Мирзиёев «Марказий Осиё – жаҳон цивилизациялари чорраҳасида» халқаро форуми иштирокчиларига мурожаат йўллади

A A A
Мирзиёев «Марказий Осиё – жаҳон цивилизациялари чорраҳасида» халқаро форуми иштирокчиларига мурожаат йўллади

Азиз дўстлар!

Ҳурматли хонимлар ва жаноблар!

Аввало, Ўзбекистоннинг бой тарихи ва маданиятини ўрганиш, халқимизнинг маънавий-моддий меросини оммалаштиришга қаратилган саъй-ҳаракатларга муносиб ҳисса қўшиб келаётганингиз учун самимий миннатдорлик билдираман.

Дунё олимларининг тинимсиз ва машаққатли меҳнати туфайли инсон тафаккури ва мозий хазиналари қайта жонланиб, замонавий маданиятни ўтган асрлар тажрибаси билан бойитмоқда.

Марказий Осиё минтақаси ўзига хос ягона тарихий-маданий макон сифатида жаҳон цивилизацияси ривожига улкан таъсир кўрсатгани барчамизга яхши маълум.

Хусусан, “Ислом маданиятининг олтин асри” деб эътироф этиладиган IX–XII асрларда юртимиз ҳудудида биринчи Ренессанс юз бериб, заминимиздан Имом Бухорий, Имом Термизий, Имом Мотуридий, Бурҳониддин Марғиноний, Абул Муъин Насафий каби улуғ уламолар етишиб чиқди ва бутун мусулмон оламининг фахру ифтихорига айланди. Муҳаммад Хоразмий, Аҳмад Фарғоний, Абу Райҳон Беруний, Абу Али ибн Сино, Маҳмуд Замаҳшарий сингари ўнлаб буюк алломаларимизнинг жаҳоншумул илмий-ижодий кашфиётлари умумбашарий тараққиётга беқиёс таъсир кўрсатди.

XV асрда Соҳибқирон Амир Темур бобомиз асос солган ва унинг муносиб авлодлари давом эттирган муҳташам салтанат минтақада иккинчи Уйғониш, яъни иккинчи Ренессанс даврини бошлаб берди. Бу даврда Мирзо Улуғбек, Қозизода Румий, Ғиёсиддин Коший, Али Қушчи сингари беназир олимлар, Лутфий, Атоий, Саккокий, Ҳофиз Хоразмий, Абдураҳмон Жомий, Алишер Навоий, Бобур Мирзо каби мумтоз шоир ва мутафаккирлар майдонга чиқди. Шарафиддин Али Яздий, Мирхонд, Хондамир каби тарихчилар, Маҳмуд Музаҳҳиб, Камолиддин Беҳзод сингари мусаввирлар, кўплаб хаттот ва созандалар, мусиқашунос ва меъморларнинг шуҳрати дунёга ёйилди.

Донишманд элимиз ҳар икки Ренессанс даврида жаҳоннинг энг илғор, энг мутараққий халқлари қаторида бўлгани барчамизга чексиз ғурур ва ифтихор бағишлайди.

Бугун Янги Ўзбекистонда илм-фан ва маданият соҳасида амалга оширилаётган кенг кўламли ва туб ислоҳотлар орқали янги бир уйғониш – Учинчи Ренессанс даврига пойдевор яратишга бел боғлаганмиз.

Шу ўринда Хоразм воҳасининг кўҳна ва бой маданий мероси глобал аҳамиятга эгалигини ҳам алоҳида таъкидлаб ўтмоқчиман.

Шахсан ўзим қачонки бу замин тупроғига қадам қўйсам, кўҳна тарих сирларидан огоҳ бўлгандек, кўп ҳаётий ҳикматларнинг мағзини чаққандек бўламан.

Хоразм ҳақида сўз юритганда машҳур шоиримиз Омон Матжоннинг мустақиллигимиздан олдин ёзган бир шеъри ёдимга тушади. У киши “Нега Хоразмда тоғлар йўқ?” деган саволни қўйиб, “Хоразмнинг буюк тоғлари –Муҳаммад Хоразмий, Абу Райҳон Беруний, Паҳлавон Маҳмуд, Огаҳий, Ферузлардир”, деб жавоб беради. Бугун биз чексиз ғурур ва ифтихор билан бу рўйхатга Маҳмуд Замахшарий, Нажмиддин Кубро, Жалолиддин Мангуберди, Ҳофиз Хоразмий, Сулаймон Боқирғоний сингари улуғ аждодларимизнинг қутлуғ номларини ҳам қўшиб айтишга тўла ҳақлимиз.

