Мбаппе бош мақсадини айтди

Мбаппе бош мақсадини айтди

Франция терма жамоаси ҳужумчиси Килиан Мбаппе ЖЧ-2022 олдига қўйган мақсадлари ҳақида гапирди.

- "Олтин тўп" орзуси сизга ушбу жаҳон чемпионатида мотивация беряптими?

- Ростини айтсам, йўқ. Менинг ягона мақсадим - жаҳон чемпионатида ғалаба қозониш. Бу менинг орзуим, бу менинг ягона орзуим. Шунинг учун мен бу ерга келдим. Лекин, албатта, мен «Олтин тўп»ни олсам, хурсанд бўламан», - дея Мбаппе сўзларидан иқтибос келтиради Onze Mundial.

Жорий мавсумда 23 ёшли ҳужумчи "ПСЖ" сафида 20 ўйинда 19 та гол урди.

Қатарда бўлиб ўтаётган ЖЧ-2022 1/8 финалида Франция Польшани 3:1 ҳисобида мағлуб этди. Мбаппе турнирдаги 5-голини урди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!