Москвада куйдирги касаллиги аниқланди

Москва вилоятида куйдиргига гумон қилинган фуқаро касалхонага ётқизилди, деб хабар берди Роспотребнадзор ҳудудий бошқармаси.
Бемор вилоятга Чувашиядан борган. “Бўлим мутахассислари зудлик билан эпидемиологик текширув ишларини бошлади”, — дейилади бошқарма матбуот хизмати хабарида.
Кеча Чувашия раҳбари Олег Николаев яна 3 кишида куйдирги инфекцияси белгилари аниқланганини айтган.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).