Маълумки, Республикамиздаги умумтаълим мактабларида рус тили фанидан ва рус синфларида малакали педагогик кадрлар етишмаслиги бўйича кўплаб мурожаатлар бўлмоқда. Мазкур масалага Халқ таълими вазирлиги аниқлик киритди.
Унга кўра, ҳақиқатдан ҳам, Тошкент шаҳри ва айрим вилоят марказларида таълим рус тилида олиб бориладиган умумтаълим мактабларида малакали педагог кадрлар етишмайди. Жумладан, Тошкент шаҳрида таълим рус тилида олиб бориладиган умумтаълим мактабларида 167 нафар педагог кадрларга эҳтиёж мавжуд. Шу сабабли айрим ҳолатларда ушбу мактабларда мутахассис етишмаслиги сабабли дарс машғулотларини талаб даражасида ташкил этишда камчиликлар учраб турибди.
Республика миқёсида умумий ўрта таълим мактабларида бир ўқитувчига ўртача ўқувчи сони 12,3 нафар бўлса, таълим рус тилида олиб бориладиган мактабларда бу кўрсаткич 25,6 нафарни ташкил қилади.
Бундан ташқари, Тошкент шаҳри ва бошқа жойларда умумтаълим муассасалари раҳбарларининг эътиборсизлиги туфайли таълим рус тилида олиб бориладиган мактаб ва синфларда мутахассис ўқитувчилар ва дарсликлар етишмаслигига қарамай, ота-оналар талаб-истаклари асосида ўқувчи ва синфлар сони йилдан-йилга ортиб бормоқда.
Бу муаммони бартараф этиш мақсадида Давлат қабул комиссияси томонидан таълим рус тилидаги йўналишларга абитуриентларни қабул қилиш параметрларини Халқ таълими вазирлиги буюртмаси асосида манзилли белгилаш, таълим рус тилида олиб бориладиган умумтаълим мактаблари учун эҳтиёж мавжуд бўлган фан йўналишларига қабул квоталарини кўпайтириш, республика миқёсида таълим рус тилида олиб бориладиган барча умумтаълим мактабларининг педагог кадрлар салоҳияти ва ўқувчилар билим даражасини чуқур ўрганиб чиқиб, талабга жавоб бермайдиган мактаб ва синфлар сонини камайтириш ва шу асосда стратегияни белгилаш таклифлари киритилмоқда.
Бундан ташқари, Халқ таълими вазирининг “Умумий ўрта таълим муассасаларини малакали педагог ходимлар билан таъминлашни такомиллаштириш тўғрисида”ги 142-сонли буйруқнинг 2-банди билан “Халқ таълими тизимидаги умумий ўрта таълим муассасалари педагог ходимлари лавозимларига номзодларни танлаш, тавсия этиш ва тайинлаш тартиби тўғрисидаги Низом” тасдиқланган. Шунга кўра,
Мактаб директори томонидан ўқув фанлари бўйича бўш (вакант) педагог ходимлар лавозимларига бир ёки бир нечта номзодлар келишиш учун ҳудудий туман (шаҳар) халқ таълими бўлимига тавсия этилади.
Комиссия хулосаси ва туман (шаҳар) халқ таълими бўлимларининг розилиги асосида - Умумий ўрта таълим муассасалари педагог ходимлари лавозимларига мазкур лавозимлар учун белгиланган малака талабларига мос маълумотга, билим ва тажрибага, иш стажига ва юксак шахсий фазилатларга эга бўлган шахслар умумий ўрта таълим муассасалари директорлари томонидан тайинланади.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Сречко Катанец Жаҳон чемпионати-2026'да мухлислар терма жамоадан ҳеч нарса кутмаслиги кераклигини айтди.
Тошкент шаҳридаги мактаблардан бирида ўқитувчилик қилиб келган аёл 2016 йили Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов номидан Самарқанд вилоятининг ўша пайтдаги ҳокими Зоир Мирзаевга сохта хат ёзиб, 700 минг доллар ундиришга уринган. Бу ҳақда “Миллий” телеканалидаги “Ўткир тергов” кўрсатувида маълум қилинди.
Ўзбекистон футболининг иқтидорли ёшлари халқаро майдонда ўзини кўрсатиш имкониятига эга бўлмоқда. “Пахтакор” клуби ҳужумчиси Саидумархон Саиднуруллаев ҳамда “Сурхон” сафида тўп сурувчи икки ёш футболчи — Беҳруз Каримов ва Беҳруз Шукуруллаев Англиянинг машҳур “Куинз Парк Рейнжерс” (КПР) клубида кўрикдан ўтиш учун Лондонга йўл олишди.
Европа Иттифоқи Россия билан кўп йиллик энергетик алоқаларга чек қўйишни режалаштирмоқда. Яқинда қабул қилинган таклифга кўра, ЕИ 2027 йил охиригача Россиядан табиий ва суюлтирилган газ импорт қилишни тўхтатиш учун юридик мажбурий механизмлар жорий этмоқчи.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода 8 нафар қиз келин либосида “Эр керак” деб ёзилган плакатлар билан марказий кўчаларни айланиб юргани акс эттирилган.
Исроилнинг 13 июн куни амалга оширган ҳаво ҳужумлари натижасида Натанзда жойлашган асосий ядровий заводидаги уранни бойитиш центрифугалари бутунлай йўқ қилинган бўлиши мумкин. АЭХА бу ҳодисани радиацион ва кимёвий ифлосланиш келтириб чиқарган жиддий авария сифатида баҳоламоқда.
