Модрич "Реал" билан янги шартнома имзолади

Модрич "Реал" билан янги шартнома имзолади

"Реал" ярим ҳимоячиси Лука Модрич "Реал" билан янги шартнома имзолади, деб хабар бермоқда HINA (Хорватия ахборот агентлиги) клубдаги аноним манбага таяниб.

37 ёшли хорват билан янги шартнома 2024 йилнинг 1 июлигача амал қилади.

Аввалроқ Саудия Арабистони клуби Модричга 3 йиллик шартнома таклиф қилгани хабар қилинганди.

Жорий мавсумда Модрич барча мусобақаларда 51 та ўйинда майдонга тушиб, 6 та гол ва 6 та голли узатмага муаллифлик қилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!