🧠 Паркинсон — сурункали неврологик касаллик. У асосан 50 ёшдан ошган кишиларда кузатилади. ЖССТ ҳисоботига кўра, ҳозир дунё бўйича 8,5 миллион нафардан ортиқ киши ушбу хасталикдан азият чекмоқда.
💬 — Паркинсон ташхиси қўйилган беморлар эркин ҳаракатланиш, юриш ва мувозанатни сақлашга қийналади, — дейди Республика ихтисослаштирилган нейрохирургия илмий амалий тиббиёт маркази директори Ғайрат Кариев. — Мушаклари таранглашади. Қўл панжаларидан бошлаб титроқ кузатилади.
🩺 Қолаверса, мазкур патология когнитив функциянинг пасайиши ва кейинги босқичларда деменциянинг юзага келиши каби аломатлар билан намоён бўлади.
💊 Паркинсон кўпинча кеч босқичда аниқланиши боис муолажалардан ҳамиша кутилган самара бўлмайди. Шунга қарамай, беморларга энг яқин кўмакчи — дори-дармонлар. Бироқ препаратларнинг ҳам таъсир кучи ва муддати чегараланган.
❗️Шу сабабли кўп ҳолларда паркинсон ногиронликка олиб келиши билан хавфлидир.
📊 Паркинсон асосан кекса ёшли инсонларда учрайди. Лекин ёшларда ҳам пайдо бўлиши мумкин. У аёлларга нисбатан эркакларга кўпроқ таъсир кўрсатади.
🔬 Юртимизда яқингача бу хасталик фақат консерватив усул билангина муолажа қилиб келинган. Энди эса уни хорижлик мутахассислар билан биргаликда хирургик йўл билан даволаш бошланди.
📌 Келгусида марказимизда ҳам бундай амалиётларни инновацион ёндашувлар асосида йўлга қўйишни мақсад қилганмиз. Бу орқали касаллик оғир асоратларининг олдини олиш ва беморлар ҳаёт сифатини яхшилаш имконияти янада кенгаяди.
"Реал" таркиби келаси ёзда Ибраима Конате билан тўлдирилиши мумкинлиги айтилганди. Бир кун аввал бир нечта нуфузли журналистлар мадридликлар "Ливерпуль" ҳимоячиси номзодидан воз кечгани ҳақида хабар тарқатган эди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Унинг сўзларига кўра, Россия Ташқи разведка хизмати Кремлга украиналикларнинг 70 фоизи Россияни қўллаб-қувватлашига, атиги 30 фоизи эса унга қарши чиқишига ишонтирган.
Тошкентда тирбандлик одатий ҳолга айланиб, 7-8 баллга етгани бежиз эмас. Бунинг асосий сабаби - ҳаракатни бошқаришнинг ягона тизими йўқлиги. Узоқ вақт давомида ҳаракатни тартибга солиш, светофорлар ва жамоат транспорти тарқоқ бўлганлиги ҳам юкламанинг ошишига олиб келган асосий сабаблардан биридир.
2023-йил октябридан бери Исроилнинг Ғазо секторига ўтказган ҳужумларида 70 125 киши ҳалок, 171 015 киши яраланган. Сўңгги 24 соат ичида ўт очишни тўхтатиш келишувидан кейин янги ҳужумларда 366 киши ҳалок бўлди.
Der Spiegel ёзишича, Европа раҳбарлари Украина президенти Владимир Зеленскийни Вашингтоннинг эҳтимолий хатти-ҳаракатларига нисбатан эҳтиёткор бўлишга чақирган.
Швейцариянинг Женева шаҳрида Атроф-муҳитга таъсирни трансчегаравий контекстда баҳолаш тўғрисидаги Конвенция (Эспо конвенцияси) ва Стратегик экологик баҳолаш (СЭБ) протоколи доирасида Атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш (АМТБ) ва СЭБ бўйича Ишчи гуруҳнинг 13-йиғилиши (1–3 декабр) бўлиб ўтмоқда. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси Давлат экологик экспертизаси маркази директори Ғайрат Маҳамедов бошчилигидаги делегация ҳам иштирок этди.
Ўзбекистоннинг Актау шаҳридаги Бош консуллиги қўшни Қозоғистон Республикасида давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтиш ҳолатлари ортиб бораётгани ҳақида огоҳлантирди.
Грузия полицияси намойишчиларга қарши “камит” номи билан танилган бромбензилцианид кимёвий моддасини қўллаган. BBC ушбу хулосага намойишчиларнинг кўрсатмалари, кимёвий қуроллар бўйича экспертларнинг фикрлари, Грузия ИИВ махсус бўлинмасидаги манбалари ва шифокорларнинг маълумотларини ўрганганидан сўнг келди.
Эроннинг Tasnim ахборот агентлиги хабарига кўра, Керхе тўғонида сув сатҳининг кескин пасайиши оқибатида тўғон орқали электр энергияси ишлаб чиқариш тўхтаган.