Месси «Барселона»га қайтишни истамоқда

Месси «Барселона»га қайтишни истамоқда

"ПСЖ" ҳужумчиси Лионель Месси «Барселона»га қайтиш ҳақида ўйламоқда.

Агар каталонияликлар муносиб таклиф беришса, 35 ёшли футболчи ёзда "Камп Ноу"га қайтиши мумкин. Мессининг "Барса"га қайтиш истаги оиласи билан боғлиқ бўлиб, улар Испанияда истиқомат қилишни исташмоқда.

Ҳозирги пайтда Месси ва Жоан Лапорта ўртасидаги келишмовчиликка барҳам берилган. "Барса" президенти 2021 йилги воқеа учун футболчидан узр сўради.

Эслатиб ўтамиз, Месси ёзда эркин агентга айланади. "ПСЖ" эса уни ўз сафида олиб қолишга уринмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!