Марк Цукербергнинг телефон рақами ошкор бўлди

Марк Цукербергнинг телефон рақами ошкор бўлди

Кеча ижтимоий тармоқнинг 533 миллион фойдаланувчиси қаторида кутилмаганда Facebook асосчиси Facebook рақами ҳам оммага ошкор бўлди, деб ёзади New York Post.

Компания раҳбарининг шахсий маълумотлари Twitter фойдаланувчиларидан бири томонидан оммавий равишда топилган.

Журналистларнинг таъкидлашича, Facebook вакиллари сўнгги пайтларда фойдаланувчиларнинг шахсий маълумотлари тарқалиши ҳақида ҳеч қандай изоҳ бермаганлар. Ҳатто Цукерберг билан боғлиқ вазиятга тўхталиб ўтишмаган.

Бундан сал аввал юздан ортиқ мамлакатлардан 533 миллиондан ортиқ Facebook фойдаланувчилари шахсий маълумотлари хакерлар форумида эълон қилинганлиги ҳақида хабар берилган эди. Маълумотлар орасида электрон почта манзиллари, телефон рақамлари ва яшаш манзиллари ҳам бўлган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!