Миллий гвардия ва бошқа тузилмалар Паркент туманида дам олувчиларни назорат қилиб боришади

Миллий гвардия ва бошқа тузилмалар Паркент туманида дам олувчиларни назорат қилиб боришади

Тошкент вилоятидаги машҳур дам олиш масканларида- Ачиқ кўл яқинида ҳамда Красногорск ва Сўқоқ қишлоқларида Миллий гвардия, Ички ишлар бошқармаси ва Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимлари патрул хизматини бошлабди. Улар тартибни сақлашдан ташқари, тозаликни ҳам назорат қилар экан.

Ҳаво яхши бўлганда Красногорск ва Сўқоқ қишлоқларига бир неча юз оила сайр қилиш учун боради, дам олиш ва байрам кунлари эса бундан ҳам кўпроқ дам олувчилар йиғилади. Аммо ҳамманинг ҳам атроф-муҳитни озода сақлаш ҳақида тушунчаси йўқ афсус.

Дам олувчилар ўз ортидан чиқиндисини йиғиб, болаларга конфет ва печене ўрамларини ёки ичимлик идишларини ерга ташламасликка, балки ҳамма нарсани сумкага солиб, кейин махсус чиқинди қутисига олиб боришга ўргатиши керак.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!