Мўғулистонда 2023 йилги кўмир экспортидан ҳар бир фуқарога дивиденд тўланади

Мўғулистонда 2023 йилги кўмир экспортидан ҳар бир фуқарога дивиденд тўланади

Мўғулистоннинг ҳар бир фуқароси 2023 йил учун мамлакатнинг асосий экспорт товари – кўмирни сотишдан олинган даромаддан дивиденд сифатида 256 минг тугрик (75 доллар) олади. Бу ҳақда «Эрдэнэс Таван-толгой» (ЭТТ) давлат корхонаси раҳбари Ганбат Жигжид маълум қилди.

«2023 йил учун дивидендлар қонуний талаб қилинадиган аудитдан сўнг тўлаб беришга тайёр. 1072 та ЭТТ акциясига эга бўлган Мўғулистоннинг ҳар бир фуқароси 2023 йил учун 3 ва 4 апрел кунлари 256 минг тугрик миқдорида дивиденд олади. 2012 йил 11 апрелдан кейин туғилган болаларга дивиденд банк ҳисоб рақамига ўтказиб берилади», деди у.

Унинг эслатишича, 2022 йил учун фуқаролар 104 минг турик (30 доллардан ортиқ) миқдорида дивиденд олган эди. 2023 йил учун кўмир экспортчиси кўпроқ фойда олди, бу эса дивиденд миқдорини оширди. Бугунги кунда Мўғулистоннинг барча 3,5 миллион фуқароси бевосита ЭТТ акциядори ва эгаси ҳисобланади.

ЭТТ компанияси 7 миллиард тоннага яқин хомашё захираларига эга йирик кўмир конлари гуруҳига эгалик қилади.

2008 йилда мамлакат ҳукумати конларни давлат мулкига қайтарди ва ЭТТ компаниясини тузди. Натижада Мўғулистон кўмирнинг энг йирик экспортчисига айланди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!