Мер: Ливияда сув тошқинлари оқибатида ҳалок бўлганлар сони 20 мингга етиши мумкин

Мер: Ливияда сув тошқинлари оқибатида ҳалок бўлганлар сони 20 мингга етиши мумкин

Ливиянинг Дерна шаҳрида кучли сув тошқинлари оқибатида ҳалок бўлганлар сони 20 мингга етиши мумкин. Бу ҳақда шаҳар мери Абдулменам ал-Ғайти маҳаллий “Ал-Арабия” телеканалига берган баёнотида маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, вайроналар бундай хулосага келишга асос бўлмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Греция ва Болгарияда сув тошқинларига сабаб бўлган “Даниел” довули 11-сентябр куни Ливияга етиб келган эди. Табиий офат натижасида 8 минг киши ҳалок бўлди. Ҳалок бўлганлар сони ортиши истисно қилинмайди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!