Мен Европани яхши кўраман
Мен Европани яхши кўраман ва унинг равнақ топишини хоҳлайман, аммо ҳозир у тўғри йўналишда ҳаракатланмаяпти — АҚШ президенти.
Доналд Трампнинг нутқидан иқтибослар:
◾️ “Яшил” энергетикага ҳаддан ташқари эътибор ва оммавий миграция Европага кучли зарба берди;
◾️ Европадаги ҳамкорларимиз Украина муаммосини ҳал қилишга кўпроқ эътибор қаратишлари керак;
◾️ АҚШ Украина масаласи билан шуғулланиши шарт эмас, бу Европанинг иши;
◾️ 2020 йилдаги АҚШ сайловлари сохталаштирилмаганида Россия ва Украина ўртасидаги можаро бошланмас эди, айбдорлар тез орада жазоланади;
◾️ Ўтган ҳафтада Венесуэладан 50 миллион баррел нефт олдик;
◾️ Қўшма Штатлар Венесуэлага ҳар томонлама ёрдам бермоқда. Венесуэла яқин 6 ой ичида сўнгги 20 йил давомида топганидан кўра кўпроқ даромад олади;
◾️ Очиғини айтганда, сайёрамизнинг кўплаб қисмлари кўз ўнгимизда вайрон бўлиб бормоқда, давлат етакчилар эса ҳатто нима бўлаётганини ҳам тушунмаяпти, тушунганлари эса ҳеч нарса қилмаяпти;
◾️ Биз бож тарифлари орқали савдо дефицитимизни қисқартирдик;
◾️ Европа давлатлари, Япония ва Жанубий Корея биз билан йирик келишувлар тузди, улар бизнинг ҳамкорларимиз;
◾️ АҚШ бошқа давлатларга нисбатан божлар жорий этмоқда, бу Америкага етказилган зарарни қоплаш мақсадида қилинмоқда;
◾️ АҚШ маъмурияти бир йил ичида федерал харажатларни 100 миллиард долларга қисқартирди;
◾️ АҚШ аллақачон мамлакат ташқи савдосининг 40 фоизини қамраб олган савдо келишувларини тузган;
◾️ Менинг президентлик давримда АҚШда табиий газ ишлаб чиқариш тарихий максимумга етди.
