Меҳр-оқибат ва хурсандчилик айёми

A A A
Меҳр-оқибат ва хурсандчилик айёми

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Жонажон халқимизни меҳр-оқибат ва хурсандчилик айёми бўлган Қурбон ҳайити билан Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгаши ва ўз номимдан чин қалбдан самимий муборакбод этаман.

Аллоҳ таоло бу қутлуғ кунларни бутун ислом олами, хусусан, юртимиз учун баракотли қилсин. Бундай байрамларни тинчлик-омонликда, сиҳат-саломатликда нишонлашни Ўзи насиб этсин.

Шундай дамларда Ҳақ таолога шукроналар айтиб, диёримизга қут-барака, халқимизга фаровонлик, фарзандларимизга баркамоллик сўраймиз.

Аллоҳ таоло ислом дини ила бандаларини сийлаб, мукаррам этар экан, улар учун энг улуғ бўлган кунларни байрам қилиб берди. Мўътабар манбаларда ушбу саодатли онларда хурсандчилик қилиш ҳақида кўп тавсиялар келган. Имом Абу Довуд ривоят қилган ҳадиси шарифда Ҳазрат Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қурбонлик кунини байрам қилишга амр қилиндим. Уни Аллоҳ бу уммат учун хос байрам қилиб берди”, дедилар.

Қурбон ҳайити кунида хурсандчилик қилишга Парвардигори оламнинг Ўзи амр қилмоқда. Бу улуғ кунни биз умматларга хос байрам қилиб бергани унинг улкан аҳамиятидан даракдир.

Ҳижрий зулҳижжа ойининг 10-кунида Қурбон ҳайити нишонланади.

Имом Нисобурий таъбири билан айтганда, Аллоҳ таоло ушбу кунларни нечоғли шарафли ва улуғ қилган эканки, унда икки дунё манфаати мужассам бўлган.

Имом Термизий бобомиз ривоят қилган ҳадиси шарифда эса: “Аллоҳ учун ибодат қилишга зулҳижжанинг ўн кунидан севимлироқ кунлар йўқ экани, унинг ҳар кунлик рўзаси бир йиллик рўзага, ҳар тундаги ибодат Лайлатул қадрдаги ибодатга тенг”, экани алоҳида таъкидланган.

Аллоҳга шукрки, охирги йилларда барча соҳалар қатори диний жабҳада ҳам мисли кўрилмаган янгиланишлар амалга оширилди. Айниқса, илмий-тадқиқот марказлари фаолияти йўлга қўйилиб, Фатво маркази ташкил қилинди ва масжид-мадрасалар очилди. Шунингдек, Қуръон курслари таъсис этилди, қадамжолар обод бўлди, қолаверса, ҳаж-умра қилувчилар сони кескин ошди. Буларнинг барча-барчаси бошланган ислоҳотларнинг яққол натижасидир.

Бугунги таҳликали дунёда халқимиз, айниқса, ёшларга ислом дини моҳиятини тўғри тушунтириш, жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш ҳар қачонгидан долзарб аҳамият касб этмоқда. Шу боис юртимизда ижтимоий-маънавий муҳитни яхшилаш, диний таълим сифатини янада ошириш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Аллоҳ насиб этса, Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида ҳам магистратура ва докторантура йўналишида кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилади. Юртимизда етук уламолар иштирокида ҳар икки йилда халқаро илмий-амалий анжуманлар ўтказилади.

Дунёдаги нуфузли ислом ташкилотлари аъзоси бўлаётган уламолар сафи ҳам кенгайиб бормоқда. Бу диний-маърифий ислоҳотларнинг халқаро эътирофи, халқимизнинг ислом дини ривожига қўшаётган ҳиссасига берилган юксак баҳодир.

Қувонч билан айтишимиз керакки, айни кунларда юртимиз тарихида илк марта 15 минг нафар ҳожиларимиз Маккаи мукаррама, Арафот ва Мино каби муқаддас жойларда жонажон халқимиз ҳаққига хайрли дуолар қилмоқдалар. Мана шундай дуолар шарофати билан юртимиз янада равнақ топаверади. Мен бунга қатъий ишонаман.

Ҳайит байрамлари қадимдан ўлкамизда халқимизга хос меҳр-мурувват ва саховат ифодаси бўлиб келган. Бу ҳақда Аллоҳ таоло каломида шундай баён қилади: “...кимки Аллоҳнинг шиорлари (қурбонликлар)ни улуғ деб билса, бас, албатта, бу дилларнинг тақвосидандир” (Ҳаж сураси, 32-оят).

