Жамият ва иқтисодиёт ривожланиши бир жойда тўхтаб турмайди. Ривожланиш ва иқтисодий ўсиш энергияга бўлган эҳтиёжнинг ортишига олиб келади.
Шу боис анъанавий энергия манбалари захираларининг камайиб бориши шароитида қайта тикланувчи энергия манбаларининг инсон ҳаёти ва фаолиятидаги аҳамияти, долзарблиги ортиб бормоқда.
Мамлакатимиз аҳолисини сифатли ва узлуксиз энергия билан таъминлашда айнан ушбу йўналишда жалб қилинаётган инвестициявий лойиҳалар сони тобора кўпаймоқда. Хусусан, яшил энергетикани янада ривожлантириш мақсадида 9 миллиард АҚШ долларилик инвестиция битимлари имзоланди.
Охирги 4-5 йилда жами қуввати 7 минг 47 мегаваттга тенг бўлган қуёш ва шамол электр станцияларини қуриш бўйича халқаро компаниялар билан ҳамкорликда 21 та битим ҳамда жами қуввати 2 минг 30 мегаватт бўлган 5 та ўз эҳтиёжи учун ишлаб чиқарилган электр энергиясини транспортировка қилиш шартномаси тузилди.
Ушбу лойиҳаларнинг рўёбга чиқарилишини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан бир қатор қарорлар имзоланди. Ушбу лойиҳаларнинг барчаси хорижий компаниялар томонидан тўғридан-тўғри инвестициялар ҳисобига бажарилади.
Қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш соҳаси энди-энди ривожланмоқда. Келажакда унинг самарадорлигини ошириш, экологик жиҳатдан хавфсизлигини таъминлаш учун катта миқдорда сарф-харажатлар талаб этилади.
Айтиш жоизки, бугунги кунда қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланишнинг асосий муаммоларидан бири — олинган энергияни сақлаш ва узатишдир. Ушбу масалаларга ечим топиш, яшил энергетикани ривожлантириш, соҳага инновацияларни жорий этишда инвестицияларга таяниш мақсадга мувофиқ.
Ўзбекистонда яшил энергетика, яъни қуёш ва шамол электр станциялари истиқболлари учун фаол равишда инвестициялар жалб қилиниши, давлат бюджетидан молиялаштириш ишлари натижасида нисбатан арзон ва экологияга зарарсиз қўшимча энергия манбалари яратилади.
Бунинг натижасида энергия истеъмолидаги умумий юкламанинг аста-секин муқобил энергия манбалари ҳисобига нормаллашиб боришига эришилади. Муқобил энергия манбалари соҳадаги аксарият муаммоларга ечим бўла олади. Лекин уни истеъмолчиларга етказиш учун ҳам мукаммал ва эскирмаган инфратузилма керак.
Шунингдек, суғуртасиз машина ҳайдаганларга кўпроқ жазо бериш ва камера таний олмайдиган автомобиль рақамлари муаммосини ҳал қилиш чоралари ҳам кўриб чиқилмоқда.
“UzAuto Motors” 2025 йил 21 июлдан бошлаб мижозларга Chevrolet Onix, Tracker ва Damas моделдаги автомобилларни янги шартларда харид қилиш имконини тақдим этмоқда.
2023 йил 7 октябрдан бери Исроил армиясининг Ғазо секторига қилган ҳужумлари натижасида ҳалок бўлган фаластинликлар сони 61 722 нафарга етди. Фақатгина сўнгги бир сутка ичида эксклавдаги Исроил ҳужумлари оқибатида яна 123 киши ҳалок бўлди.
Исроилнинг Европа Иттифоқидаги элчиси Хаим Регев Politico нашрига берган интервьюсида Европа давлатлари Ғазо секторидаги инсон ҳуқуқлари масаласи бўйича Исроилга босим ўтказишдан воз кечиши кераклигини билдирди. Унинг сўзларига кўра, бундай чоралар ЕИнинг Яқин Шарқдаги нуфузини йўқотишига олиб келади.
Эрон Ташқи ишлар вазирлиги қуролсизланиш ва қуролларни назорат қилиш бошқармаси директори Ҳайдар Али Балужий 12 кунлик уруш давомида Исроил томонидан Эрондаги вакцина ва дори воситалари ишлаб чиқариш объектлари ҳамда соғлиқни сақлаш марказларига қилинган ҳужумларни халқаро ҳуқуқ ва минтақавий хавфсизликка таҳдид сифатида баҳолади.
Ғазода ишлаётган журналистларнинг айтишича, улар тўғридан-тўғри нишонга олинмоқда ва исмлари Исроил режими армияси рўйхатларига қасддан йўқ қилиш мақсадида киритилган.
2025 йил 11 август куни Ғазо шаҳридаги “Аш-Шифа” шифохонаси ёнида жойлашган журналистлар чодирига Исроил томонидан уюштирилган зарба оқибатида Al Jazeera телеканалининг 5 нафар ходими ҳалок бўлди.
ДХХнинг Бухоро вилояти бўйича бошқармаси ҳамда ички ишлар ва прокуратура органлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда ходим 13 минг АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Жорий йилнинг 24 июль куни соат 22:30 ларда Чироқчи тумани, яшовчи аёл Д.И. 102 рақамига мурожаат қилиб, у билан бирга расмий никоҳсиз яшаб келаётган эркак Н.П.нинг онаси хонадонига келиб жанжал кўтараётганлигини маълум қилган.
Гумонланувчилар орасида Таиланднинг энг йирик қурилиш компанияларидан бири – Italian-Thai Development Премчай Карнасута ва Хитойнинг China Railway компанияси ҳам бор.
ҲАМАС ҳаракати Исроил ҳукумати томонидан Ғазо шаҳрини босиб олиш ва унинг аҳолисини мажбуран кўчириш режаларини кескин қоралаб, буни "катта оқибатларга олиб келувчи ҳарбий жиноят" деб атади.
Исроил Хавфсизлик кабинети Ғазо секторида фақат Ғазо шаҳрини босиб олиш режасини маъқуллади. Бу қарор аввал эълон қилингандай бутун сектор эмас, балки унинг шимолий қисмига доир босиб олишни назарда тутади.
Ҳолат юзасидан ўтказилган хизмат текшуви натижаларига кўра, 2006 йилда туғилган А.А. исмли шахс Чилонзор тумани 19-мавзе ҳудудида яланғоч ҳолда жамоат жойида ҳаракатланган.