Москвада мактаб ўқувчилари 5 октябрдан 18 октябрга қадар икки ҳафталик кузги таътилга чиқади. Москва мэри Сергей Собянин COVID-19 билан касалланиш кўпайгани сабаб шундай қарор қабул қилган.
Одатда Москва мактабларида кузги таътил бир ҳафта давом этар эди.
“Санитария шифокорлари тавсиясига биноан, кузги шамоллаш касалликлари ва аниқланган ковид билан касалланишнинг ўсишини инобатга олган ҳолда мен кузги таътил давомийлигини оширишга қарор қилдим”, - дея ёзган Собянин.
28 сентябрдан Москвада 65 ёшдан катталар учун яна ўзини ўзи яккалаш режими амал қилмоқда. Москвада 287 мингдан зиёд коронавирус билан касалланиш аниқланган. 27 сентябрь куни илк бор 2 июндан буён бир суткада 2 мингдан зиёд касалланиш қайд этилди.
Ўзбекистон футболида катта ўзгаришлар даври бошланмоқда. Президентнинг янги қарорига мувофиқ, Суперлига клубларини молиявий соғломлаштириш ва босқичма-босқич хусусий секторга ўтказиш бўйича аниқ «йўл харитаси» белгиланди.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Дастлабки маълумотларга кўра, қайиқда ўнлаб одамлар бўлган ва уларнинг бир қисми қутқариб қолинган. Ҳодиса жойида қутқарув хизматлари иш олиб бормоқда.
Янги Ўзбекистонда инсон қадрини улуғлаш, оила институтини мустаҳкамлаш, хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, қизларнинг баркамол авлод бўлиб вояга етиши учун зарур шарт-шароитларни яратиш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланди. Сир эмаски, жамият тараққиёти, оилалар фаровонлиги ва келажак авлод камолоти, аввало, аёлга бўлган эътибор, қизлар тарбиясига берилаётган юксак аҳамият билан чамбарчас боғлиқдир. Шу маънода, бугун мамлакатимизда гендер тенгликни таъминлаш, оила масалаларига тизимли ёндашиш ва қизларнинг саломатлиги ҳамда маънавий-интеллектуал ривожига қаратилаётган эътибор ўзининг амалий натижаларини бера бошлади.
Дастлабки маълумотларга кўра, мазкур маҳсулотлар Қирғиз Республикасидан ноқонуний равишда олиб кирилган бўлиб, уларнинг бир қисми ярим тайёр, яна бир қисми эса қайта ишланган ҳолатда бўлган.
Озарбайжонда 33 ёшли эркак шок ҳолатга олиб келган ҳаракати билан фуқаролар эътиборини тортди. У аввало онасига ҳужум қилиб, уни вафот эттирди, кейин эса ўз жонига қасд қилиб, ўзини ёқиб юборди.