Макрон Украина мудофаа вазири билан учрашади

Макрон Украина мудофаа вазири билан учрашади

Франция президенти Эммануэл Макрон сешанба куни Украина мудофаа вазири Резников билан Париж шаҳрида учрашади. Франция пойтахтига Украина Олий Радаси раиси Руслан Стефанчук ҳам келиши ҳам режалаштирилган.

Макроннинг маълум қилишича, агар Франция армияси Украинага ҳарбий самолётлар етказиб бериш орқали заифлашмаса, самолётлар Киевга етказиб берилади. Худди шу шартлар аввалроқ Франция томонидан Украинага Leclerc танкларининг этказиб берилиши бўйича ҳам билдирилган эди.

"Маълумки, Франция президенти Эммануэл Макрон мудофаа вазирига ҳарбий самолётларни етказиб бериш масаласини ўрганиш бўйича топшириқ берган. Бироқ, ҳозирча ҳеч қандай қарор қабул қилингани йўқ", — деб таъкидлади Франция ташқи ишлар вазири Кетрин Колумн.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!