Мирзо Улуғбек туманидаги “Korzinka” да ёнғин содир бўлди

Мирзо Улуғбек туманидаги  “Korzinka” да ёнғин содир бўлди

Ижтимоий тармоқларда “Мирзо Улуғбек тумани “Salom Choyxona“ олдидаги “Korzinka” да ёнғин содир бўлаётгани айтилмоқда” сарлавҳаси остида тарқалган хабар юзасидан маълумот

Бугун, 4-август куни соат 16:32 да Тошкент шаҳар М.Улуғбек тумани “Podishohbog‘” маҳалласи Буюк ипак йўли кўчасида жойлашган “Korzinka” савдо мажмуасида ёнғин рўй берди дея шаҳар ФВБга хабар келиб тушган.

Шунга кўра 3 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 16:37 да воқеа жойига етиб борган. Маълум бўлишича савдо мажмуаси ичида бўлган нон пишириш печида электр симларининг қисқа туташуви юзага келган. Ҳодиса натижасида ҳеч қандай ёнғин содир бўлмаган. Вазият оқибатлари қутқарувчилар томонидан соат 16:42 да бартараф этилган.

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва халок бўлганлар қайд этилмади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!