Шунингдек, бу муборак кунлар динимизнинг улуғ шиорларидан ҳисобланади. Улуғ алломаларимиз “Ҳайит кунлари шодликни изҳор қилиш диннинг шиорларидан”, эканини зикр қилганлар. Демак, Қурбон ҳайити кунларида қувончимизни, саховатимизни ҳар қачонгидан кўра кўпроқ намоён қилишимиз лозим.

Ушбу айём кунлари қилинадиган афзал амаллар ҳақида гап кетганда, бу кунларда энг улуғ ибодат, шубҳасиз, Қурбонлик қилишдир. Имом Дайламий ривоят қилган ҳадиси шарифда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қурбонликларингизни каттароқ қилинглар, чунки улар Сирот кўпригида сизларга улов бўлади”, — деб марҳамат қиладилар.

Қурбонлик ибодат бўлиши билан бирга, унинг ижтимоий аҳамияти ҳам беқиёс. Унда қилинадиган қурбонликлар жамиятда кишилар ўртасида инсоний фазилатларнинг ривож топишига хизмат қилувчи воситадир. Чунки қурбонлик гўштидан ва таомидан эҳсон қилиш қалбларни юмшатиб, меҳр-муҳаббат ришталарини янада мустаҳкамлайди.

Тонгда мўмин-мусулмонларимиз диёримиздаги жоме масжидларда ҳайит намозини адо этадилар. Ҳайит айёмида ота-она, аҳли оила, ёру дўстлар ва беморларни зиёрат қилиб, кўнгилларини кўтарадилар. Фарзанду аржумандлар ва меҳрга ташна кишиларга ҳадялар бериб, шодлик улашадилар.

Аллоҳнинг раҳмати ёғилиб турган ушбу фазилатли кунларда қалбимиз юмшаб, ихлосимиз ортиб турган лаҳзаларда дуо қилайлик. Она-Ватанимиз тинч-осойишта, хонадонларимиз файзу баракали ва фарзандларимиз бахту саодатли бўлсин!

Ҳақ таоло кексаларимизга узоқ умр, ёшларимизга илму маърифат ва беморларимизга шифои комил берсин!

Азиз юртдошлар, Қурбон ҳайитингиз муборак бўлсин!

Шайх Нуриддин домла ХОЛИҚНАЗАРОВ,

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

ОТМга давлат гранти ва тўлов-контракт бўйича минимал ўтиш баллари белгиланди

2025/2026 ўқув йили учун олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонларида минимал ўтиш бали ўзгаришсиз қолди.

Исроил Россияни Эронга ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларини етказиб беришдан тийилишга чақирди

Исроил молия вазири Элькин Россиядан Эронга ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларини етказиб бермасликни сўради.

Маданият вазири коррупцияда айбланиб судга тортилади

Маданият вазири коррупция ва мансаб ваколатини суиистеъмол қилишда айбланиб судланади.

Ҳиндистон ўз талабаларига Ўзбекистондаги университетда ўқишни тақиқлади

Душанба куни Ҳиндистон Тиббиёт Кенгаши (NMC) тиббиёт йўналишидаги абитуриентларга Марказий Америкадаги учта ва Ўзбекистоннинг бир тиббиёт университетига бакалавриат даражасида тиббий таълим олишдан қатъий тийилишни қатъий тавсия қилди.

Дунёда гўзал бир халқ борки, унинг маданияти бутун дунё эътиборини тортмоқда

Дунёда 100дан ортиқ давлат борки, уларнинг ҳар бирига хос тарих, маданият ва миллийлик бор ва булар инсонни ўзига жалб қилади. Дунёда гўзал бир халқ борки, унинг маданияти бугун бутун дунё эътиборини тортмоқда. Сиз Қорақалпоғистон ҳақида билармидингиз?!

Фарғонада шифокор адашиб беморнинг соғлом оёғини кесиб ташлади

Сўнгра беморнинг ҳаёти ва соғлиғини хавф остига қўйиб, бирор-бир тиббий кўрсатма бўлмагани ҳолда унинг “чап оёқ сон соҳасини ампутация қилиш” режасини ишлаб чиққан.

Бугундан мижозларга кредит ажратишда янги тартиб кучга киради

Агар сиз охирги 6 ойда банкдан ҳеч қандай кредит олмаган бўлсангиз ёки илк марта кредитга мурожаат қилаётган бўлсангиз, банк қарз юкини ҳисобламаслиги мумкин.

