Москва вилоятида қор ёғди

 Москва вилоятида қор ёғди

Москва вилояти Спупино туманида қор ёғди, деб хабар қилмоқда РИА Новости мухбири. 

Ҳозирга келиб ёққан қор эриб кетган. Аммо баҳор ўртасида атроф оппоқ қорга буркангани видеога олинган.

Қор сешанбага ўтар кечаси бошланган ва эрталабга қадар ёққан. Қор баландлиги тўпиққагача етган.

Таъкидланишича, вилоятнинг бошқа туманларида эрталаб қор ёғиши кузатилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!