Американинг SpaceX компанияси "Star Trek" илмий-фантастик телесериалидаги қаҳрамонлар томонидан қўлланиладиган технологияларни ҳаётга татбиқ этишни мақсад қилган.
SpaceX бош директори Илон Маск бу ҳақда Техасдаги Starbase космик портида эълон қилди.
"Мен сизга SpaceXнинг мақсади ҳақида гапириб бераман. Биз "Star Trek"нинг ҳақиқатга айланишини истаймиз", деди у. "Бир пайтлар илмий фантастика илмий ҳақиқатга айланади ва кемалар космосда саёҳат қила бошлайди, одамларни ташийдиган катта кемалар бошқа сайёраларга боради ва охир-оқибат бизнинг Қуёш тизимимиздан ташқарига чиқади".
Маскнинг қўшимча қилишича, компания "бортида кўп сонли одамлар бўлган, ҳеч қачон бўлмаган жойларга саёҳат қиладиган футуристик космик кемаларга" эга бўлишни хоҳлайди.
Ижтимоий тармоқларда "Кийим-кечак дўкони рекламаси одоб-ахлоқ меъёрларига мос келмайдиган тарзда жойланиб, миллий ва оилавий қадриятларга зид образ ва ибораларда берилгани...” жамоатчилик томонидан кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.
Саудиялик машҳур спорт журналисти ва телебошловчи Валид Ал Фараж "Ал Наср" ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг охирги вақтлардаги хатти-ҳаракатларига кескин муносабат билдирди.
Саудия Арабистони Про-Лигаси келаси ёзда 41 ёшли ҳужумчи Криштиану Роналду "Ан-Наср"ни тарк этса, лигага янги “асосий юлдуз” олиб келади. Bu ҳақда The i Paper хабар бермоқда.
Янцзи дарёсида барпо этилган “Уч дара” (Санся) тўғони бугунги кунда дунёдаги энг кучли ГЭС сифатида тан олинган. Унинг узунлиги 2300 метрдан ортиқ, баландлиги эса 181 метрни ташкил этади.
Учрашувда Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида олий даражадаги ўзаро ишонч ва яқин мулоқотга асосланган муносабатлар анча жадал ривожланиб бораётгани мамнуният билан қайд этилди. Қувонарлиси, 2025 йил икки томонлама ҳамкорлик учун муҳим ва самарали босқич бўлди.
Кубада жиддий ёқилғи танқислиги кузатилмоқда ва таъминот тўлиқ тўхтаса, орол инфратузилмаси учун ҳалокатли оқибатларга олиб келиши мумкин, деб ёзади The Guardian.