Месси: “Роналду? У менга рақобатчи бўлолмайди”

Месси: “Роналду? У менга рақобатчи бўлолмайди”

“Барселона” ҳужумчиси Лионель Месси Роналду билан дунёнинг энг яхши футболчиси бўлиш учун рақобат қилиши ҳақида фикр билдирди.

“Мен ҳеч қачон футбол тарихида биринчи бўлиш учун курашмаганман. Аслида, биринчи бўламанми, иккинчи бўламанми ёки учинчими, тўртинчими, менга фарқи йўқ.

Ҳар йили мавсум бошланганида ҳар доим майдонга тушишни, яхши ўйин кўрсатишни, жамоадошларим билан бирга барча совринларни қўлга киритишни ўйлайман. Тарихда энг яхши бўлиш ҳеч нарсани англатмайди. Шу боис Роналду ҳам менга рақобатчи бўлолмайди. Мен ҳеч ким билан рақобат қилмайман. Шунчаки ҳар йили янада кучлироқ ўйнашни ва кўпроқ соврин қўлга киритишни истайман”, деди Месси.

Manba: bombardir


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!