Марказий банк томонидан тижорат банкларининг кредит шартномаларида тўловлар кечиктирилганда қўлланилаётган жарима ва санкциялар атрофлича таҳлил қилинди. Ўрганишлар айрим банклар амалиётида адолат ва мутаносиблик тамойиллари бузилаётганини кўрсатди.
Таҳлиллар натижасида айрим тижорат банкларида кечиктирилган тўловлар учун ҳисобланадиган фоиз ставкалари шартномада белгиланган йиллик ставкадан бир неча баробарга оширилаётгани аниқланди. Айрим ҳолатларда бу кўрсаткичлар йиллик 150–180 фоизгача етгани қайд этилди.
Шунингдек, кредит бўйича фоизларни тўлаш кечиктирилган тақдирда энг юқори чегараси белгиланмаган кунлик пеня ҳисобланаётгани, кредиторнинг реал харажатлари билан боғлиқ бўлмаган қўшимча бир марталик жарималар қўлланилаётгани ҳам маълум бўлди.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Марказий банк банкларга муҳим тавсиялар берди.
Хусусан, кечиктирилган мажбуриятлар учун қўлланиладиган санкциялар компенсацион характерга эга бўлиши лозимлиги таъкидланди. Бундан ташқари, қарз олувчилар учун тўловни кечиктириш оқибатида юзага келадиган молиявий мажбуриятлар аниқ, шаффоф ва олдиндан тушунарли тарзда белгиланиши зарурлиги қайд этилди.
Марказий банк кредит шартномаларида жавобгарлик чораларини белгилашда адолат ва мутаносиблик тамойилларига қатъий риоя этиш зарурлигини таъкидлади.
Яқин Шарқда вазият кескинлашиб бораётган паллада Кўрфаз давлатлари АҚШнинг уларни ҳимоя қилиш салоҳиятига ишончни йўқотди, деб хабар бермоқда Foreign Policy журнали.
Эрон Ташқи ишлар вазири Аббос Арагчи озарбайжонлик ҳамкасби Жейҳун Байрамов билан телефон орқали мулоқот қилиб, Эроннинг яхши қўшничилик сиёсати ва барча соҳаларда алоқаларни кенгайтириш истагини таъкидлади.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотларга, шунингдек, мамлакат ичидаги исмини ошкор қилишни истамаган манбалар Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмоннинг вафотини тасдиқлади.
Халқаро стратегик тадқиқотлар институтининг “The Military Balance 2026” ҳисоботига таяниб, дунё армияларининг шахсий таркиби бўйича рейтингини эълон қилди.
"28 феврал куни АҚШ ва Исроил Эронга ҳужум бошлади. Шундан сўнг Эрон – АҚШ ҳарбий базалари жойлашган Форс кўрфази давлатлари ва Исроилга қарши ҳужумга ўтди.
Яқин Шарқда зенит ракеталари тез сарфланаётгани туфайли, Украина учун 30 та янги PAC-3 ракета ва Бундесвер захираларидан яна 5 та ракета тайёрланмоқда.
Туркия бугунги кунда кўплаб спорт турларида йирик халқаро мусобақалар мунтазам ўтказиладиган муҳим спорт марказларидан бирига айланиб бормоқда. Ана шундай спорт тадбирлари тез-тез ўтказиладиган масканлардан бири — Анталия шаҳри бўлиб, у мусаффо соҳиллари, мўътадил иқлими, бой маданий мероси ҳамда сув ва тоғ спортлари учун яратилган кенг имкониятлари билан ҳар йили миллионлаб сайёҳларни ўзига жалб этади.
Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, жарима қўлланилиши ҳақида маълум қилинган вақтда ушбу хонадонда яшовчи фуқаро П.Ф. хизмат вазифасини бажараётган инспектор Д.С.га қаршилик қилиб, жанжаллашган.
Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев Форс кўрфазидаги араб давлатларининг ўз ҳудудларига Америка базаларини жойлаштирганини ва соддаларча улардан ҳимоя кутганини истеҳзо билан гапирди.