"Мен университет талабасиман. Фарзандим учун “суюнчи пули” олишим мумкинми?"

"Мен университет талабасиман. Фарзандим учун “суюнчи пули” олишим мумкинми?"

— Мен университет талабасиман, яқинда фарзандли бўлдим. Фарзандим учун “суюнчи пули” олишим мумкинми? (Ж.М. Тошкент шаҳри)

— Қонунчиликка мувофиқ (http://lex.uz/docs/357102) бола туғилганда бир марталик нафақа берилади, унинг миқдори ҳозирги кунда 368 600 сўмни ташкил этади.

✅ Мазкур нафақа:
? ишлаётган ёки ўқиётган аёлларга иш ёки ўқиш жойидан тўланади;
? боланинг онаси ишламайдиган ва ўқимайдиган ҳолларда, нафақа боланинг ишлайдиган ёки ўқийдиган отаси ёки ота-она ўрнини босувчи шахсларга тўланади;
? ишламайдиган ва ўқимайдиган ота-оналарга бола туғилганда нафақа ижтимоий таъминот бўлимлари томонидан тўланади. 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!