Moody’s Ўзбекистон кредит рейтинг баҳосини оширди

Moody’s Ўзбекистон кредит рейтинг баҳосини оширди

Moody’s халқаро рейтинг агентлиги Ўзбекистонга бағишланган навбатдаги ҳисоботини эълон қилди. Унга кўра, мамлакатнинг кредит рейтинг баҳоси “B1” (ижобий кутилма)дан бир поғона юқорига “Ba3” (барқарор кутилма)га оширилди.

Агентлик буни қуйидагилар билан изоҳлаган:

➖ Ўзбекистон томонидан 2017-2021 йилларда муҳим ислоҳотларнинг амалга оширилгани, эркин бозор томон дадил қадам ташлангани, муҳим қонунлар ишлаб чиқилгани ва қабул қилинаётгани, нархларни эркинлаштириш давом этаётгани;

➖ 2020-2022 йиллардаги ташқи шокларга қарамай, Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиш суръатлари юқорилиги ҳамда фискал (мўътадил давлат қарзи) ва ташқи сектор (халқаро захиралар) кўрсаткичлари мустаҳкам даражада сақлангани натижасида иқтисодиётнинг барқарорлиги ва сиёсат юритиш самарадорлигининг яхшилангани;

➖ Марказий банкнинг инқироз даврида тезкор чоралар кўргани (асосий фоиз ставканинг 17 фоизга оширилгани), миллий валюта алмашув курсининг инқироз даврида барқарор экани, инфляциянинг пасайиш кутилмалари ва бошқалар.

Moody’s ҳисоботига кўра, 2023 йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши 5 фоизни ташкил қилиши прогноз қилинмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!