Биз ана шундай улуғ аждодларимиз хотирасини абадийлаштириш, уларнинг илмий, маданий меросини ўрганиш ва тарғиб этиш бўйича бошлаган ишларимизни изчил давом эттирмоқдамиз.

Хабарингиз бўлса, Ислом ҳамкорлик ташкилотининг Остона шаҳрида бўлиб ўтган саммитида Ал-Хоразмий номида ёш математикларнинг халқаро олимпиадасини ташкил этиш ва уни Ўзбекистонда ўтказиш ташаббуси билан чиқдик.

Ўйлайманки, ушбу олимпиадани айнан алгоритм ватани бўлмиш Хоразмда, Хоразм Маъмун академиясида ўтказиш ҳар жиҳатдан тўғри бўлади.

Хоразм қадим-қадимдан ўзига хос жозибадор санъати билан ҳам машҳур. Бугун хорижий давлатлар вакиллари лазги миллий рақсини ўрганишга қизиқиш билдирмоқда. Шундан келиб чиқиб вилоятда лазги академиясини ташкил этиш мўлжалланган. Қолаверса, санъатимизни тараннум этиш, хорижликларни юртимизга жалб қилиш мақсадида Хоразмда лазги бўйича халқаро фестиваль ўтказяпмиз.

Кези келганда Жаҳон номоддий маданий мероси рўйхатидан «Шашмақом» ва «Бойсун туманининг маданий макони» (2008), «Катта ашула» (2009), «Аския» (2014), «Палов маданияти ва урф-одатлари» ҳамда «Наврўз» (2016) жой олганини эслаб ўтган ҳолда, шу кунларда эса бахшичилик санъати ҳамда этник спорт турларининг ҳам умумбашарий миқёсда эътироф этилишига эришиш бўйича саъй-ҳаракатлар олиб борилаётганини таъкидлашни истардим.

Ҳурматли меҳмонлар!

Бугунги Халқаро форум иштирокчилари орасида Ўзбекистоннинг маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича бутунжаҳон жамиятининг кўзга кўринган тадқиқотчи-аъзолари борлиги, айниқса, менга улкан мамнуният бағишлайди. Барчангизни шу кунларда ўзининг беш йиллигини нишонлаётган лойиҳа бирлаштириб турибди.

Ўтган давр мобайнида сиз юртимиз мероси, ўрта аср алломаларининг бир қанча буюк ишлари факсимиллари ҳақида 50 та китоб-альбом чоп этиб, «Ўзбекистоннинг меъморий эпиграфикаси» деган ноёб лойиҳани давом эттирдингиз. Буни мамлакатимиздаги гуманитар фанлар учун қўшилган муҳим ва салмоқли ҳисса деб биламиз.

Ўзбекистоннинг цивилизациялар чорраҳасида, Буюк Ипак йўлининг марказида жойлашгани – Яратганнинг инояти, улкан имконият ҳисобланади. Минг йиллар мобайнида турли миллат ва элат вакиллари, тил ва эътиқод эгалари бирга яшаган, дўст-биродар тутинган, қуда-анда бўлган, олди-сотди муносабатларини йўлга қўйган. Шулар орқали минтақа ранг-баранг маданиятлар ўчоғига айланган.

Ватанимиз қадим замонлардан муҳим савдо ва миграция йўлларининг туташув нуқтаси бўлган. Бу ерда маданиятлар ва динлар ўзаро уйғунлашиб, кўпгина миллат ва элатлар учун ўзига хос, такрорланмас яшаш муҳитини шакллантирган. Юксак ривожланган шаҳар ва кўчманчи цивилизацияларнинг бир-бирига ўзаро таъсири маданиятимизга дунёнинг бошқа ҳудудларидан ажратиб турувчи бетакрорлик бахш этган.

Қадрли дўстлар!

Марказий Осиё минтақасини ўрганиш жаҳон тараққиётининг кўплаб қирраларини англашнинг асосий омилига айланиб бормоқда.

Жумладан, “Марказий Осиё – жаҳон цивилизациялари чорраҳасида” халқаро маданият форуми доирасида Хива шаҳрида ЮНЕСКО билан ҳамкорликда Маданий мерос масалалари бўйича халқаро маслаҳат қўмитаси кенгашининг йиғилиши, Халқаро туркий маданият ташкилоти (ТУРКСОЙ) маданият вазирларининг навбатдаги мажлиси, Нукус шаҳрида “Архелогия ва туризм: салоҳиятни белгилаш ва меросни бошқариш” халқаро археология анжумани ҳамда II Халқаро бахшичилик санъати фестивали, Тошкент шаҳрида Ўзбекистон маданий меросини асраш, ўрганиш ва тарғиб қилиш бўйича бутунжаҳон жамиятининг V халқаро конгресси ўтказилмоқда.

