Монархияга қаршилар Лондондаги Букингем саройида норозилик намойиши ўтказди

Монархияга қаршилар Лондондаги Букингем саройида норозилик намойиши ўтказди

Монархияга қарши чиққан Республика ҳаракати аъзолари Букингем саройида норозилик намойиши уюштирдилар.

Бу ҳақда The Telegraph нашри хабар бермоқда.

Материалда таъкидланганидек, антимонархистлар Букингем саройига кириб, ўзларини сайёҳлар қилиб кўрсатишди ва Катта залда "Менинг қиролим эмас" ёзуви туширилган футболкаларда суратга тушишди.

Аниқлик киритилишича, акция “бир неча сония” давом этган, шундан сўнг хавфсизлик хизмати олти нафар иштирокчини қўлга олиб, асосий дарвозадан олиб чиқиб кетган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!