Мажбурий ижро бюроси Учтепа туман бўлими иш юритувида Фуқаролик ишлари бўйича Учтепа туманлараро судининг ижро варақасига асосан қарздор масъулияти чекланган жамиятдан ундирувчи фуқаро фойдасига 59.041.200 сўм маънавий зарар суммаларини ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати 18.12.2025 йилда келиб тушган ва ижро иши қўзғатилиб, қарздорга 15 кунлик ихтиёрий муддат берилган.
Ижро варақага кўра, жамият томонидан фуқаронинг ҳаёти, соғлиғи, шаъни ва обрўсига етказилган зарар сабаб суд томонидан МЧЖдан маънавий зарар суммаларини ундириш белгиланган.
Мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздор корхонанинг номида кўчар ва кўчмас турдаги барча мол-мулкларига нисбатан тақиқ ўрнатилган.
Давлат ижрочиси С.Рустамовнинг қарздор билан олиб борган ҳуқуқий тушунтиришлари натижасида 13.01.2026 йил куни қарздор МЧЖ томонидан 59.041.200 сўм пул маблағлари тўлиқ ундирилиб, ундирувчи фуқарога ўтказиб берилган.
Саудия Арабистони Про-Лигаси келаси ёзда 41 ёшли ҳужумчи Криштиану Роналду "Ан-Наср"ни тарк этса, лигага янги “асосий юлдуз” олиб келади. Bu ҳақда The i Paper хабар бермоқда.
«Истанбул Башакшеҳир» клубининг ўзбекистонлик ҳужумчиси Элдор Шомуродов «Footmercato.net» сайти талқинига кўра Европа чемпионатларининг энг яхши тўпурарлари топ-10 рўйхатига кирди.
13 февраль куни Тошкент шаҳридаги 31-мактаб ва “Oxbridge” халқаро мактаби ўқувчилари, шунингдек, Фарғона вилояти ёш экологлар ҳаракати аъзолари, ёш эко-фаоллар Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитасига ташриф буюрди.
АҚШ президенти Donald Trump Украинадаги можарони ҳал этиш бўйича музокаралардан воз кечмайди. Бу фикрни сиёсатшунос, Инновацион ривожланиш институти Геосиёсий тадқиқотлар маркази директори Дмитрий Родионов билдирди.
Туркия ва Ҳиндистон давлатларида ишлаб чиқарилган “Дюспаталин”, “Новомикс”, “Гальвус МЕТ” каби 87 турдаги дори воситалари ашёвий далил сифатида расмийлаштирилиб олинди
Божхона қўмитасининг Тошкент ва Андижон вилоятлари божхона бошқармаларининг Контрабандага қарши курашиш бўлимлари, Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент ва Андижон вилоятлари бошқармалари ҳамда Ички ишлар идоралари вакилларидан иборат махсус тезкор гуруҳ синтетик гиёҳвандлик воситалари тайёрлаб келинган йирик нарколаборатория фаолиятини фош қилишди.
Айни шу рейс билан юртимизга учиб келган яна бир фуқаро шимининг чўнтаги ва пайпоқларига қиймати 907 млн сўмлик 803 грамм заргарлик буюмларини яширганлиги аниқланди.
Туркияда ҳукмрон Адолат ва тараққиёт партиясида ёпиқ эшиклар ортида амалдаги президент Ражаб Тоййип Эрдўғаннинг вориси сифатида унинг ўғли — Билал Эрдўған кўрилиши мумкин бўлган вариант муҳокама қилинмоқда. Бу ҳақда Bloomberg манбалари хабар бермоқда.