Мазкур нуфузли форум, унда тақдим қилинган янги кашфиётлар, тақдимотлар, маърузалар, шубҳасиз, Ўзбекистон тарихи ва маданиятининг ўзига хослигини намойиш этади, мамлакатимиз ва бутун Марказий Осиё минтақасининг жаҳон тарихидаги ўрни ва аҳамиятини очиб беради. Ана шу чинакам бебаҳо билимни келажак авлодларга безавол етказиш бизнинг бош мақсадимиз ва муқаддас бурчимиздир.

Яқинда, хабарингиз бор, қутлуғ сана – Мустақиллигимизнинг 30 йиллигини кенг нишонладик. Истиқлол йилларида ўзликни англаш, тарихий хотирани тиклаш йўналишида жуда кўп ишлар амалга оширилди. Айниқса, кейинги беш йилда илмий ишланмалар ва ғоялар, ташаббуслар алмашинуви учун янги фестиваллар ҳамда платформалар яратишга алоҳида эътибор қаратдик.

Маданий меросни оммалаштиришга қаратилган бир неча форумлар, жумладан, Термизда Халқаро бахшичилик санъати фестивали, Шаҳрисабзда Халқаро мақом санъати анжумани, Қўқонда Халқаро ҳунармандчилик фестивалини мунтазам ўтказиб бориш йўлга қўйилди. Ислом таълимоти ғояларини ёйиш ва буюк илоҳиётчилар асарларини ўрганиш мақсадида Самарқандда Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази очилди ва Тошкентда Ислом цивилизацияси маркази ташкил этилмоқда.

Биз буюк аждодларимиз номларини абадийлаштириш, уларнинг бой маънавий бойлигини асраб-авайлаш ва кенг тарғиб қилиш, қўҳна заминимиз маданий қадриятларини тиклаш ҳамда ривожлантириш орқали ренессанслар анъанасини давом эттиришни ният қилганмиз.

Юртимиз ҳудудида шу пайтгача иккита буюк Ренессанс рўй берганини ушбу форумда иштирок этаётган барча жуда яхши билади. Шу буюк тарихий воқеаларга муносиб равишда Янги Ўзбекистонда Учинчи Ренессансни барпо этишга киришдик.

Тўғри, пандемия баъзи режаларимизга ўзгартиришлар киритаётгани ҳам рост, аммо биз келажакда танланган йўлимиздан асло тўхтамаймиз. Шу бўйича белгилаб олган мақсадларимизга қатъий риоя қилишда давом этамиз.

Айниқса, мамлакатимиз маданий меросини ўрганиш ва асраб-авайлашда олимларга ҳар томонлама ёрдам кўрсатишга тайёрмиз.

Ўйлайманки, форум иши доирасида ташкил этилаётган тадбирларда цивилизациялар тарихи, бахшичилик, археология бўйича қимматли таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилади.

Форумнинг асосий тадбирларидан бири бўлган – Туркий тилли давлатлар маслаҳат учрашувига ҳам муваффақият тилайман.

Муҳтарам дўстлар!

Ўзбекистоннинг келажагини белгилаб берадиган маданият ва маърифат соҳасида кенг кўламли лойиҳаларни амалга ошириш давлат сиёсатининг асосий йўналиши бўлиб қолади.

Зеро, бизни тинчлик ва яратувчанликка, халқлар фаровонлигига етакловчи ҳам айнан илм-маърифатдир. Бу мақсадларга саъй-ҳаракатларимизни бирлаштирибгина эриша оламиз.

Бутун инсоният мулки ҳисобланган Ўзбекистон маданий меросини сақлаш, ўрганиш ва оммалаштиришга қўшган бебаҳо ҳиссангиз учун Сизга яна бир бор ўз миннатдорлигимни билдираман.

Ушбу нуфузли форумни ўз шафелигида ўтказаётгани учун ЮНЕСКО ташкилоти раҳбариятига ҳам ташаккур айтамиз.

Эътиборингиз учун раҳмат!

Шавкат Мирзиёев,

Ўзбекистон Республикаси Президенти


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Эронда 19 ёшли спортчи дорга осиб қатл этилди

19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.

Эрлинг Холанд ўзига янги жамоа танлади

Бу ҳақда Football365 портали журналистлари хабар бермоқда.

Грузияда мотам куни эълон қилинди

Бу ҳақда Грузия ҳукумати маъмурияти эълон қилди.