АҚШ мудофаа вазири Пит Хегсет Яқин Шарқдаги марказий ҳарбий округ ҳудудига қўшимча ҳарбий кучлар ва воситалар юборилишини маълум қилди. Бу қарор Америка қўшинларини ҳимоя қилиш мақсадида қабул қилинган.
Миср давлатига қарашли MENA ахборот агентлиги хабар беришича, бу қўшма баёнот 16 июнь куни, Миср ташқи ишлар вазири Бадр Абделатти ташаббуси билан, Яқин Шарқ, Шимолий Африка ва Жанубий Осиёдаги ҳамкасблари билан кенгашлардан сўнг эълон қилинган.
86 ёшли Олий раҳбар Оятулло Али Ҳоманаий борган сари яккаланаётгани кўзга ташланмоқда. Унинг асосий ҳарбий ва хавфсизлик маслаҳатчилари Исроилнинг ҳаво ҳужумлари натижасида ҳалок бўлган, бу эса унинг яқин маслаҳатчилар доирасида катта бўшлиқ қолдириб, стратегик хато қилиш эҳтимолини оширмоқда.
Жиноятдан сўнг Зуев шериги билан бирга ўлдирилган одамнинг жасадини ўзига тегишли чорвачилик фермасида ҳайвонлар учун мўлжалланган кремация печида ёқиб юборган.
Исроил тарихидаги энг кўп хизмат қилган бош вазирнинг сиёсий фаолияти унинг шахсий миссияси — Исломий Республика Эрондан келаётган таҳдидлар ҳақида дунёга огоҳлик бериш билан белгиланган.
Шу билан бирга, Эрон расмийлари агар Тел-Авив агрессиясини тўхтатмаса, Теҳрон ҳарбий бўлмаган объектларни ҳам бомбардимон қилишни бошлаши мумкинлигини айтган
Бир вақтлар бутун дунёда имкониятлар юрти сифатида таниқли бўлган Америка Қўшма Штатлари энди айрим хорижликлар учун хавфли ва исталмаган жой сифатида кўрилмоқда.
Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяхунинг Эрондаги ҳокимият ўзгариши ва Исроилнинг ҳужумлари ўртасидаги боғлиқлик ҳақидаги баёнотига муносабат билдирди.
Бу ҳужум Украина чегарасидан қарийб 1000 км узоқда амалга оширилган. Украина Бош штабига кўра, ушбу заводда Эронда ишлаб чиқилган «Шаҳид» дронлари йиғилади, синаб кўрилади ва Украина ҳудудига, айниқса, энергетика ва фуқаролик инфратузилмасига қарши қўлланилади.
Ҳиндистонлик саноатчи ва Sona Comstar компаниясининг раиси Сунжай Капурнинг вафоти асалари чақиши натижасида юзага келган юрак хуружидан келиб чиққан бўлиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалди.
Франция президенти Эмманюуэль Макрон АҚШ президенти Дональд Трамп таклиф қилган Россиянинг Исроил ва Эрон ўртасида воситачилик қилиши ғоясига қарши чиқди.
Бугун жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман судида К. Дусовга (1984 йилда Самарқанд вилоятида туғилган, муқаддам судланган) оид жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича очиқ суд жараёни якунланиб, суд ҳукми эълон қилинди.
АҚШ 36 та давлат фуқаролари учун мамлакатга кириш чекловларини жорий этмоқчи. Бу ҳақда The Washington Post нашри давлат департаменти ҳужжатлари билан танишган ҳолда хабар берди.
The Washington Post нашри Исроил Эронга авиаҳужум уюштиришдан олдин қандай қилиб мамлакатнинг ҳаво мудофаа тизимини ва ракета қурилмаларини ишдан чиқарганини очиқлади.
Сўнгги уч кунлик Эрон билан тўқнашувлар давомида Исроилнинг машҳур ракетага қарши мудофаа тизими — "Темир гумбаз" (Iron Dome) — маълум заифликларни намоён қилди, деб ҳисоблайди таҳлилчилар.
Исроил ва Эрон якшанбага ўтар кечаси бир-бирига янги ҳужумлар уюштирди, шу билан бирга АҚШ Президенти Дональд Трамп бу можарони осонлик билан тугатиш мумкинлигини айтди ҳамда Эронни огоҳлантирди.
Эронда Ислом инқилоби муҳофизлари корпуси (ИИМК) ахборот тарқатиш фаолиятини кескин чеклаб, Исроил манфаатига хизмат қиладиган ҳар қандай хабар ёки ҳамкорлик ўлим жазоси билан жазоланишини эълон қилди. Бу баёнот маҳаллий ва халқаро журналистлар фаолиятини жиддий хавф остига қўяди.
Эрон ва Исроил ўртасидаги ҳарбий тартибсизликлар оқибатида Ўзбекистон авиакомпаниялари айрим парвозларни ўзгартириш ёки бекор қилишга мажбур бўлди. Хавфсизлик нуқтайи назаридан бир қатор давлатлар ҳаво ҳудуди вақтинча ёпилди.
Исроилнинг Эронга ҳаво ҳужуми уюштирганидан кейин минтақадаги хавфсизлик хавотирлари кучайгани учун Туркия бир қатор давлатларга парвозларни вақтинча тўхтатди.
Халқаро атом энергияси агентлиги (МАГАТЭ) маълумотига кўра, Фордо уранни бойитиш корхонаси ва Исфаҳондаги ядровий объект Исроил зарбаларидан талафот кўрмаган.
Исроил “Ам Калави” операцияси доирасида Эрон ҳудудида махфий дрон (БПЛА) базасини яратди. Israel Hayom нашрининг хабар беришича, “Ам Калави” операцияси бир неча йиллар давомида тайёрланган.