"Манчестер Сити" футболчиси "Ювентус"га ўтишга тайёр

"Манчестер Сити" футболчиси "Ювентус"га ўтишга тайёр

"Манчестер Сити" футболчиси Италияга йўл олади. Хабарларга кўра, "Ювентус" аллақачон "шаҳарликлар" ярим ҳимоячиси Калвин Филлипс билан келишиб қўйган. 26 ёшли футболчи Турин жамоасига ўтишга рози бўлган.

Бу мавсумда Филлипс бор-йўғи 236 дақиқа майдонда бўлди холос. Шу сабабли унинг янги клубга ўтиши ҳар икки томон учун ҳам фойдали бўлади. "Манчестер Сити" раҳбарияти уни январда мавсум охирига қадар ижарага беришга тайёр эканини билдирган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!