оммавий равишда четлаштириб, чет эл паспортларининг амал қилиш муддатини қисқартирмоқда...
Мамлакат мудофаа вазири Андрей Белоусов таъкидлашича, амалиёт “стратегик ҳужум воситалари душманнинг ядровий зарбасига кучли жавоб бериш”ни машқ қилиш мақсадини кўзлаган.
Жорий нам ҳаво оқимлари 14 октябрь кундуз куни республиканинг катта қисмида, тунда ва 15 октябрь кундуз куни водийда ҳам 'яхшигина' тинимсиз ёмғир ёғдириши мумкин экан.
“Тоттенҳэм” Микки ван де Вен жароҳатидан сўнг янги марказий ҳимоячи билан шартнома имзолаш режаларини тезлаштирмоқчи, дея хабар беради Football Insider сайти.
Россия Хавфсизлик Кенгаши раисининг ўринбосари Дмитрий Медведевнинг таъкидлашича, Украинани НАТОга аъзо қилиш ҳақидаги ваъдалар ва учинчи жаҳон уруши бошланиши ўртасида танлов аниқ . Бу ҳақда у РТ телеканалига берган интервьюсида маълум қилди .
Исроил мудофаа кучлари аскарлари Ғазо секторида Фаластиннинг Хамас ҳаракати сиёсий бюроси аъзоларидан бири бўлган Иззаддин Кассабни ўлдирди . Бу ҳақда армия матбуот хизмати хабар берди.
Нигерияда қатор тошқинлар оқибатида 321 киши ҳалок бўлди, мамлакатнинг 36 штатидан 34 тасида 1,374 миллион киши зарар кўрди. Умумий ҳисобда табиий офатдан 217 та аҳоли пункти жабрланган.
Демократик партия вакили Камала Харрис ва Республикачилар партиясидан номзод Доналд Трамп ўртасидаги Америка Қўшма Штатлари президентлиги учун курашда қарийб 14,7 миллиард доллар сарфланган.
Ғазо секторида Исроил кучларининг блокададаги Фаластин анклавининг турли ҳудудларига уюштирган ҳужумлари ва бомбардимонлари натижасида бир кунда 50 дан ортиқ фаластинлик ҳалок бўлди.