Медведев Тошкентдаги ШҲТ мажлисида доллардан воз кечишни таклиф қилди

Медведев Тошкентдаги ШҲТ мажлисида доллардан воз кечишни таклиф қилди

Россия бош вазири Дмитрий Медведев Тошкентда бўлиб ўтган ШҲТ мажлисида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти давлатлари ўзаро миллий валютада муомала қилиш механизмини ишлаб чиқиши кераклигини айтган.

Медведевнинг фикрича, миллий валютадаги умумий молиявий бозор давлатларнинг умумий рақобатбардошлигини оширади. Шунинг учун ҳам рус ҳукумати раҳбари ШҲТ давлатларининг банк экспертлари ва молиячиларини Москвадаги давра суҳбатига таклиф қилган.

Эслатиб ўтамиз, ШҲТ саккиз мамлакатни: Россия, Ҳиндистон, Хитой, Қозоғистон, Қирғизистон, Покистон, Тожикистон ва Ўзбекистонни ўз ичига олган минтақавий халқаро бирлашма ҳисобланади. У 1996 йилда ташкил этилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!