Эрон АҚШнинг F-35га қандай ракета билан зарба берганини кўрсатди

Ушбу зенит ракетаси 25 км масофага уча олади ва икки усул билан бошқарилади: радар ва иссиқлик изловчи электро-оптик.

Эрон Трампнинг Ҳормуз бўғозини очиш ҳақидаги ультиматумига жавоб берди

Бу ҳақда Эрон Миллий телерадиоэшиттириш корпорацияси (IRIB) Эрон Қуролли Кучлари Бош штабига таяниб хабар бермоқда.

Эрон Исроилнинг юқори лавозимли амалдорини ўлдирди

Бу ҳақда Fars ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Эрон АҚШ денгиз флоти учун бенуқсон "қирғин зонаси" яратиб кутмоқда

Бунинг аниқ сабаби бор – бу Эроннинг ассиметрик уруш орқали АҚШни мағлуб этиш бўйича узоқ йиллик стратегиясидир.

АҚШ Эроннинг нефтдан тахминан 14 миллиард доллар даромад олишига имкон берди

Бу ҳақда Ахios журналисти Барак Равид хабар берди.

"У — ҳақиқий жангчи" — Британия ОАВлари Ҳусановнинг "Реал"га қарши ўйинини олқишламоқда

ESPN телеканалининг Британия таҳририяти журналисти Марк Огден Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусановнинг «Манчестер Сити»даги ўсишини юқори баҳолади.

Эрон 4 минг километр узоқликдаги Британия-Америка ҳарбий базасига ҳужум қилди

Бу ҳақда Mehr агентлиги хабар берди.

ЙПХ инспекторини уриб кетган 10-синф ўқувчиси “Шуҳрат” медали соҳибининг эркатой набираси экани маълум бўлди

25 февраль куни соат 21:46 да 10-синф мактаб ўқувчиси BMW М4 русумли автомашинани ҳайдовчилик гувоҳномасисиз бошқариб, ҳаракатланиб келаётган вақтида ЙПХ инспекторини уриб юборган.

Уйига фақат тунда келишни одат қилган қарздорга МИБ "сюрприз" қилди

Қарздор транспорт воситасини фақат тунда уйига олиб келиниб, кундузи бошқа жойда сақланаётгани аниқланган.

Машҳур модель Ҳусановга учрашув таклиф қилди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва “Манчестер Сити” ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов туғилган куни муносабати билан табрикларни олишни давом этмоқда.

Қадр кечаси қайси кунга тўғри келади?

Рамазон ойининг охирги 10 кунлиги бошланди.

Бухорода 21 ёшли йигит Телеграмда онлайн фоҳишахона ташкил қилди

У аёллар расмларини каналга жойлаб, уларни пул эвазига мижозларга таклиф қилган

Ҳусановнинг финалдаги ўйини қандай баҳоланди?

Англия Лига кубогининг (Carabao Cup) ҳал қилувчи финал баҳси ўз якунига етди.

Пентагон Эронга ўз қўшинларини жойлаштириш сценарийсини тайёрламоқда

Бу ҳақда АҚШнинг БМТдаги доимий вакили Майк Уольтц Fox News телеканалига берган интервьюсида айтиб ўтди.

Россия Чернигов вилоятидаги НАТО ўқув полигонига зарба берди

Бу ҳақида Украинадаги яширин кўнгиллилар ҳаракати координатори Сергей Лебедев РИА Новостига маълум қилди.

АҚШ ҳарбийлари орасида “Исроил учун ўлишни” истамайдиганлар кўпаймоқда

АҚШнинг Эронда қуруқлик операцияси эҳтимоли "тўлиқ фалокат" билан якунланиши мумкин

Эрон янги ракеталар билан Patriot тизимини четлаб ўтди

Эрон Қатарнинг QatarEnergy компанияси объектларига қарши замонавий маневр қилувчи ракеталарни қўллади, улар Patriot ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларини четлаб ўтишга қодир.

Эрон Трамп учун кутилмаган ҳодисаларни ваъда қилди

Эрон ахборот агентлиги Тасним хабарига кўра, Теҳрон АҚШ президенти Доналд Трамп учун бир нечта сюрпризлар тайёрлади, улар яқин кунларда эълон қилинади.

Лондонда яҳудий ташкилоти тез ёрдам машиналарига ўт қўйилди

Полиция мазкур ҳодисани антисемитик нафрат жинояти сифатида тергов қилмоқда. Ҳужум оқибатида бир неча транспорт воситаларига жиддий зарар етган.

Эрбил аэропорти яқинида портлашлар содир бўлди

Ироқнинг Эрбил халқаро аэропорти яқинида, шунингдек АҚШ ҳарбий базаси жойлашган ҳудудда кетма-кет портлашлар эшитилди.

