5 сентябрь куни Хоразм вилоят 1-сон клиник шифохонаси шифокори Бахтиёр Қиличев 66 ёшида вафот этгани тўғрисида хабар берилганди. Унда беморнинг ўлимига коронавирус асоратлар сабаб бўлгани ҳақида ёзилган. 15 сентябрь куни Хоразм вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси Урганч шаҳар тиббиёт бирлашмасига қарашли карантин шифохонасидан олинган касаллик тарихи маълумотларига таяниб, марҳумда коронавирус инфекцияси тасдиқланмаганини маълум қилди. Бу ҳақда "Дарё" ёзмоқда.
«27 август касалхонага ётқизилган беморда бирламчи текширув жараёнида махсус лаборатория текширувида ҳам, кейинги ташхисларда ҳам коронавирус инфекцияси аниқланмаган. Беморнинг ўлимдан кейинги ташхиси натижаларига кўра, беморнинг вафотига икки томонлама пневмония сабаб бўлганини кўриш мумкин», — дейилади баёнотда.
«Gazeta.uz» нашри билан суҳбатлашган марҳумнинг рафиқаси Санобар Жуманиёзова (терапевт) ва унинг ҳамкасблари ушбу баёнотга қўшилмаган. Улар лаборатория таҳлиллари ва текширувларга асосланиб, Қиличевнинг ўлимига айнан коронавирус асоратлар сабаб бўлганини тасдиқламоқда.
Бахтиёр Қиличев 1954 йили Хивада туғилган, 1978 йилда Тошкент тиббиёт институтини тамомлаган. Меҳнат фаолиятини Хива тумани шифохонасида бошлаган, кейинроқ вилояти ИИВ амбулатория тиббиёт хизмати бошлиғи, 1-сонли вилоят клиник шифохонаси бошлиғи лавозимларида ишлаган. Узоқ йиллар давомида Хива тумани марказий шифохонаси терапия бўлимига мудирлик қилган. Халқ депутатлари туман кенгаши депутати бўлган.
Бахтиёр Қиличевнинг қариндошлари ва ҳамкасбларининг сўзларига кўра, у коронавирус пандемияси бошланганидан буён беморларни даволаш билан шуғулланиб келган, август ойида эса ўзи ҳам коронавирус юқтириб олган.
Таъкидланишича, Қиличев коронавирусдан даволанганини кўрсатувчи қатор фактлар мавжуд. Хусусан, унинг карантинга жойлаштирилгани ва Тошкент тиббиёт академиясининг вилоят филиали қошидаги Урганчдаги COVID-19 марказига ётқизилгани (янги туғруқхона базасидаги). Унинг даволанишини россиялик мутахассислар, жумладан, Москвадан келган реаниматолог Музаффар Закиров назорат қилган.
«Иккала ўпка интерстициясининг сиқилиш белгилари (интерстициал пневмония). Катта эҳтимол билан COVID-19. Ўнг ўпкада паренхима 30 фоиз, чап ўпкада эса 26 фоиз. Оғирлик даражаси КТ-3 (оғир)», — дейилади 24 август кунги МСКТ ташхисида.
COVID-19 ташхиси касалхонадан ташқаридаги пневмония, артериал гипертензия ва семириш билан бирга Хоразм вилояти патологанотомия бюроси актида келтирилган (нусхаси таҳририятда мавжуд). Шунингдек, ушбу актда марҳумни кўмишга ва дафн маросимларини ўтказишга тайёрлаш жараёнига изоҳ берилган. Унга кўра, марҳум қариндошлари гувоҳлигида икки нафар маҳаллий СЭС вакили назорати остида кўмилган.
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигига Россия Федерацияси ҳудудида ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларининг ҳуқуқлари бузилиши ҳақидаги хабарлар кўпайиб бораётгани муносабати билан Россия элчиси чақирилди.
"Биз украиналиклар билан очиқ ва қийин мунозараларда 22 та ўта аниқ шартларни таклиф қилдик ва биз жуда кучли позицияда эканлигимизга ишонамиз", деди Келлог.
Саудия Арабистони чемпионатида тўпурарлик маҳоратини намойиш қилиб келаётган “Ан-Наср” ҳужумчиси Криштиану Роналду футболдан ташқари маиший муаммоларга эътибор қаратишига тўғри келмоқда.
Покистон халқи 7 майга ўтар кечаси Ҳиндистон ҳаво кучларининг кенг кўламли ҳужумини қайтаришда юқори маҳорат, ватанпарварлик ва ҳамжиҳатлик намойиш этган миллий қуролли кучларнинг "буюк ғалабаси" билан фахрланиши лозим.
Россия президенти ўз ҳокимиятининг 25 йиллигига бағишланган ҳужжатли фильмда НАТОнинг Руминия ва Болгариядаги Америка ҳарбий базалари мавжудлиги Украинадаги урушга сабаб бўлганини таъкидлади.
Наманганда адвокат Б.Болтаевга нисбатан ички ишлар ходими томонидан таҳдид ва босим бўлгани ижтимоий тармоқларда муҳокама марказига айланди, деб ёзмоқда инсон ҳуқуқлари "Эзгулик" жамиятидан З.Мирзахмедов.
Маълум қилинишича, оҳангаронлик 20 ёшли йигит ҳудудий ички ишлар бўлимига мурожаат қилиб, Telegram орқали аккаунт сотиб олиш мақсадида номаълум шахснинг банк картасига 9 млн сўм пул ўтказганини айтган.
Америкалик собиқ разведка ходими Скотт Риттер Х ижтимоий тармоғида АҚШ президенти Доналд Трампни Россияга ҳасад қилишда ва мамлакат Ғалаба кунини нишонлашга эътибор қаратаётганликда айблади.
АҚШ 2025 йил май ойида энг янги Б61-13 термоядровий бомбасининг биринчи намуналарини чиқаришни кутмоқда, деди Энергетика департаменти қошидаги Миллий ядро хавфсизлиги бошқармаси директори вазифасини бажарувчи Тереза Роббинс, унинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда РИА Новости .
Сурия ва Исроил Бирлашган Араб Амирликлари (БАА) томонидан ташкил этилган алоқа канали ёрдамида билвосита музокаралар олиб бормоқда. Бу ҳақда манбаларга таяниб, Reuters хабар берди.
“Аэрофлот” 7 май куни Москвадан учадиган 52 та рейсни ва Москвага йўналган яна 54 та рейсни бекор қилди, бу ҳақда компаниянинг онлайн таблосида эълон қилинди.
"Биз Канада билан нима бўлишидан қатъий назар дўст бўламиз. Канаданинг мен учун алоҳида ўрни бор. "Канаданинг мудофаа харажатларини ошириш қарорини олқишлайман", - дея хулоса қилди АҚШ президенти.
Бу ҳақда Покистон армияси матбуот хизмати вазифасини бажарувчи Хизматлараро жамоатчилик билан алоқалар (ИСПР) бош директори генерал-лейтенант Аҳмад Шариф Чаудри маълум қилди, дея хабар беради Pakistan Daily нашри.