МИБ Жиззахда “Book challenge” акциясини давом эттирди (фото)

МИБ Жиззахда “Book challenge” акциясини давом эттирди (фото)

Давлатимиз раҳбари томонидан жорий йилнинг 19 март куни ўтказилган йиғилишда мамлакатимиз ёшларини кенг тафаккурли, билимли ва баркамол қилиб тарбиялаш, маънавиятини юксалтириш, аҳоли, айниқса ёшлар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш бўйича долзарб вазифалар белгиланди.

Унга кўра, мамлакатимизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби Жиззах вилоятида ҳам акция доирасида Мажбурий ижро бюроси Жиззах вилоят бошқармаси ва туман-шаҳар бўлимлари ходимлари фаол иштирок этишди.

Бюронинг Ғаллаорол туман бўлими бошлиғи Э.Алмуродов тумандаги 42-сонли умумий ўрта таълим мактабига 20 дан ортиқ китобларни ҳадя этди.

Бюронинг Жиззах вилоят бошқармаси ва туман-шаҳар бўлимлари ходимлари томонидан Дўстлик, Зафаробод, Зомин, Мирзачўл, Янгиобол ва Шароф Рашидов туманларида ўзлари ўқиган мактабларга 400 донага яқин китоблар тақдим этилди ва бу борадаги ишлар давом эттириляпти.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!