Исроил Туркиянинг қароридан безовта бўлмоқда

Шунга қарамай, улар турк ҳаво кучлари сафига қўшилса, Анқаранинг тийиб туриш имкониятларини сезиларли даражада кучайтиради.

Ер тезроқ айлана бошлади – тадқиқот

Сайёра тезроқ айланмоқда, 10 июль йилнинг энг қисқа куни бўлди, у стандарт 24 соатдан 1,36 миллисонияга камроқ давом этди. Бу ҳақда DW халқаро Ер айланиш хизмати ва АҚШ ҳарбий-денгиз обсерваториясига таяниб хабар бермоқда.

Қариси бор уйнинг солиқ имтиёзи бор

Имтиёзлар пенсия гувоҳномаси асосида берилади.

Кеча Ўзбекистонда энг иссиқ ҳарорат рекорди янгиланди!

Бу хақда Ўзгидромет хабар бермоқда.

Тошкентда андижонлик "доставкачи" йигитни зўрлаган 2 нафар аёл қамалди

31 ёшли С.А. пиццани олиб қўлига доставкачига пул тутқақазади ва уйга таклиф қилади.

“UzAuto Motors” янги тўлов шартларини эълон қилди

“UzAuto Motors” 2025 йил 21 июлдан бошлаб мижозларга Chevrolet Onix, Tracker ва Damas моделдаги автомобилларни янги шартларда харид қилиш имконини тақдим этмоқда.

Аёлларнинг пенсия ёши яна 6 ойга оширилди

Низом 1 июлдан кучга кирди

Машҳур блогер Абдурозиқ Дубай аэропортида ҳибсга олинди

Расмий идоралар ҳозирча бу ҳодисага изоҳ бермаган ва иш тафсилотларини ошкор қилмаган.

Ғарб нега Россиядан Украинага урушни тўхтатишни талаб қилмоқда?

Бу ҳақда Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров айтиб ўтди.

Султон Али Раҳматов оламдан ўтди

Бу ҳақда унинг жияни маълум қилди.

Трамп Европани “яксон” қилди

ЕИни Америкадан қиммат энергетика маҳсулотлари сотиб олишга мажбурлайди.

Баҳодир Жалолов: "Ўйлаганимдек бўлмади... Биз давом этамиз!"

Баҳодир Жалолов 27 июль кунги жанги бекор бўлганига изоҳ қолдирди.

“Қўзиқорин бино” машмашаси: етарли махсус техникалар бўлмаганлиги сабабли, ижро ҳарактлари бир неча бор тўхтатилган эди

2025 йилда давлат ижро органлари суд қарорини бажаришга киришди. Айни пайтда махсус техникалар жалб этилган, бино қисмларининг бузилиши бошланган.

Хакерлар Франциянинг ядровий сирларини ўғирлади

Бу ҳақда France3 телеканали хабар берди.

Устюртда ҳайдовчи ғойиб бўлганми?

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан олиб борилган қидирув ишларидан сўнг икки кун деганда юк машинасининг ўзи топилган.

Наманганда икки бола Фарғона каналига чўкиб кетди

Ўсмирлардан бирининг жасади 26 июл куни топилган. Иккинчи ўсмирнинг жасади олти кундирки қидирилмоқда.

Таниқли ўзбек спортчиси Шавкат Раҳмоновнинг оиласи фалокатга учрагани айтилмоқда

Ҳодиса натижасида икки йўловчи воқеа жойида вафот этган.

АҚШ Ғазначилик департаментини тунамоқчи бўлишди

Гумонланувчига чегарани бузиш айби қўйилган.

«Ўзга сайёраликлар йўлда»

Аммо баъзи тадқиқотчиларнинг фикрича, бу ниқобланган ўзга сайёраликлар кемаси бўлиши мумкин.

Туркияда ўрмонларга атайлаб ўт қўйиш ҳолатлари аниқланди — Туркия Ички ишлар вазири

Сўнгги маълумотларга кўра, Туркиядаги кенг кўламли ўрмон ёнғинлари сайёҳлар орасида машҳур бўлган Бодрум, Мармарис ва Манавгат ҳудудларига яқинлашган

Таиланд–Камбоджа можароси туристик ҳудудларга яқинлашмоқда

Таиланд ва Камбоджа ўртасидаги қуролли тўқнашувлар машҳур сайёҳлик шаҳарлар — Паттайя ва Бангкокдаги туризм салоҳиятига таҳдид солмоқда.

Самарқандда янги Tracker ёниб кетди

Хабарга кўра, воқеа жойига 1 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 16:43 да етиб бориб, ёнғин соат 16:53 да ўчирилган.