Эрон можароси кенгаймоқда: зарбалар хариталарда акс эттирилди

Яқин Шарқдаги Эрон атрофидаги можаро тобора кенгайиб бормоқда. Хариталарга асосланган таҳлилларга кўра, Теҳрон томонидан минглаб ракеталар ва дронлар минтақанинг турли нуқталарига йўналтирилган.

АҚШ ҳарбийлари: “Исроил учун ўлишни истамаймиз”

АҚШ ва Исроил Эронга қарши кенг кўламли уруш бошлаганидан йигирма кундан зиёд вақт ўтган бир паллада Қўшма Штатлар ҳарбийлари орасида ташвиш ва хавотир кучаймоқда, деб ёзмоқда HuffPost нашри.

Измирда 4-қаватдан тушиб кетган 22 ёшли ўзбекистонлик аёл вафот этди

Жасад 2026 йилнинг 23 март куни “Истанбул-Андижон” рейси орқали Ўзбекистонга юборилди.

Сирдарёда 2 нафар МИБ ходими қўлга олинди

Ҳолат юзасидан Сирдарё вилоят прокуратураси томонидан мазкур МИБ давлат ижорчиларига нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди.

Трамп: “Эрон ҳатто рақобат ҳам туғдирмаяпти”

АҚШ президенти Дональд Трамп Эрон ҳақида навбатдаги кескин баёнот билан чиқди.

Каллас: “Уруш севги саргузаштига ўхшайди — кириш осон, чиқиш қийин”

Европа Иттифоқи дипломатияси раҳбари Кая Каллас Эрон атрофидаги вазият юзасидан эҳтиёткорликка чақирди.

Исроил Эроннинг “Басиж” кучлари разведка бўлинмаси бошлиғи йўқ қилинганини эълон қилди

Исроил армияси матбуот хизматининг хабар беришича, Теҳронга зарбалар чоғида “Басиж”нинг разведка бўлими бошлиғи Исмоил Аҳмадий йўқ қилинган.

Францияда ИШИДнинг язидийларга қарши геноциди бўйича илк ҳукм чиқарилди

Франция суди жиҳодчи Сабри Эссидни Ироқдаги язидийларга қарши ИШИД томонидан амалга оширилган геноцидда иштирок этгани учун умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилди.

Ижтимоий тармоқлар ёшлар фаровонлигига салбий таъсир қилмоқда

2026 йилги World Happiness Report 2026да таъкидланишича, ижтимоий тармоқлар ёшлар фаровонлигига жиддий салбий таъсир кўрсатмоқда.

Эрон узоқ давом этадиган урушга тайёргарлик кўрмоқда — Financial Times

Financial Timesнинг хабар беришича, Эрон санкциялар енгиллаштирилмас экан, ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга рози эмас ва узоқ давом этадиган урушга тайёргарлик кўрмоқда.

Эрон ҳужумлари натижасида Қатарнинг суюлтирилган газ ишлаб чиқариш қувватининг 17 фоизини 3–5 йилга ишдан чиқди — Reuters

Бу йилига 20 млрд долларгача йўқотишларга олиб келади", дея хабар бермоқда агентлик.

АҚШ иттифоқчилари Эронга қарши хавфсизлик чораларига тайёр

Бу ҳақда АҚШ томонидан эълон қилинган қўшма баёнотда таъкидланган.

Европа Иттифоқининг икки давлати Украинага кредит беришни тўхтатиб қўйди

Венгрия ва Словакия Европа Иттифоқининг Украинага 90 миллиард евро ажратиш тўғрисидаги қарорига тўсқинлик қилишди.

Туркияда яна бир ўзбекистонлик аёл жинсий зўравонликка учради

Бу ҳақда бугун, 19 март куни “Sözcü” хабар берди.

Қирғизистонда собиқ ДХХ раҳбарининг қариндоши қўлга олинди

Орунбековнинг таъкидлашича, Камчибек Ташиев лавозимни тарк этганидан сўнг бундай амалиётлар тўхтаган ва корхона омборларида катта ҳажмда бензин тўпланиб қолган.

Туркий маданият ва мерос жамғармаси ҳамда AlmaU ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди

2026 йил 16 март куни Туркий маданият ва мерос жамғармаси президенти, профессор Актоти Раимқулова Олмаота Менежмент Университети (AlmaU) делегациясини қабул қилди.

Таиланддаги ЙТҲда Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди

Шунингдек, автоҳалокатда жароҳат олган яна уч нафар ҳамюртимизга тезкор тиббий ёрдам кўрсатилган ва уларга шифохонадан жавоб берилган.