МИБ: Суриштирувда ундирилмаган пуллар ижрода ундирилди

МИБ: Суриштирувда ундирилмаган пуллар ижрода ундирилди

Навоий шаҳрида фаолият олиб борувчи тадбиркорлик субъектларининг энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланганлик ҳолатлари бўйича МИБ Навоий шаҳар бўлими томонидан 2018 йилда жами 32 та маъмурий баённомалар расмийлаштирилиб, уларнинг ҳаммаси мазмунан ҳал қилиш учун маъмурий судларга юборилган.
Жумладан, оҳак ишлаб чиқариш учун табиий газдан ноқонуний фойдаланган шундай тадбиркорлардан бири ҳуқуқбузарлиги оқибатида таъминотчи корхона манфаатларига 14 240 000 сўм миқдорида зарар етказганлиги оқибатида унга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилган.
 Хатирчи туман маъмурий судининг қарорига кўра унга нисбатан жарима қўлланилган. 
Суриштирув ва суд давомида ундирилиши таъминланмаган зарар ўз вақтида тўланмагандан кейин МИБ Навоий шаҳар бўлими давлат ижрочиси томонидан ижро ҳаракатлари олиб борилиши натижасида 14 240 000 сўм миқдоридаги таъминотчи корхона манфаатларига етказилган зарар “Узтрансгаз” АКнинг Навоий вилояти бўйича ҳудудий филиали ҳисоб рақамига ўтказилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!