Таиланд ва Камбоджа ўртасидаги жанглар денгизбўйидаги курортларга яқинлашди — ОАВ

Бу ҳудудлар Бангкокдан атиги 200 км, машҳур Паттая курортидан эса 150 км узоқликда жойлашган.

Эронда жангарилар суд биносига ҳужум уюштирди, қурбонлар бор

Маълумотларга кўра, суд биноси ташқарисида ҳам отишмалар бўлган, бино атрофидаги йўловчилар ҳам ўққа тутилган.

Тошкент вилоятида адвокат 20 минг доллар пора билан қўлга тушди

Адвокат маҳкумни қамоқдан чиқариш эвазига 30 минг доллар сўраган.

Шавкат Мирзиёевни ҳақорат қилган шахс Озарбайжонда қўлга олинди

Бу ҳақда Озарбайжон Бош прокуратураси хабар берди.

Қашқадарёда болаларга ноқонуний диний таълим берган шахс қўлга олинди

У ушбу таълим учун ҳар бир ўқувчидан 100 АҚШ доллари миқдорида тўлов олган.

Филиппиндаги тошқинлар оқибатида камида 19 киши ҳалок бўлди

Яна 11 киши бедарак йўқолди хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.

Шавкат Мирзиёев Россия президентига ҳамдардлик билдирди

Россиянинг «Ангара» авиакомпаниясига тегишли Ан-24 самолёти 24 июл куни Амур вилоятида ҳалокатга учради.

Грецияда йирик ўрмон ёнғини: бир нечта қишлоқ аҳолиси мажбуран эвакуация қилинди

Грециядаги қаттиқ иссиқлик фонида яна бир йирик ўрмон ёнғини келиб чиқди — бу сафар Коринф шаҳри яқинида, жанубий муниципалитетдаги тоғли ҳудудда. Ҳокимият маълумотларига кўра, ёнғин тез суратда тарқалган ва маҳаллий аҳоли ўз уйларини шошилинч тарк этишга мажбур бўлган.

АҚШ Гарвард университетининг чет эллик талабалар учун визага ҳомийлик қилиш ваколати устидан тергов бошлади

Бу ҳақда АҚШ давлат котиби Марко Рубио ижтимоий тармоқда ёзди.

Ғазода очлик хавфи: 100 дан ортиқ инсонпарварлик ташкилоти огоҳлантирди

Ғазо секторидаги очлик хавфи борасида “Save the Children”, “Chegarasiz шифокорлар” каби йирик ташкилотлар ҳам иштирок этган 100 дан ортиқ инсонпарварлик гуруҳи қўшма баёнот билан чиқди.

Украинада коррупцияга қарши органлар ваколатлари чекланишига қарши норозилик намойишлари ўтказилди

Украина пойтахти Киев ва мамлакатнинг бир қатор шаҳарларида "Миллий коррупцияга қарши кураш бюроси" (НАБУ) ҳамда "Махсуслаштирилган коррупцияга қарши прокуратура" (САП) ваколатларини чекловчи қонунга қарши оммавий норозилик намойишлари бўлиб ўтди.

Украинада коррупцияга қарши органлар ваколатлари чекланишига қарши норозилик намойишлари ўтказилди

Украина пойтахти Киев ва мамлакатнинг бир қатор шаҳарларида "Миллий коррупцияга қарши кураш бюроси" (НАБУ) ҳамда "Махсуслаштирилган коррупцияга қарши прокуратура" (САП) ваколатларини чекловчи қонунга қарши оммавий норозилик намойишлари бўлиб ўтди.

Россия ва Украина учрашувларининг учинчи раундида тинчлик шартлари муҳокама қилинади

Истанбул Россия ва Украина ўртасида 2022 йил 24 февралда бошланган урушни тугатиш мақсадидаги тўғридан-тўғри музокаралар майдони бўлиб қолмоқда. Томонлар учинчи раундни ўтказишга ўзаро розилик берган.

Ғазода Исроил ҳужуми оқибатида 8 нафар фаластинлик ҳалок бўлди

Бу ҳақда WAFA ахборот агентлиги хабар берди.

Ер тезроқ айлана бошлади – тадқиқот

Сайёра тезроқ айланмоқда, 10 июль йилнинг энг қисқа куни бўлди, у стандарт 24 соатдан 1,36 миллисонияга камроқ давом этди. Бу ҳақда DW халқаро Ер айланиш хизмати ва АҚШ ҳарбий-денгиз обсерваториясига таяниб хабар бермоқда.

