Буюк Британия келаси ҳафта Қўшма Штатлар иштирокисиз иттифоқчилари билан Ҳормуз бўғози бўйича янги музокаралар ўтказади.
Reuters агентлиги бу ҳақда учрашувга тайёргарлик билан таниш бўлган Британия расмийсига таяниб хабар берди.
Мамлакат расмийсининг сўзларига кўра, АҚШ президенти Дональд Трамп Эрон билан сулҳ эълон қилганидан бери 41 мамлакат вакиллари биринчи марта учрашадилар. Янги раунд 2 апрелдаги учрашувга қараганда пастроқ даражада ўтказилади.
Музокаралар олдидан амалий ечимларни ишлаб чиқиш учун кўп томонлама ишчи гуруҳлар иштирок этади. Лондон сиёсий ва иқтисодий чораларни, жумладан, санксияларни, шунингдек, Форс кўрфазида тўсилган кемаларни озод қилиш учун Халқаро денгиз ташкилоти билан ҳамкорликни муҳокама қилишни кутмоқда.
Буюк Британия шунингдек, одатда глобал нефть ва газ таъминотининг тахминан 20% ўтадиган Ҳормуз бўғози орқали ўтиш учун ҳар қандай тўловларга қарши. Мудофаа вазири Жон Хили бундай амалиёт хавфли халқаро прецедент яратиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди.
Бош вазир Кир Стармер бу режаларни Дональд Трамп билан аллақачон муҳокама қилганини айтди. Унинг таъкидлашича, мамлакатлар коалицияси ҳам сиёсий, ҳам дипломатик сценарий, ҳам бўғоз орқали кемаларни кузатиб боришнинг ҳарбий имкониятлари ва логистикаси устида ишламоқда.
Эрон ҳукумати бўғоз фақат транзит йиғимларидан фойдаланилган ҳолда “янги ҳуқуқий режим” доирасида зарарлар қоплангандан кейингина очилишини маълум қилди.
"Мавжуд таҳдидларга қарши қонуний ҳимоя заруратини ҳисобга олган ҳолда, аввалги баъзи фатволарни қайта кўриб чиқиш нафақат мумкин, балки баъзи ҳолларда зарур бўлиб туюлади, токи Ислом тизими душман фитналарига қарши максимал даражада тўхтатувчи ва хавфсизлик кафолатига эга бўлсин", - дейилади мурожаатда.
Жанубий Корея томонининг миллий разведка маълумотларига таяниб хабар беришича, Шимолий Корея давом этаётган можаро фонида Эрондан узоқлашишни бошлаган.
«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиоланинг ёрдамчиси Пеп Лейндерс ўзбекистонлик ҳимоячи Абдуқодир Ҳусановнинг ўйини ва салоҳияти ҳақида тўхталиб ўтди.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижоний АҚШ ва Исроил ҳужуми бошланганидан бери ҳеч бир мусулмон давлати Эронга ёрдам бермаганини айтди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов март ойида «Манчестер Сити»да ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди ва мукофот топширилгандан сўнг клуб матбуот хизматига қисқа интервью берди.
2026 йил I-чорагида Фармацевтика фаолиятини лицензиялаш ва фарминспекция бошқармаси томонидан талабларни қўпол равишда бузган 23 та дорихонанинг лицензияси бекор қилинди.
Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси Давлат экологик назорат инспекцияси (Экополиция) томонидан Тошкент вилояти ҳудудида навбатдаги экологик назорат рейд тадбирлари ўтказилди.
Эрон суд-тиббий экспертизаси ташкилоти раҳбари Аббос Масжиди Аранининг сўзларига кўра, мамлакат АҚШ-Исроил ҳарбий ҳужуми бошланганидан бери 3000 дан ортиқ одам ҳалок бўлган.
Наманганда Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси, Республика “Ёш экологлар” ҳаракати Кенгаши, вилоят Экология ва иқлим ўзгариши бош бошқармаси ҳамда вилоят “Ёш экологлар” ҳаракати Кенгаши томонидан “Жажжи экологлар” лойиҳасига старт берилди.
Ҳиндистон расмийлари ноқонуний мигрантлар оқимини тўхтатиш учун Бангладеш билан чегаранинг бориш қийин бўлган қисмларини ҳимоя қилиш учун «биологик тўсиқ»дан фойдаланишни кўриб чиқмоқда.