Мексикадаги зилзила оқибатида 12 киши жабрланди
Мехико шаҳрида (Мексика пойтахти) зилзила оқибатида 12 киши жабрланди.
Бу ҳақда Мексика пойтахти мэри Клара Бругада маълум қилди.
"Зилзила оқибатларини бартараф этиш протоколи амалга оширилгач, 12 та жароҳатлар қайд этилди, бешта электр устунлари ва тўртта дарахт қулаб тушди, турли ҳудудларда электр таъминотидаги узилишлар бўйича 18 та қўнғироқлар келиб тушди”, — деб ёзади у.
Ҳокимнинг сўзларига кўра, шаҳар хизматлари зилзила оқибатларини баҳолаш, турар-жой ва маъмурий бинолар, шунингдек, муҳим инфратузилма объектларини текширишда давом этмоқда.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