Ангренда 14 ёшли қиз 4 нафар йигит томонидан зўрланди

Мазкур ҳолат Болалар омбудсмани ва Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан алоҳида назоратга олинган.

Ўзбекистонликлар 1 миллиарддан ошиқ пулини Лабубуга ишлатиб юборишди

Жаҳон маркетплейсларида мазкур ўйинчоқ 22 доллардан 900 долларгача сотилмоқда. Миллий маркетплейсда эса мазкур ўйинчоқларни 45 минг сўмдан топиш мумкин.

Тошкент вилоятида ЙПХ машинаси иштирокида ЙТҲ юз берди

ЙҲХБ хабарига кўра, ҳар иккала ҳолатда ҳам ҳаракат иштирокчиларининг соғлиғига зиён етмаган.

Украинада Mirage 2000 қирувчи самолёти қулаб тушди

Украина ҳарбийларининг маълумотига кўра, парвоз вақтида авиация техникасида носозлик юзага келган.

Тошкентда самолёт бортида йўловчи аёлга шаҳвоний шилқимлик қилган эркак қамалди

Аёл эса эркакка бу ҳаракатларини тўхтатишини ва ўзини тўғри тутиши кераклигини айтишига қарамасдан, у ўз ҳаракатларини давом эттирган.

Қибрайда қурилиш моллари дўконида ёнғин чиқди

Хабарга асосан, ёнғинни ўчириш учун 5 та ёнғин-қутқарув экипажлари соат 10:57 да воқеа жойига бориб, 11:17 да ўраб олинган ва ёнғин соат 11:50 да тўлиқ ўчирилган.

Исроил Россияни Эронга ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларини етказиб беришдан тийилишга чақирди

Исроил молия вазири Элькин Россиядан Эронга ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларини етказиб бермасликни сўради.

Россия радикал каналларга обуна бўлган хорижлик фуқароларини мамлакатга киритмаяпти

Россия чегарачилари сўннги пайтларда Ўзбекистон ва Тожикистон фуқароларини радикал диний каналларга обуна бўлгани учун мамлакатга киритишдан бош тортмоқда. Бу ҳолат ТАСС агентлиги ўрганган 20 дан зиёд суд материалларида қайд этилган.

Эрондаги жазирама сув ва электр танқислигига олиб келди

Эронда кузатилаётган ғайритабиий иссиқ об-ҳаво туфайли сув омборларидаги сув сатҳи сўнгги бир асрдаги энг паст даражага тушди. Бу эса мамлакат бўйлаб сув ва электр таъминотида жиддий узилишларга сабаб бўлмоқда.

Исроил мудофаа кучлари сўнгги 24 соат ичида Ғазода ҲАМАСга тегишли ўнлаб манзилларни йўқ қилди

Бу ҳақда “Report” нашри IDF матбуот хизматига таяниб хабар қилди.

Эрдўған: Ғазодаги геноцидга сукут қилиш – жиноятга шерикликдир

Туркия Президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Истанбулда бўлиб ўтаётган IDEF-2025 мудофаа кўргазмасида нутқ сўзлар экан, Ғазода рўй бераётган воқеаларга нисбатан жаҳон ҳамжамиятининг сукутини қаттиқ танқид қилди.

Трамп: Обама ва демократлар Россиянинг 2016 йилги сайловларга аралашуви ҳақидаги ишни сохталаштирган

АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп Барак Обамани 2016 йилги президентлик сайловларида Россия уни қўллаб-қувватлагани ҳақида жамоатчилик фикрини атайлаб шакллантирганликда айблади.

Ўзбекистонда ёзги электр истеъмоли қишки кўрсаткичдан ҳам ошиб кетди

2025 йил 16–21 июль кунлари давомида кузатилган жазирама иссиқ сабабли мамлакатимиз энергетика тизимида янги тарихий рекорд қайд этилди.

ДХХ: 22 кг.дан ортиқ гиёҳвандлик воситалари мусодара қилинди

Ҳозирда барча ҳолатлар юзасидан мазкур шахсларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди.

Техасдаги тошқиндан сўнг йўқолганларнинг аксарияти топилди

Бу ҳақда CNN телеканали маҳаллий ҳокимиятга таяниб хабар берди.

Суриянинг Ас-Сувейда вилоятидаги тўқнашувларда 426 киши ҳалок бўлди

Бу ҳақда Сурия Инсон ҳуқуқлари тармоғи (SNHR) ўз ҳисоботида маълум қилди.