Ўзбекистонда қимматбаҳо металлар ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш ҳамда табиий бойликлардан самарали фойдаланиш мақсадида кенг кўламли саноат лойиҳалари амалга оширилмоқда.
Шу каби муҳим лойиҳалардан бири Олмалиқ кон-металлургия комбинатининг “Ковулди олтин саралаш фабрикаси қурилиши” лойиҳаси ҳисобланади.
Ушбу фабрика “Ковулди” ва “Қуйи-Кенжасой” конларидан қазиб олинадиган маъданларни қайта ишлашга мўлжалланган бўлиб, йилига 200 минг тонна хомашёдан қимматбаҳо металларни ажратиб олади.
Фабриканинг қурилиш ишлари жорий йилнинг февраль ойида бошланган бўлиб, 2025 йил 4 чорагида фойдаланишга топширилиши режалаштирилган. Комбинатнинг Капитал қурилиш бошқармаси қурилиш ишларини назорат қилиш бўйича етакчи муҳандиси Дилором Пардаеванинг маълум қилишича, қурилиш ишларини “Олмалиқметаллургқурилиш” трести амалга оширмоқда.
Лойиҳа доирасида ер майдонини тайёрлаш, маъмурий-маиший биноларнинг пойдеворини қуриш ва ишлаб чиқариш биноси учун 54 та темир-бетон колонна ҳамда 530 та тўсиқ ўрнатиш ишлари бажарилди.
Фабрика қурилишининг иккинчи босқичида технологик ускуналар - тегирмонлар, гидроциклонлар ва классификаторлар ўрнатилади.
Ускуналар Марказий таъмирлаш-механика заводи томонидан маҳаллийлаштириш дастури асосида тайёрланмоқда. Шу кунгача 2 та тегирмон, 2 та гидроциклон ва бошқа эҳтиёт қисмлар тайёрланди.
Эътиборли жиҳати шундаки, мазкур фабрика тўлиқ ОКМКнинг ўз кучи ва мутахассислари томонидан барпо этилмоқда. Қурилишда фойдаланилаётган темир-бетон конструкциялар ҳам комбинатнинг “Олмалиқметаллургқурилиш” трестида ишлаб чиқарилмоқда.
Фабрика ишга туширилгач, қўшимча 151 та янги иш ўрни яратилади. Комбинатнинг Ангрен ва Чодакдаги фабрикаларидан кейинги учинчи олтин саралаш фабрикаси пайдо бўлади.
Эстония ҳарбий-денгиз кучлари ва НАТО авиацияси Болтиқ денгизида Россия портига йўл олган Габон байроғи остидаги нефть танкерини қўлга олишга уриниш қилди. Воқеа Фин қўлтиғи сувларида юз берди.
Истанбулда Украина билан ўтказилган музокарада Россия ўзининг асосий талабларини маълум қилди. Бу ҳақда Россия делегацияси вакили Владимир Мединский маълум қилди, деб хабар беради Clash Report.
Нашрнинг ёзишича, Москва ҳозирда Истанбулдаги музокараларнинг энг кам натижасига ҳам рози бўлиши мумкин. Чунки Россиянинг ҳозирги тактикаси АҚШни ҳаддан ташқари ғазаблантирмаслик учун тинчлик жараёнига тайёрлигини кўрсатишдан иборат.
Нашр мухбири маълумот беришича, Истанбулдаги музокараларда Россия делегацияси, жумладан Владимир Мединский, Украина томонига Харкив ва Суми областларини босиб олиш билан таҳдид қилган.
АҚШ 2025 йил охирига қадар Европа қитъасидаги ҳарбий контингентини қисқартириш бўйича музокараларни бошлайди. Бу ҳақда НАТОдаги АҚШ доимий вакили Мэттю Уитакер маълум қилди.
АҚШ президенти Доналд Трамп Саудия Арабистони, Қатар ва Бирлашган Араб Амирликларига (БАА) қилган ташрифлари натижасида Америка иқтисодиётига 12-13 триллион доллар миқдорида сармоя киритиш бўйича келишувларга эришилганини маълум қилди.
Нодавлат ташкилот ҳисоботига биноан, 2022 йил 24 февралдан буён Россия қуролли кучлари Украинанинг 25 та меҳмонхонасига 31 марта ҳужум қилган. Ушбу меҳмонхоналар асосан фронт чизиғига яқин ҳудудларда - Харков, Донетск, Днепропетровск, Одесса ва Киевда жойлашган.
Сотувчи М.О. фуқаро Р.М.га кучли таъсир қилувчи дори воситасини шифокор рецептисиз сотган вақтида ушланиб, ундан 13 турдаги дори воситалари ва тиббий буюмлар ашёвий далил сифатида олинган.
Президент Маҳмуд Аббос таъкидлашича, мамлакат ичкариси ва ташқарисидаги фаластинлик қочқинлар сони 7 миллион кишига етди. Бу ҳақда WAFA агентлиги хабар берди.
ТИВ матбуот котиби Георгий Тихий шундай деди: Путин Зеленский билан Истанбулда учрашиш ва урушни тўхтатиш бўйича жиддий музокара ўтказиш ўрнига, Россиядан фақат шахсий ҳақоратлар эшитилмоқда.
Европа Иттифоқи Ҳарбий қўмитаси раҳбари Роберт Бригер маълум қилишича, ҳозирда Европа Иттифоқида Россия нефтини ташиётган танкерларни ушлаб қолиш операциясини бошлаш учун етарли ресурслар мавжуд эмас.
Бу ҳақда Россия туроператорлари ассоциацияси директори Майя Ломидзе “Марказий Осиёга Uzbekistan Airways қанотларида” биринчи йиллик форумида айтиб ўтди.
Украина президенти Володимир Зеленский Россия назоратидаги вақтинча оккупация қилинган ҳудудлар бўйича ҳеч қандай юридик тан олиш бўлиши мумкин эмаслигини қатъий таъкидлади.
Швейцариянинг Кёниц коммунасида тезликни оширган ўрдак йўл камерасига тушиб қолди. Berner Zeitung нашри ёзишича, ҳудудда бундай ҳолат биринчи марта содир бўлаётгани йўқ.
Эстония ҳарбий-денгиз кучлари ва НАТО авиацияси Болтиқ денгизида Россия портига йўл олган Габон байроғи остидаги нефть танкерини қўлга олишга уриниш қилди. Воқеа Фин қўлтиғи сувларида юз берди.
Сўнгги ойларда Франция ва Европада криптовалюта бизнесининг таниқли шахслари ва уларнинг оила аъзоларини ўғирлаш ёки ўғирлашга уринишлар ҳақида хабарлар кўпаймоқда.
Хитой юани Пекин ва Вашингтон ўртасидаги ўзаро божларни камайтириш тўғрисидаги келишув натижасида бир доллар учун 7,20 даражадан ошиб, ярим йиллик энг юқори кўрсаткичга эришди.